Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти иктисодиёт факультети


Download 0.81 Mb.
bet4/51
Sana10.10.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1697156
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
Божхона маъруза

Божхона органлари - бевосита божхона ишини амалга оширадиган ижро этувчи хокимиятнинг хукукини мухофаза органларидир.
Божхона органлари тизими деганда факат божхона ишининг моддий компонентини - давлатнинг божхона сиёсатини амалга оширувчи ижроия ва фармойиш берувчи органлари тушунмок керак. Шуни таъкидлаш зарурки, катъий субординация мавжудлиги, маъмурий буйсунишнинг иерархик муносабатлари бошкарув исталган тизимининг мухим белгиси хисобланади. Шу нуктаи назардан гарчи уз фаолияти давомида айрим божхона масалаларни хал этиш билан шугулланувчи, бирок марказий ёки махаллий божхона органлари буйсунувида булмаган бир канча давлат ва тижорат тузилмаларини, муассасалар ва ташкилотларни божхона органлари тизимига киритиш мумкин эмас.
Божхона хизмати атамаси сузнинг кенг ва тор маъносида кулланилиши мумкин. Кенг маънода божхона органлари жами: божхона вазифалари амалга оширилишида бевосита катнашувчи бугинлар ва тузилмалар, шунингдек божхона органларга хизматга кабул килиш ва давлат хизматини уташ тартиби ва хукукий шартлари тушунилади. Иккинчи холатда божхона хизмати деганда факат давлат хизмати тури: божхона органларида, бошка бугинларда (божхона лабораториялари, марказлари, божхона ихтисосидаги укув муассасалари ва бошка муассасаларда) давлат хизматини уташ тартиби ва шартлари тушунилади.
Божхона кодексига (3-модда) мувофик, Узбекистон Республикасининг курукликдаги худуди, худудий ва ички сувлари хамда улар устидаги хаво бушлиги божхона худудини ташкил этади.
Узбекистон Республикаси худудида эркин божхона зоналари ва эркин омборлар булиши мумкин, уларнинг худудлари, агар конун хужжатларида бошкача тартиб назарда тутилмаган булса, Узбекистон Республикаси божхона худудидан ташкарида жойлашган деб каралади.
Узбекистон Республикаси божхона худуди сархадлари, шунингдек эркин божхона зоналари ва эркин омборларнинг тегралари Узбекистон Республикасининг божхона чегараси хисобаланади.
1.3. Божхона иши тушунчаларининг мохияти. Куп кулланиладиган бошка баъзи тушунчалар ва атамаларга тушунтириш берамиз.
Божхона тизими давлатнинг божхона сиёсати амалга оширилишини таъминловчи давлат тузилмалари ва бошка тузилмаларнигина эмас, балки улар фаолиятининг амалий шаклларини хам назарда тутувчи энг умумий ва жамловчи тушунчадир.
Божхона бошкаруви тизими анча тор маънога эга: у божхона ишида давлат бошкарув механизми фаолият курсатиши билан бевосита боглик фаолият турларинигина камраб олади.
Божхона ишига рахбарлик килиш божхона сиёсати хаётга жорий этилиши йуналишининг уни мувофиклаштириш ва унинг устидан назорат килишнинг шаклларидан бири хисобланилади ва Узбекистон Республикаси давлат хокимияти олий органлари - Олий Мажлис, Президент, Вазирлар Махкамаси ваколатига киради.
Божхона ишини бошкариш (ёки божхона бошкаруви) тушунчасини божхона сиёсати ва божхона ишини хаётга жорий килишга каратилган бошкарув фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш сифатида белгилаш зарур. Божхона ишини бошкариш турли даражаларда - бутун Узбекистон Республикасида, минтакавий даражада, божхона постлари фаолияти худудида амалга оширилади.
Бир канча божхона атамалари Узбекистон Республикасининг Божхона кодексида (7-модда) аник таърифланган.
Божхона чегарасидан олиб утиш - товарлар ёки транспорт воситаларини хар кандай усулда, шу жумладан халкаро почта жунатмаларини хар кандай усулда, кувур транспортидан хамда электр узатиш линияларидан фойдаланиш йули билан божхона худудига олиб кириш ёки олиб чикиш харакатларини амалга ошириш. Шундай харакатлар жумласига куйидагилар киради:

  • товарлар ёки транспорт воситалари божхона худудига олиб

кирилганда, шу жумладан эркин божхона зоналари ва эркин омборлар худудидан олиб кирилганда - божхона чегарасидан амалда утиш;

  • товарлар ёки транспорт воситалари божхона худудидан олиб кирилганда, шу жумладан божхона зоналари ва эркин омборлар худудига олиб чикилганда - божхона декларациясини тахли этиш максадини амалга оширишга бевосита каратилган узга харакатни бажариш.

Божхона назорати - конун хужжатлари ва халкаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш максадида божхона органлари амалга оширадиган тадбирлар мажмуи. Божхона ишининг ушбу мухим кисми бамисоли «елвизак» тусига эга булиб, амалда божхона фаолиятининг барча боскичларида, жумладан товарлар ва транспорт воситаларида божхона чегараси оркали олиб утиш жараёнида намоён булади.
Божхона таъминлови - божхона органлари пломбалар, мухрлар босиш, ракамли, харфли ва бошка маркалар, киёслаш белгилари куйиш, штамплар босиш йули билан амалга оширадиган товарлар ва транспорт воситаларини, бинолар ва бошка жойларни киёслаш (идентификациялаш) воситаси;
Божхона расмийлаштируви - товарлар транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш максадида божхона органларининг мансабдор шахслари амалга оширадиган операциялар мажмуи.
Божхона режими - Узбекистон Республикасининг божхона чегараси оркали олиб утиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг макомини божхона максадлари учун белгиловчи коидалар мажмуи.
Божхона туловини ундириш божхона сиёсатининг фискал йуналишини белгиловчи восита хисобланади. Божхона кодексининг 103-моддасига мувофик товарлар ва транспорт воситалари божхона чегараси оркали олиб утилганда ва Божхона кодексида назарда тутилган бошка холларда божхона туловлари (бож, ККС ва бошка йигимлар) туланади.
Божхона ишининг мухим элементи ва давлатнинг божхона сиёсатини хаётга жорий этишнинг элементи валюта назоратини амалга ошириш хисобланади.
Валюта назоратини амалага ошириш, шунингдек уни янада ривожлантириш ва ташки иктисодий фаолият катнашчилари томонидан божхона мажбуриятлари бажарилиши максадида:

  • амалдаги валюта хакидаги конунларда, шу жумладан ишлар, хизматларни экспорт килишдан валюта тушуми устидан, интеллектуал фаолият натижалари уун валюта тушуми устидан, шунингдек валюта бойликлари утишига риоя килиниши устидан назорат килиш;

  • божхона органларининг божхона назоратини амалга оширишда валюта назоратининг бошка органлари билан узаро хамкорлигини мустахкамлаш амалга оширилади.

Божхона ишининг тузилмаси шундайки, унинг айрим кисмлари, элементлари нисбатан анча баркарор тусга эгадир, гарчи сиёсий коъюнктурага боглик булса хам унинг тебранишларига карам эмас. Уларга, масалан, божхона расмийлаштируви, божхона статистикаси, институтлари ва бошклар киради. Божхона ишининг бошка кисми, биринчи навбатда, бож туловлари, бож тарифлари воситасида тартибга солиш, божлар ставкалари, божхона режимлари, товарлар, транспорт воситалари, жисмоний шахсларнинг божхона чегараси оркали утиши тартиби ва коидалари, божхона назорати шакллари ва усуллари гоятда харакатчандир. Божхона ишининг ушбу сохаларини тартибга солиш турли-туман омилларни - сиёсий, иктисодий, ижтимоий, географик, табиий, жиноий ва бошка бир катор омилларни хисобга олиш билан богликдир.
Юкорида айтилганларнинг барчаси божхона ишининг яхлитлигидан ва шу билан бирга унинг таркибий кисмларининг холисанилло табакаланишувидан далолат беради. Унинг таркибий кисмларининг хар бири узига хос вазифаларга хамда айрим хусусиятларга эгадир. Ушбу узига хослик бу кисмлар хар бирининг макомини хукукий, кодекс-конунчилик жихатидан тартибга солиш учун мухим ахамиятга эгадир.
Узбекистон Республикасининг божхона иши умумий кабул килинган халкаро нормалар ва амалиёт билан бирхиллашиш, халкаро божхона хамкорлигида фаол катнашиш негизида божхона тартиботларини уйгунлаштириш тамойилига эга.
1.4. Давлат томонидан ташки иктисодий алокаларни фаол тартибга солиш узининг иктисодий салохиятини мустахкамлаётган давлат ташки иктисодий сиёсатининг асосий максади хисобланади.
Давлатнинг ташки иктисодий сиёсати куп жихатдан унинг тулов баланси холатига боглик булади.
Ташки иктисодий сиёсат вакт ва макон жихатларини – жорий ва узок муддатли сиёсатни уз ичига олади.
Жорий ташки иктисодий сиёсат ташки иктисодий фаолиятни тезкор тарзда тартибга солишдан иборат, узок муддатли сиёсат эса йирик микёсдаги вазифаларни хал этади.
Ташки иктисодий сиёсатнинг макон жихати жахон ва мамлакат иктисодиётига таъсир курсатишнинг асосий йуналишлари буйича давлатнинг харакатларини белгилайди. Ушбу белгига биноан давлатнинг ташки иктисодий сиёсати таркибига ташки савдо сиёсати, ташки инвестиция сиёсати, валюта сиёсати, божхона сиёсати киради.


Ташки иктисодий сиёсат



Ташки савдо сиёсати

Жорий сиёсат

Узок муддатли сиёсат

Валюта сиёсати

Ташки инвестиция сиёсати

Божхона сиёсати

Ташки савдо оид экспорт сиёсат

Ташки савдо оид импорт сиёсат



Чет Эл инвестициялари импорти сиёсати

Ватан инвестициялари экспорти сиёсати

Дисконт сиёсат

Девизе сиёсати

Валюта субдиялаш

Валюта резервларини диверсифика -циялаш

Кисман чеклашлар

протекционизм

Фритредерлик

Тескари протекционизм сиёсати



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling