Узбекистон Республикаси иив академияси кундузги таълим 4-курсининг Андижон вилояти иибда «Иш урганиш амалиёти» утаётган тингло


Download 56 Kb.
Sana19.02.2023
Hajmi56 Kb.
#1214263
Bog'liq
12 мактаб йигилиш баённомаси лицей


Қўнғирот тумани ХТБ-га қарашли 12-сон умумий урта тальим мактабида ноъмунали ва фанларни яхши баҳоларга ўзлаштирган ўқувчилар билан ўтказилган йиғилиш


Б А Ё Н Н О М А С И
“02” Февраль 2023 йил. Қўнғирот тумани



Қатнашдилар:




Мактаб директори: Б.Сайтов
ММИБДУ: А.Махамбетов
ЧҚБТ рақбари А.Отаров
Қўнғирот тумани “Суўенли” ОФЙ ИИБ профилактика инспектори майор Р.Жиемуратов мактабнинг 9-синфнинг 19 нафар ўқувчилари.



К У Н Т А Р Т И Б И Д А:


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби, ИИВ академик лицейларида таълим олиш шарт-шароитлари, шунингдек ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти тўғрисида.

Мактаб директори: Б.Сайтов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масалалар билан таништирди ва мажлисни бошқариб борди.


Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Қўнғирот тумани Сууенли ОФЙ ИИБ профилактика инспектори Майор Р.Жиемуратов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 767-сонли қарори билан таништирди.
Жумладан, ИИВ академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар ўзининг доимий яшаш жойидаги қабул комиссиясига, яъни туман ички ишлар бўлимига жорий йилининг 1 февралидан 15 апрелига қадар ариза билан мурожаат қилиши лозимлигини, шундан кейин дастлабки танлов, махсус-профессионал танлов ва тест синовларини босқичма-босқич топширишини, дастлабки танловда номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар рўйхатга олинишини, номзодлар якка тартибда дастлабки суҳбатдан ўтказилишини, индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганилишини, номзодни ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказилишини, ушбу босқичларнинг ҳар биридан ўта олмаган номзодлар кейинги босқичларга қўйилмаслигини;
махсус-профессионал танловда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқланиш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказилишини, ҳар бир босқич 5 баллик тизимда баҳоланиб, махсус-профессионал танлов босқичларининг натижаларини қўшиб ҳисоблаганда номзоднинг тўплаган баллари «9» баллдан кам бўлган тақдирда, у махсус-профессионал танловдан ўтмаган деб ҳисобланишини ва тест синовларига қўйилмаслигини;

Махсус-профессионал танловдан ўтган номзодлар якуний тест синовларини топширишини, тест синовлари тарих, чет тили ва она-тили (адабиёт) фанларидан, ҳар бир фандан 15 та саволдан, жами 45 та савол қўйилишини таъкидлаб ўтди.


ИИВ академик лицейларига ҳозирда мактаб ва лицейларда 9 синфда таҳсил олаётган ўғил ва қиз болалар иштирок этиши мумкинлигини, уларнинг бўйи 150 см дан паст бўлмаслиги лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, ИИВ академик лицейларида яратилган шарт-шароитлар билан таништирди.
Бундан ташқари, мажлис давомида айрим ўқувчилар ва ота-оналар сўзга чиқишиб, академик лицей юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Йиғилиш якунида, мактаб директори Б.Сайтов сўзга чиқиб, ҳозирги кунда Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан таълим тизимида катта имкониятлар яратиб бераётганлигини, ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиш лозимлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ академик лицейларига ўқишга кириш истагини билдирган ўқувчилар ота-оналари билан биргаликда Қўнғирот тумани Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат этишлари лозимлигини таъкидлади.


Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, йиғилиш.


Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби, ИИВ академик лицейларида таълим олиш шарт-шароитлари, шунингдек ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига тўлиқ етказилди деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси ИИВ академик лицейларига ўқишга кириш истагини билдирган 9 синф ўқувчилари ота-оналари билан биргаликда Қўнғирот тумани Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат этсин.


3. Мазкур баённома нусхаси маълумот учун Қўнғирот тумани ИИБга юборилсин.

4. Йиғилиш қарори ижросини таъминлаш ва ўқувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейга ўқишга топшириш юзасидан мурожаатларини тинглаш ва тушунчалар бериш, ушбу мактабнинг ММИБДУ А.Махамбетовга юклатилсин.


Йиғилиш раиси:
12-сонли мактаб директори Б.Сайтов
ММИБДО: А.Махамбетов



Download 56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling