Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Оролбуйи минтацасини ривожлантириш масалалари ва экология цумитаси


Манзарали дарахт ва бута турларини танлаб олиш


Download 40.05 Kb.
bet5/7
Sana13.01.2023
Hajmi40.05 Kb.
#1091583
1   2   3   4   5   6   7
Манзарали дарахт ва бута турларини танлаб олиш

Хар йили жойларда миллионлаб манзарали дарахт ва бута турлари экилмокда. Шу билан биргаликда, экилган кучат ва нихолларнинг купгина кисми нотутри танланганлиги, экиш ва парваришлашнинг белгиланган технологик тадбирларини амалда кулланмаслиги окибатида куплаб дарахтлар, айникса игнабаргли дарахтлар касалликлар, зараркунандалар таъсирга учраб нобуд булмокда.
Йул куйилган хатоларни такрорламаслик учун Коракалпоаистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахрида экиш материалларини худуднинг икдим ва тупрок шароитларини хисобга олмасдан танлаб олинганлиги, экиш жойларини белгилашдаги хатоликлар, макбул муддатларда ва усулларда экмаслик, сугориш манбалари тизимини хал килмаганлиги окибатида кучатларнинг саклаб колиниши ва ривожланиши имкониятларига салбий таъсир курсатаётганлигини кузатиш мумкин.
Шу сабабли хар бир худуднинг иклими, тупрок шароитига мос келадиган манзарали дарахт ва бута турларини тугри танлаб олиш, макбул муддатларда ва усулларда экиш, парваришлаш парваришлаш, ташкил этиш, усимликларни зараркунанда ва касалликлардан химоя килишнинг уйгунлашган экологик хавфсиз усулларидан комплекс фойдаланишни таъминлаш катта ахамиятга эга.
Кукаламзорлаштириш сохаси олдидаги вазифаларни ечишда, аввало, кучатхоналарда илмий даражада асосланган технология буйича етиштирилган иссиклик ва сувсизликка чидамли, тупрок ва иклим шароитларига мослашган ва биологик чидамли манзарали дарахт ва бута нав ва турларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Манзарали дарахт ва бута турларини танлаб олишда, уларнинг усадиган мухитига ва намликка булган муносабатига кура куйидаги гурухларга булинишини инобатга олиш лозим булади:

  1. Ксерофитлар (ксерос - курук; фитон - усимлик) - тупрок ва хавода доимий ёки вактинчалик сув танкислигига мослашган усимликлар. Ксерофитларнинг ер устки кисми билан биргаликда ер остки кисми хам яхши ривожланиб, жуда чукур усиб ер ости сувидан фойдаланади. Баъзи ксерофитлар куп сонли вактинчалик илдизлар хосил килиб, озгина ёгган ёмгир сувларидан фойдаланади.

  2. Галофитлар - шур тупрокдарда усадиган усимликлар (галос - туз);

  3. Мезофитлар намлик етарли булган жойларда усадиган усимликлар;

  4. Гидрофитлар тупрокда хаво намлигига нисбатан купрок нам булган ерларда усадиган усимликлар;

  5. Гидрофитлар сув мухитига мослашган усимликлар. Бу усимликлар сувга ярим ботиб хаёт кечиради.

  6. Гидатофитлар - бутунлай сувга ботиб яшовчи усимликлар. Гидатофитларга элодея, валлиснерия, сув айиктавонлари каби усимликлар киради. Бу усимликларнинг баъзиларининг илдизлари ховузларнинг тубидаги лойларда ёпишиб усади, баъзилари сувда сузиб юради. Факат гуллаш вактида тупгуллари сув юзасига чикади.

Бахор ва куз ойларида, мавсумий кучат экиш тадбирлари бошланишидан аввал экиладиган жойларини белгилаш, сугориш манбалари ва тизимини хал килган холда экишни тизимли ташкил этиш буйича чора-тадбирларнинг белгиланиши, кучатларни нобуд булишдан сакдаб колиш ва махаллий тупрок икдим шароитига мослашиши, озикланиши, ривожланиши имкониятларини ошириб, уларни касаллик ва хашаротлар билан зарарланишини камайтиради.
Шахар ва туман марказларини кукаламзорлаштиришда, ландшафт архитектурасини яратишда Узбекистоннинг тупрок иклим шароити учун мослашган истикболли усимлик турларини экиш, истикболли усимликларни уругдан ва вегетатив купайтириш, селекцион уругчилик базасини яратиш, сифатли уруг олиш максадида доимий ва вактинчалик уруглик участкаларини аниклаш ва экишга ярокли дарахт-бута уругларини териш, худудларнинг иклимига мос, кам сув талаб киладиган дарахт навларини купайтириш буйича хар бир туманда ихтисослаштирилган кучатхоналар ташкил этиш “Яшил макон” умуммиллий лойихасини янада самарали амалга оширишда мухим роль уйнайди.
Куп йиллик тажрибадан келиб чиккан холда ахоли яшаш пунктларида мамлакатимиз табиий иклим шароитларига мослашган чидамли ва куп йиллик, кимматли манзарали дарахтлардан жука, каштан, эман, чинорлар, явор заранги, уткир баргли заранг, лола дарахти, каталпа, рябина, граб ва бошка турларни экишга алохида эътиборни каратиш лозим.
Кукаламзорлаштиришда шаркий худудлар Тошкент вилояти, Фарьона водийси, Самарканд вилояти тог олди минтакаларида энг куп дарахт турларидан фойдаланиш мумкин. Колган худудлар учун усимлик турларини танлашда уларнинг шурга чидамлилиги, иссик ва совукка чидамлилиги хамда сизот сувлари якин жойлашганлиги ва кургокчиликка чидамлилигини инобатга олиш лозим булади.
Тез усувчи дарахт турларидан терак турлари, ок кайин, толлар, айникса, мажнунтол, жанубий вилоятлар учун эса сафора, гледичия, ок акация, бундук, айлант, яшил заранг, чинор ва бошкалар диккатга сазовордир. Шахарлар ва турар жой массивларини безатишда, ландшафт кукаламзорлаштиришда манзарали шаклга эга булган: пирамидасимон, шарсимон, шохлари осилиб турувчи (мажнунтолсимон), устунсимон, япрок баргли ва бошкалар катта ахамиятга эга.
Шунингдек, шахарлар, посёлкалар, махаллалар ва куп квартирали уй- жойлар атрофи, бино ва иншоотларга туташ булган ер участкаларини кукаламзорлаштиришда ёркин рангларда гуллайдиган буталар: спирея, жимолост, жасмин, настарин (сирен), дейция, кизилник, тамарикслар, форзициялар, бирючина, сарик акация, заргалдок (золотистая) смородина каби буталарни экиш тавия этилади. Ушбу ва бошка бута турларнинг ахамияти шундаки, улар нафакат тез усувчи ва узига хос экологик шароитларига мослашувчанлиги билан, балки манзаралилиги билан хам ахамиятлидир.
Шамол эрозиясининг олдини олиш, кишлок хужалиги ерларига чанг- тузонларнинг тушишини камайтириш хамда кишлок хужалиги махсулотларини совук уришидан, шунингдек, микроикдим хосил булиши хисобига иссикдан саклаш максадида Кишлок хужалигига мулжалланган ерлар четларида ихотазорларни барпо этиш максадга мувофик булади.
Чуллардаги кумли тупрокда ва кумда ок ва кора саксовул, черкез, жузгун ва гребеншик экиш оркали дефляцияни олдини олувчи махсус чизиклар яратиш мумкин.
Тоголди туманларига липалар, кенг баргли дарахтлар; чул зоналари учун дуб, акация, япон сапоралари, томинтоза, шумтол, жийда усимликларини тавсия этиш мумкин.
Деградацияга учраган ерларда саксовул экиш усимлик копламаси зичлигини оширишга ёрдам беради, тупрокда намлик тупланишига кумаклашади, харакатдаги кумларни мустахкамланишига ва чул яйловлари экотизимини тиклашга ёрдам беради.
Янгидан узлаштирилган ерларда кукаламзорлаштириш ишларини шурлаган, кумлок, шагаллик тупрокларда ёки тубдан мелиорацияга мухтож булган минерал она жинс тупрокларда олиб боришга тугри келади.
Урмонлаштириш шурланган ландшафтларни тиклашда самарали ёндашув хисобланади, ва у уз навбатида фермерларга кимматли махсулотларни деградацияга учраган (унумсиз хисобланувчи) четки ерларда етиштиришга имкон беради. Бундан ташкари у ерости сувлари сатхининг ошишини олдини олади.


  1. Download 40.05 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling