Узбекистон Республикаси ривожланишининг макроиктисодий курсаткичлар тахлили
Халқ хўжалиги балансининг (ХХБ) умумий тавсифи
Download 66.99 Kb.
|
Азимов курс иши
5. Халқ хўжалиги балансининг (ХХБ) умумий тавсифи.
Халқ хўжалиги баланси - бу жадваллар тизими бўлиб, унда миллий иқтисодни ривожланиш кўрсаткичлари, ижтимоий маҳсулот ва миллий даромаднинг ҳажми ва ўсиш суръатлари, жамғариш ва истеъмол фондлари, ишлаб чиқариш воситаларини ва истеъмол буюмларини ишлаб чиқариш, аҳолининг пул даромадлари ва уларни маҳсулотлар билан таъминланиши ва ҳоказолар ўртасидаги асосий нисбатлар ўрин олган. Макроиқтисодий таҳлил учун асос ҳисобланувчи ҳисобот ХХБ ва келажакка мамлакат халқ хўжалигини ривожланиш стратегиясини белгиловчи режа ХХБ бирбиридан фарқланади. Халқ хўжалик балансининг йиғма баланс жадваллари кўринишидаги бўлимлари ижтимоий маҳсулот ҳаракати жараёнларини: уни ишлаб чиқарилиши тақсимланиши ва истеъмолини акс эттиради. Такрор ишлаб чиқариш жараёнининг асосий қатнашувчилари ёки иқтисодий агентлари бўлиб моддий ишлаб чиқариш, номоддий ишлаб чиқариш ва аҳоли ҳисобланади. ХХБнинг биринчи бўлими - бу ижтимоий маҳсулот баланси бўлиб, унда товарлар ишлаб чиқаришга кетган харажатлар (CVT) ва уларнинг истеъмоли (қоплаш фонди, истеъмол фонди, жамғариш фонди) акс эттирилган. Бу баланс такрор ишлаб чиқаришнинг моддий буюмлашган жиҳатларини ифодалайди ҳамда ишлаб чиқариш ва истеüмол нархларида тузилади. Унинг тўлдирувчиси бўлиб: халқ хўжалигида маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва фойдаланиш тармоқлараро баланси, шунингдек моддий баланслар ҳамда тақсимот режалари хизмат қилади. ХХБнинг иккинчи бўлими - миллий даромад балансидир. Унда миллий даромадни яратилиши ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалари, аҳоли ўртасида тақсимланиш ва қайта тақсимланиш жараёни акс эттирилган. У такрор ишлаб чиқаришни молиявий қиймат жиҳатларини ифодалайди ва молиявий режа ҳисобланади. Унинг тўлдирувчиси бўлиб давлат даромадлари ва харажатлари баланси (давлат бюджети) аҳолининг пул даромадлари ва харажатлари баланси ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалари корхоналарининг ўзаро муносабатларини ҳисоб-китоб баланси ҳисобланади. ХХБнинг учинчи бўлими - асосий фондлар баланси бўлиб, унда асосий фондларнинг ҳолатини, тақсимланишини ва динамикасини акс эттиради. Шу балансга қўшимча жадваллар бўлиб капитал қўйилмалар ва жамғармалар баланси, асосий воситаларнинг айрим жиҳатлари элементларини ифодаловчи моддий баланслар ҳисобланади. ХХБнинг тўртинчи бўлими - меҳнат ресурсларининг йиғма балансидир. Бу балансда мамлакат бўйича меҳнат ресурсларини қанча мавжудлиги ва тақсимланиши ўз ифодасини топган. Маҳсулот ва ишлаб чиқариш омиллари ҳаракатининг барча босқичлари натижасини ифодаловчи ва улар ўртасида боғлиқлик ўрнатувчи йиғма жадвални ҳам ўз ичига олади. Умуммиллий даражада моддий ва молиявий оқимларнинг ҳаракатини ҳисобга олувчи биринчи баланс жадваллари Ф. Кэне, У.Петти, Ã. Кинглар томонидан ишлаб чиқилган бўлсада, амалиётда улар илк бор собиқ иттифоқда қўлланила бошланди. Жумладан, 1925 йилда 1923-1924 йилларнинг - ҳисобот баланси нашр қилинган, 1939 йилдан бошлаб эса мамлакатнинг режалаштириш ташкилоти бўлган СССР Ãосплани доимий равишда халқ хўжалиги режа баланси ишлаб чиқишни йўлга қўйди, лекин режалаштиришнинг бу ҳужжатида бир қатор камчиликлари борлиги сабабли ўзининг асосий вазифаси, яъни иқтисодиётнинг ривожланиш стратегиясини аниқлаш ва айрим тармоқлар, ишлаб чиқаришлар, ҳудудлар (минтақаларнинг) фаолиятларига таъсир этиш каби вазифаларни тўла амалга ошира олмади. Шу билан бир вақтда ҳисобга олиш ва миллий иқтисодиётни тартибга солиш мақсадида баланс жадвалларини тузиш ва ундан фойдаланиш ғояси хорижий мамлакатларда ривожланди. Бу ғоя амалиётда халқ хўжалиги балансига қараганда бошқа шаклда - миллий счетлар тизимида амалга оширилди. Download 66.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling