Узбекистон Республикаси ривожланишининг макроиктисодий курсаткичлар тахлили
МСТ ва ХХБ ўртасидаги асосий фарқлар
Download 66.99 Kb.
|
Азимов курс иши
8. МСТ ва ХХБ ўртасидаги асосий фарқларЖаҳоннинг кўпчилик мамлакатларида МСТ макроиқтисодий таҳлил, давлат иқтисодий сиёсатини ишлаб чиқиш учун асосий ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади. Ўз навбатида эса ХХБ собиқ социалистик мамлакатларда ўн йилликлар мобайнида халқ хўжалигини таҳлил қилиш ва режалаштиришнинг асосий қуроли ва усули ҳисобланган. Шу билан бирга, МСТ ва ХХБ мақсадларининг умумийлигига қарамасдан, тузилиш қоидалари, фойдаланиш хусусиятлари бўйича бир-биридан фарқ қилади. Уларни ишлаб чиқиш асосига иқтисодий мезонлар ва улар ўртасидаги боғлиқликни ҳар хил маънода таърифловчи турли иқтисодий назариялар қўйилган. Масалан, «ижтимоий ишлаб чиқариш», «қиймат», «нapx» ва бошқа мезонлар. Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг марксча назариясига мувофиқ ХХБда миллий бойлик ва ялпи маҳсулот ҳаракати моддий ишлаб чиқариш корхоналари, номоддий ишлаб чиқариш корхоналари ва аҳоли ўртасидаги ҳаракат сифатида акс эттирилади, ҳамда улар бу тизимда иқтисодий агентлар деб саналади. МСТда иқтисодий агентлар, фирмалар, уй хўжаликлари ва ҳукумат кўринишида намойиш этилган. ХХБни ва МСТни тузишда бир-биридан фарқ қилувчи макроиқтисодий кўрсаткичлар олинади: ХХБда - ялпи ижтимоий маҳсулот, миллий даромад, оралиқ, якуний маҳсулот ва бошқалар, МСТда - ялпи маҳсулот, ялпи миллий маҳсулот, соф миллий маҳсулот, миллий даромад ва бошқалар. ХХБ ва МСТнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини солиштирганда, биринчи ҳужжатдаги «Миллий даромад», иккинчи ҳужжатдаги «Ялпи миллий маҳсулот» кўрсаткичлари ўзларининг иқтисодий мазмунига кўра бир-бирига яқинроқ эканлигини пайқаш мумкин. Лекин улар ўртасидаги фарқ шундан иборатки, ХХБ тизимида ҳисобланган миллий даромаддан фарқли равишда МСТда ўлчанадиган ЯММ кўрсаткичи ўз ичига моддий ишлаб чиқариш тармоқларининг соф маҳсулотидан ташқари, хизмат кўрсатиш тармоқларининг даромадларини ва барча асосий фондларнинг амортизациясини ҳам олади, яъни ЯММ кўрсаткичи миллий иқтисодиётнинг ишлаши натижаларига кенгроқ баҳо беради. Ундан ташқари ХХБ ва МСТ уларни қўллаш хусусиятларига кўра ҳам бир-биридан фарқ қилади. Директив режалаштириш шароитида давлат барча даражалардан - корхоналардан тортиб бутун халқ хўжалигигача моддий, молиявий ва меҳнат ресурслари ҳаракатини бошқариш ҳуқуқига ва имконига эга бўлган. Шунинг учун ҳам социалистик мамлакатларда нафақат ҳисобот балки режа ХХБси ҳам тузилган. Бу шуни билдирадики, режа даврига муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлар ижтимоий маҳсулот ва миллий даромаднинг ўсиш суръатлари, уларни тақсимланиши ва истеъмол қилиниши, капитал қўйилмалар ҳажми, ишловчилар сони, иқтисодиётнинг асосий тармоқлари бўйича ишлаб чиқариш ҳажми ва бошқалар қатъий равишда белгилаб берилган эди. Бу кўрсаткичлар давлат режасининг йиғма бўлимини ташкил этган. МСТ эса асосан ахборот манбаи ва макроиқтисодий таҳлил қуроли сифатида фойдаланилади ва унинг натижаларига кўра давлатнинг иқтисодий сиёсати ишлаб чиқилади. МСТнинг айрим муҳим жадваллари (давлатнинг даромадлари ва харажатлари ҳисоби ва бошқалар) иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда кенг қўлланилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган фарқлар МСТга ўтиш жараёнини қийинлаштиради ва унинг асосий муаммоларини аниқлаб беради. Бу муаммолар нимадан иборат. Биринчидан, МСТ бозор иқтисодиёти назарияси ва амалиётнинг ривожланишининг маҳсули сифатида пайдо бўлди ва уни мамлакатимизда тадбиқ қилиш бозор муносабатларини етарли даражада шаклланишини талаб қилади. Иккинчидан, МСТга ўтиш макродаражадаги статистиканинг услубиятини тубдан ўзгартиришни тақазо этади. Бунга эса корхоналар ҳисобот ва статистика тизимини мос равишда ўзгартирмасдан туриб эришиш мумкин эмас. Учинчидан, МСТни татбиқ этиш ва уни амал қилиши аввало мутахассис ходимларни тайёрлашга ҳамда моддий техника ресурсларга бўлган катта харажатлар билан боғлиқ. ХХБ ва МСТлар ўртасидаги асосий фарқлар
Download 66.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling