«Ўзбекистонда ҳавоси Тошкентникидан ҳам ифлосроқ шаҳарлар бор» – иқлимшунос олим


Download 17.67 Kb.
Sana19.04.2023
Hajmi17.67 Kb.
#1363820
TuriИнтервью
Bog'liq
daryo


 @daryo_livebot, Info@daryo.uz
«Ўзбекистонда ҳавоси Тошкентникидан ҳам ифлосроқ шаҳарлар бор» – иқлимшунос олим
Ўзбекистонда ҳавонинг ифлосланиши бўйича Тошкент шаҳри бешинчи ўринда туради. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Дарё» мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.
31.10.2022 йил
Эркин АбдулаҳатовФото: «Дарё»
Эркин Абдулаҳатовнинг айтишича, шаҳарлар ҳаво сифати халқаро индексида Ўзбекистондан фақат Тошкент шаҳрининг келтирилиши техник имкониятлар билан боғлиқ.
Бизда автомат стационар постлар пойтахтдан бошқа ҳудудларда йўқ. Шунинг учун IQ Air халқаро платформасида фақат Тошкент шаҳридан келиб чиқиб рейтинг тузиляпти. Тошкент шаҳри ҳаво ифлосланиши бўйича республикада бириничи ўринда эмас. Икки ёки учинчи ўринда ҳам эмас. Бу шаҳар бешинчи ўринда туради. Биринчи ўринда Фарғона, кейин Олмалиқ, Ангрен, Навоий шаҳарлари туради. Биринчи ўринда Фарғона, кейин Олмалиқ, Ангрен, Навоий шаҳарлари туради. Мазкур шаҳарлар ҳаво сифати классик усулда ўлчангани туфайли у маълумотларни халқаро платформага интеграция қилиш имконсиз
Тадқиқотчининг таъкидлашича, республикадаги марказий шаҳарларга автомат постлар ўрнатилса, ҳаводаги инсон саломатлигига хавф туғдирувчи заррачалар таркиби қайси ҳудудда кўпроқ ёки камроқ эканининг умумий рейтингини тузиш мумкин.
Ўшанда ҳам менимча, Тошкент шаҳри ҳавосининг ифлосланиши бўйича республикада 5-6 ўринларни эгаллайди. Бу шаҳар дунё бўйича 200 дан ортиқ шаҳарлар ичида охирги 5 йил ичида 9 ҳамда 18-ўринда тебраниб туради. Пойтахтда иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилган 2019—2021 йилларда, шаҳар ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёдаги кучли ўнликка кирганди.
Эркин Абдулаҳатов билан интервьюнинг тўлиқ шакли тез кунда «Дарё»да эълон қилинади.
Аввалроқ АҚШнинг Ҳаво сифати индекс платформаси рейтинги Тошкент шаҳрининг 17 октябрь соат 15:27 ҳолатига кўра, дунёдаги ҳавоси энг ифлос (166 бирлик) шаҳар дея хабар берганди. Ўша куни соат 20:00 ҳолатига кўра эса пойтахтдаги ҳавонинг сифат даражаси 166 бирликдан 262 бирликкача ортган ва халқаро ўлчовда бундай ҳаво жуда носоғлом ва кўпчиликнинг саломатлиги учун жуда хавфли экани келтирилган.
Мавзуга доир: 

  • «Вазиятни фақатгина ёмғир яхшилаши мумкин». Иқлимшунос Тошкент ҳавосининг кескин ифлосланиш сабабларини айтди

  •  Тошкент ҳавосининг сифатсизлиги ва зарарлилиги бўйича дунёда бугун ҳам 1-ўринда



Download 17.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling