Узбекистон республикаси почта ва телекоммуникация агентлиги


Download 194.5 Kb.
bet6/10
Sana18.06.2023
Hajmi194.5 Kb.
#1560404
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Internet asoslari

III. Маъруза
Компьютерли телефон базасида факсимил алока
Овозли «почта» воситаси почтага хос хизматлар тупламига таалукли абонентга керак булган хамма хизматларни уташга ёрдам беради.
Умумий фойдаланувчи номер буйича кунгирок килади. Компьютер эса овоз билан абонентнинг телефон кутиси булмиш номерига телефон аппарати оркали кунгирок килишини илтимос килади, хамда овозли хабарни каттик дискга ёзиб олади. «Абонент кутисининг эгаси келган хабарни умумий фойдаланувдаги номерга кайта кунгирок килади ва уз «абонент кугисини» номерини кайта териб эшита олади, сунг уни учириб ташлайди.
Кушимча хизматлар туплами :
- шахсийтабриклаш;
- пейзжерга тушган хабарлар хакида билдириш ;
- хабар хакидаги маълумотларни жамлаш;
- хабарларни узатиш вактини курсатиш;
- вактинча абонент кутисидан фойдаланиш имконини яратиш.
Почта тартибида ишлашнинг афзалликлари:
 адресатни ахтариш вакти тежаланади;
 шахарлараро уланишда нархлар пасаяди;
 узатиш сифати ортади;
 хабарлар ёки факсларни топширишда компьютер оркали таркадтиб чикиши мумкин.
Овозли «почта» сифатида «Компьютерли телефон асосидаги факсимил алока» воситасини куллаш жоиздир.
Хозирги замонда факсимил алокадан фойдаланмайдиган корхоналарни топиш жуда кийин. Хужжатлар сифатидаги ахборотлар билан алмашиш учун телефакс ишлатилади. Бир минут ичида хужжатларни ер юзининг хохлаган нуктасига узатиши унинг энг биринчи ва асосий кобилиятидир. Хеч кайси алока булимлари бундай тезликда ишламайди. Унинг иккинчи кобилияти курьер ва почта хизматларига
караганда кам харажатлигидир. Учинчи кобилияти -соддалиги. Битта клавишани босиб хужжатни урнатилган алока жойига узатилиши. Агар сифати хакида гапирадиган булсак, хозирги замон факсимил алокси сифатли телефон линияларини ишлатишда, асл нусхадан фарк килмайдиган тасвирларни узатишни уз зиммасига олади. 1-гурух аппаратлари ахборотлар алмашишда аналог сигналлардан фойдаланиб, 1 бетни 4-6 минутда узатиб бериш кобилиятига эга эди.
Аппаратларнинг хужжатларни узатиб бериш сифати жуда паст эди. Бутун дунё ишлаб чикарувчилари бу аппаратнинг сифатини ва тезлигини ошириш, ахборот узатиш вактини 3 минутга кисккартириш устида иш олиб боришди.
Шунга карамай Шимолий Америка ишлаб чикарувчилари 1 - гурух спецификациясига жавоб бермайдиган аппаратларни ишлаб чикараверишди ва ахборот алмашиши учун сигнал модуляцияларини хар хил схемаларидан фойдаланиб юришди. Бу шароит 1978 йили ССГТТ (Телеграф ва телефон халкаро консультатив комитети) янги 2 - гурух спецификацияси хакида эълон килгандан кейин тубдан узгарди. Бу 2 - гурухни бутун дунё компаниялари тан олди. 1980 йилда янги стандарт 3 -гурухнинг пайдо булиши, факсимил алоканинг индустрия ва телекоммуникациясида уз йуналишини топди. Оддий телефон тармокларида ракамли сигналлардан фойдаланилиши ахборот алмашишни сифатини ва тезлигини оширди.
Standart fine режимидаги 203 х 98 ва 203 х 196 стандарт нукталарининг янги стандарти кора ва ок хужжатларнинг текст ва график усулда узата олиш кобилиятига эга булди. Бугунги кунда 3 - гурух факс - модемлар ва телефакслар сони 80 млн. дан ортди. Автоном факсимиль аппаратлари жуда катта кобилиятга эга булишига карамай, унинг маълум даражада конструктив етишмовчиликлари хам бор.

Download 194.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling