Қора седананинг фойдали ва шифобахш хусусиятлари: Уни қандай истеъмол қилиш керак?
Download 18.59 Kb.
|
Қора седана ҳақида
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қора седананинг оқидан қандай фарқ қилади
- Қора седананинг фойдали хусусиятлари
- Аъло кайфият
- Аёллар учун фойдаси
- Эркаклар учун фойдаси
- Қанча миқдорда истеъмол қилиш керак Кунига 2-3 чой қошиқдан истеъмол қилиш кунлик меъёр керак. Седана ёғи
- Кимларга тавсия қилинмайди
- Қандай сақлаш керак
Қора седананинг фойдали ва шифобахш хусусиятлари: Уни қандай истеъмол қилиш керак? Қадимги ҳинд табобати ва Вавилонда гўзаллик ҳамда узоқ умр кўриш учун турли элексир ва косметик воситаларга қўшилган қора седананинг саломатлик ва ташқи кўринишга қўшадиган ҳиссаси бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Қора седананинг оқидан қандай фарқ қилади? Седана қайси мамлакатда етиштирилганига қараб фарқ қилади, аммо унинг ранги тозаланган ёки йўқлигини билдиради. Бутуни қора рангда, мағзи эса ёрқин ор рангдан жигарранггача бўлиши мумкин. Тозаланмаган қора седана витамин ва микроэлементларга бой экани билан фойдали ҳисобланади. Қора седананинг фойдали хусусиятлари Қора седана кальцийга бой экани билан рекордсмен ҳисобланади. Унинг 100 граммида ушбу микроэлементнинг деярли кунлик меъёри (1000 мг) мужассам бўлади. Шунингдек, таркибидаги рух моддаси суякларни мустаҳкамланишига ҳисса қўшади. Седана «ёмон» холестеринларни камайтириш хусусиятига эга бўлган антиоксидантларнинг кони. Қолаверса унда қон босимини назорат қилувчи магний ҳам мавжуд. Терини мустаҳкамлайдиган, унинг эластиклигини оширишга ёрдам берадиган E витамини мавжуд экани сабаб ҳам терини седана ёғи билан массаж қилиш тавсия қилинади. Таркибидаги фойдали ёғлар боис ушбу маҳсулот ичаклар фаолиятини ҳам яхшилайди. Ундаги антиоксидантлар иммунитетни мустаҳкамлайди, клетчаткалар эса жигарни ҳимоя қилиб, организмдан токсинларни чиқариб юборишга ҳисса қўшади. Аъло кайфият Кальций ва магний бирикмаси асабийлик ва стрессга қарши яхши самара беради. Триптофан ва тиамин эса организмда «бахт гормони» серотонин ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Аёллар учун фойдаси Седанада организм учун зарур бўлган кальций, темир, B витамин, рух, фосфор, магний ва селен мавжуд экани сабаб ҳам энди она бўлган аёлларга канда қилмаслик тавсия қилинади. Шунингдек, менопауза вақтида ҳам яхши самара беради. Унинг таркибидаги фитоэстроген, аёллар гормони эстрогеннинг ўрнини босади ва организмни эрта қаришининг олдини олади. Шарқ фитотиббиётида қора седана эшитиш ва кўриш қобилиятини яхшилаши, хотирани мустаҳкамлаши ҳаттоки оқарган сочлардан қутилишга ҳам ёрдам бериши таъкидланган. Японияда оқ сочли аёл ва эркаклар ўртасида тажриба ўтказилган бўлиб унга кўра ҳар бир иштирокчи кунига икки қошиқда қора седана истеъмол қилган. Орадан икки ой ўтиб иштирокчиларнинг сочлари қорая бошлаган. Эркаклар учун фойдаси Седана таркибидаги рух ва мис моддаси эркаклар саломатлиги учун муҳим. Ушбу микроэлементлар қон айланишини яхшилайди, А ва E витаминлари ҳам фойдали ҳисобланади. Қанча миқдорда истеъмол қилиш керак? Кунига 2-3 чой қошиқдан истеъмол қилиш кунлик меъёр керак. Седана ёғи Седана ёғидан нафақат таом тайёрлашда, балки косметологияда ҳам самарали фойдаланиш мумкин. Намлантирувчи ва антиоксидантлик хусусияти билан саломатлик ва ташқи кўринишдаги муаммоларни бартараф этади ва шунинг учун ҳам ушбу маҳсулотдан косметик воситалар ва совун ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Кимларга тавсия қилинмайди? Буйрак ва сийдик пуфагида муаммо бўлганлар седана қўшиб тайёрланадиган таомлардан узоқроқ туриши керак. Етарлича калорияга бой экани, унинг 100 граммида 560 ккал бўлгани сабаб ҳам парҳез қилаётганларга тийилиш маслаҳат берилади. Қандай сақлаш керак? Қоронғи ва салқин жойда герметик контейнер ичида бўлса, қора седанани уч ойгача сақлаш мумкин. Ярим йил давомида сифати бузилмаслиги ва айнимаслиги учун музлаткичга қўйиш керак. Download 18.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling