11
жалб қилиш, давлат органлари фаолиятини ўрганишда ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳамда
аниқланган камчиликларни очиқ муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйиш. Аҳолининг
ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва сайлов маданиятини ошириш, сайловларга оид халқаро
стандартларни қонунчиликка имплементация қилиш ишларини давом эттириш. Оммавий
ахборот воситаларининг роли ва журналистларнинг касбий фаолияти ҳимоясини янада
кучайтириш, одамларни қийнаётган муаммолар ҳамда ислоҳотларнинг ижроси аҳволини
ўрганишда уларнинг меҳнатидан самарали фойдаланиш.
Ижтимоий шерикликнинг
самарасини ошириш, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтларини давлат томонидан субсидиялар, грантлар ва
ижтимоий буюртмалар
шаклларида қўллаб-қувватлаш ҳажмини икки баробарга ошириш. Халқ депутатлари
Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик
жамиятининг
бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига ажратилаётган маблағлар
ҳажмини етти баробарга ошириш.
12
IV БЎЛИМ
МАМЛАКАТИМИЗДА АДОЛАТ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ
ТАМОЙИЛЛАРИНИ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЭНГ АСОСИЙ ВА ЗАРУР ШАРТИГА
АЙЛАНТИРИШ
Мулкий ҳуқуқларнинг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда давлат
органларининг мулкий муносабатларга ноқонуний аралашувини чеклаш. Хусусий
мулк дахлсизлиги ва ҳимояси кафолатларини кучайтириш, мулкий, шу
жумладан ер
участкасига бўлган ҳуқуқларни сўзсиз таъминлаш. Хусусий мулк устуворлигини асосий
тамойил
сифатида белгилаш, шу жумладан давлат идорасининг расмий маълумотига
ишониб мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимини жорий этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: