Узбекистон Республикаси Хоразм вилояти «тасдиклайман»
Download 183.5 Kb.
|
2 5417917642642032031[1]
Узбекистон Республикаси Хоразм вилояти
«ТАСДИКЛАЙМАН» «BARAKA NOZIMA SAVDO» МЧЖ рахбари И.Матякубов
“____”___________2019 йил «BARAKA NOZIMA SAVDO» МЧЖ томонидан айланма маблагларни тулдириш максадида олинадиган кредит маблагларидан самарали фойдаланиш буйича тузилган Урганч шахри-2019 йил
Ушбу бизнес режа Урганч шахридаги «BARAKA NOZIMA SAVDO» МЧЖ томонидан ойна кесиш, унга ишлов бериш ва ойнадан махсулотлар ишлаб чикариш фаолиятини ривожлантириш максадида айланма маблагларни тулдириш учун тайёрланди. Юкоридаги лойихани самарали амалга ошиши корхонанинг фаолиятини янада ривожлантиришга кумаклашади. Хозирги бозор иктисодиётига утиш шароитида Республикамиз хукумати томонидан ишлаб чикариш ва хизмат курсатиш сохасини хар томонлама куллаб кувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратиб беришга алохида эътибор каратилмокда. Тадбиркорлик субъектларининг ялпи ички махсулотдаги улушини ошириш, улар томонидан ишлаб чикарилаётган махсулотларнинг ракобатбардошлигини таъминлаш учун хукуматимиз томонидан салмокли имтиёзлар хамда молиявий кумаклар берилмокда. Шу сабабли ушбу имкониятлардан фойдаланган холда тадбиркорлик субъектлари уз фаолиятларини ривожлантириш оркали жамият ва халк манфаатларини кузлаб харакат килмокдалар. Хозирги кунда махсулот ишлаб чикариш хамда хизматлар курсатиш канчалик унумли ва арзон булса, корхона хамда ахолини ушбу махсулот ва хизматларга булган талабини кондириш шунча яхши булади.
2.1. Тадбиркорлик субъектининг номи: «BARAKA NOZIMA SAVDO» МЧЖ
2.3. Тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтган вақти: «BARAKA NOZIMA SAVDO» МЧЖ (бундан кейин «Корхона» деб юритилади) 18.01.2017 йилда Урганч шахар “Давлат хизматлари маркази” томонидан №6262-сонли ракам билан рўйхатдан утган булиб, корхонанинг Низоми тасдикланган ва тегишли «Гувохнома» берилган. Юкорида кайд килиб утилган «Гувохнома»га асосан корхонанинг асосий фаолияти килиб куйидагилар белгиланган: -ойна кесиш, ойнага ишлов бериш, ойнадан махсулотлар тайёрлаш ва сотиш. - алюмин ва пластик профилдан ойна ва эшик ромлари ишлаб чикариш. - мебель ишлаб чикариш. - ахолига пуллик хизматлар курсатиш. - чакана савдо хизмати курсатиш:
2.5.2. Факс: (8 362) _________ 2.6.Корхонанинг банк реквизитлари: «BARAKA NOZIMA SAVDO» МЧЖнинг хисоб раками Узбекистон Республикаси Акциядорлик Тижорат «Савдогар банк»нинг Хоразм вилоят филиалида очилган. Х/Р: 20208000____________001 МФО: 00552 ИНН: 304548058
3.1. Лойиха мақсади: Хозирда корхонага уз ишини кенгайтириш, янги ишчи уринларини ташкил килиш, айланма маблагларни тулдириш учун ойна махсулотлари сотиб олишга 50.000,0 минг (эллик миллион) сум микдоридаги кредит маблаги йиллик 30 % устама билан 12 ой муддатга зарур деб хисобланмокда. Бунда асосий карз учун 2 ойлик имтиёзли давр олиш режалаштирилган.
4.1. Лойихани амалга оширишда олиниши зарур бўлган лицензия ёки рухсатнома тури: «BARAKA NOZIMA SAVDO» МЧЖ ойнадан махсулот тайёрлаш ва сотиш хукукини берувчи «Гувохнома»ни олган. Бу эса уз навбатида олинган кредит маблагидан самарали фойдаланган холда айланма маблагни купайтиришга, уз навбатида корхона фаолиятини ривожлантиришда мухим ахамият касб этади.
Маълумки, хозирги бозор иктисодиётига утиш шароитида Республикамизда ахолининг турмуш даражасини яхшилаш, уларга кенг имкониятлар яратиш давр талаби булиб бормокда. «BARAKA NOZIMA SAVDO» МЧЖ айнан давр талабига мос ва бозор шароитини урганган холда истеъмолчиларга кулайлик яратиш максадида ойна кесиш, ойнага ишлов бериш ва ойнадан тайёр махсулотлар ишлаб чикариш хизматлари курсатиш фаолияти билан шугулланишни уз зиммасига олган. Корхона бу борада купгина ишларини амалга оширишни режалаштирмокда. Ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш, истеъмолчиларни юкори сифатли ойна махсулотларига булган талабини кондириш, замонавий технологиялар билан жихозланган ишлаб чикариш цехида махсулотлар ишлаб чикариш хизматларини ташкил килиш максад килиб олинган.
8.1. Молиявий манбалар. (минг сум)
Банк муассасасидан 50.000,0 минг сум микдорида йиллик 30 фоиздан 12 ой муддатга олинган кредит маблагидан фойдаланишни иктисодий курсаткичлари. Фойда ва зарарлар хакида 12 ойлик хисобот «BARAKA NOZIMA SAVDO» МЧЖнинг кредит маблагларидан фойдаланиш давридаги даромад ва харажатлари тугрисидаги маълумот илова №1 да келтирилган. Хулоса. Шундай килиб «BARAKA NOZIMA SAVDO» МЧЖ томонидан ойна кесиш, унга ишлов бериш фаолиятини ривожлантириш максадига олинадиган 50.000,0 минг (эллик миллион) сум микдоридаги кредит маблагидан йиллик 30% устама билан 12 ой фойдаланиш натижасида 216.700,0 минг сумлик тушумлар тушади. Утган молия йили мобайнида хизматлар таннархидан кейин 118.350,0 минг сум ялпи даромад олинади. Хамма мажбурий туловлар, соликларни тулагандан кейин корхона хисобида кейинги фаолият учун 25.950,0 минг сум соф фойда колади. Бу унинг келгуси ишларига асос булиб, корхонанинг келгусидаги ишларини янада ривожлантириш, янгидан ишчи уринлари очиш, хизмат курсатиш сифатини яхшилаш хамда асосий воситаларни сотиб олишда хизмат килади. Банк муассасидан олинган кредит маблаги тулик кайтарилгандан кейин колган фойда корхонанинг айланма маблагига келиб кушилишини хисобга олсак, кейинги йилларда ташкилотни молиявий имконияти, яъни оладиган даромади янада салмокли булишни куришимиз мумкин.
Download 183.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling