Узбекистон Республикаси ривожланишининг макроиктисодий курсаткичлар тахлили
Download 66.99 Kb.
|
Азимов курс иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Иқтисодиётни тартибга солиш жараёнида баланс ҳисобкитобларининг роли.
Иш кучи иш билaн бaндлaр Ишсизлaр
ишсизлар Ишсизлик даражаси ишкучининг умумийхажми Ишсизлик дaрaжaси билaн рeaл ЯММ oрaсидa тeскaри бoғлиқлик бoр. Яъни: ишсизлик дaрaжaсини ўсиши рeaл ЯММ ишлaб чиқaришни пaсaйишигa oлиб кeлaди. Бу қoнуният Oукeн қoнуни дeб нoм oлгaн. 4. Иқтисодиётни тартибга солиш жараёнида баланс ҳисобкитобларининг роли. Баланс - бу икки қисмдан иборат бўлган иқтисодий ҳисоб-китобдир. Биринчи бўлимда - ресурсларни ташкил топиш манбалари, иккинчисида улардан фойдаланиш йўналишлари кўрсатилади. Икки бўлимнинг бир-бирига тенглиги ресурслар ва улар истеъмоли муносиблигини билдиради. Ресурсларнинг хусусиятига кўра баланслар қуйидагиларга ажратилади: моддий баланслар, улар ҳар бир аниқ маҳсулот ёки маҳсулотлар тури бўйича натурал ва қиймат ифодасида ишлаб чиқилади (ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол буюмлари, асосий фондлар, ишлаб чиқариш қувватлари баланслари); меҳнат баланслари, қайсики уларда мавжуд меҳнат ресурслари ва уларнинг тақсимланиши ҳисобга олинади (ишчи кучлари баланси, ёшлар баланси, малакали ходимлар баланси ва бошқалар); молиявий баланслар, улар ёрдамида давлатнинг, аҳолининг, корхоналарнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги тенглик таъминланади (давлат бюджети, аҳолининг пул даромадлари ва харажатлари баланси, тўлов баланси, корхоналарнинг молиявий режалари ва бошқалар). Баланслар яна ҳисобот ва режа балансларига ажратилади. Ҳисобот балансларидан иқтисодий фаолиятни таҳлил қилишда ва иқтисодий жараёнларни назорат қилишда фойдаланилади. Режа баланслари иқтисодиётдаги кутилаётган боғлиқликни акс эттиради. Моддий, меҳнат ва молиявий балансларнинг ташкил топиш манбалари ва тақсимланиши йўналишлари турлича бўлганлиги сабабли, уларнинг баланслари ҳам ўзининг мазмуни бўйича бир-бирларидан фарқ қилади. Масалан, моддий ресурсларнинг ташкил топиши асосий манбалари ишлаб чиқариш ва импорт бўлса, молиявий ресурсларни манбалари хўжалик фаолияти натижасидир, меҳнат ресурсларини мавжудлиги эса аҳолининг сони ва таркиби билан белгиланади. Улар шунингдек, турлича тақсимланадилар: моддий маҳсулотлар - аҳолига ва ишлаб чиқаришда келгусида фойдаланиш учун, меҳнат ресурслари - халқ хўжалиги тармоқлари бўйича, молиявий ресурслар эса - харажатларнинг турли моддалари бўйича. Баланслар ёрдамида халқ хўжалиги тармоқлари, турли хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятлари, ҳамда моддий ва молиявий оқимлар ҳаракати ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таъминланади. Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнларни акс эттирувчи ХХБ ва МСТнинг барча жадваллари баланс шаклида тузилган. Балансларнинг аҳамияти, марказлашган режали тизимда айниқса юқори бўлган. Чунки барча ресурслар режалар орқали давлат томонидан ҳисобга олинарди ва тақсимланарди. Аралаш иқтисодиётда моддий баланслар ўз аҳамиятини йўқотади, чунки маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва истеъмоли ўртасидаги мутаносиблик бозор ёрдамида таъминланади. Молиявий балансларнинг аҳамияти эса аксинча кучаяди. Улар нафақат алоҳида корхоналарнинг даромад ва харажатларини, балки ҳукуматнинг бутун даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш, назорат қилиш ва олдиндан белгилашнинг асосий воситаси бўлиб қолади. Улар ёрдамида иқтисодиётдаги пул массаси тартибга солинади. Ўтиш даврининг хусусияти шундан иборатки, бу даврда иқтисодиётни марказлашган ҳолда тартибга солишнинг айрим таянчлари сақланиб қолади ва бозор усуллари жадал ривожланади. Хусусан, айрим ўта муҳим маҳсулотларга давлат харидларининг аниқланиши моддий баланслар тузишни тақозо этади. Бу балансларда бир томондан давлатни маълум бир маҳсулотларга бўлган эҳтиёжлари, иккинчи томондан барча давлат ресурслари ҳисобга олинади. Аҳолини иш билан бандлиги соҳасида юзага келган мураккаб ҳолат вазиятни доимий назорат қилишни амалга оширишга ёрдам берувчи ишчи кучи балансларини тузиш зарурлигини белгилаб беради. Download 66.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling