Узбекистон Республикаси ривожланишининг макроиктисодий курсаткичлар тахлили


Халқ хўжалиги балансининг асосий камчиликлари


Download 66.99 Kb.
bet9/13
Sana08.05.2023
Hajmi66.99 Kb.
#1441577
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Азимов курс иши

6. Халқ хўжалиги балансининг асосий камчиликлари


ХХБнинг асосий камчилиги шундан иборатки, у макроиқтисодий таҳлил ва режалаштиришнинг асосий қуроли сифатида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнлари ўртасидаги ўзаро боғланишларни етарли даражада тўлиқ акс эттира олмади. Биринчидан, у такрор ишлаб чиқариш жараёнининг ўзини эмас, балки фақат иқтисодиётнинг ривожланиш натижаларини ифодалайди. Иккинчидан, ХХБ такрор ишлаб чиқаришнинг фақат муҳимроқ босқичларинигина - ижтимоий маҳсулот ва миллий даромадни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилишни қамраб олади. Ваҳоланки, унда ресурслар кўрсаткичларини ишлаб чиқариш ҳажми билан боғлиқлиги, маҳсулотлар тақсимоти кўрсаткичларини ижтимоий меҳнат унумдорлиги билан боғлиқлиги ўз ифодасини топмаган. Учинчидан, ХХБнинг айрим кўрсаткичлари турли ўлчамларда берилиши сабабли уларни бир-бирлари билан таққослашнинг иложи бўлмайди. Масалан, ХХБда бир жадваллар натурал кўрсаткичларда, бошқалари қиймат кўрсаткичларида, баъзи жадваллар солиштирма нархларда, бошқалари жорий нархларда берилади.
Шунинг учун ҳам ХХБ узлуксиз такомиллаштирилиб, янги баланс жадваллари билан тўлдириб борилган. Лекин бу тўлдиришлар макроиқтисодий таҳлил ва тартибга солишнинг энг муҳим қуролининг самарадорлигини сезиларли кўтара олмаган, чунки ХХБни тузишга кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг марксча назарияси асос қилиб олинган эди. Бу назариянинг кўп қоидалари иқтисодиётнинг ўзгарувчан шароитларига мувофиқ келмасди. Бозор муносабатларига ўтиш билан ижтимоий ишлаб чиқариш тушунчаси, унда қатнашувчиларнинг таркиби ва вазифалари, улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик тубдан ўзгарди. Бу эса мамлакатимиздаги иқтисодий воқеликни реал акс эттирувчи янги иқтисодий моделни шакллантиришни талаб этди. Шундай модел бўлиб миллий счетлар тизими хизмат қилади ва ҳозирда унга ўтиш республикамизда ишлаб чиқилган давлат дастури асосида амалга оширилмоқда.

7. Миллий счетлар тизимининг (МСТ) асосий моҳияти


Fapб мамлакатлари иқтисодий статистикасида макроиқтисодий тартибга солиш назарияси ва амалиётида миллий счетлар тизими (МСТ) кенг қўлланилади. У ўзида ижтимоий ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи баланс жадвалари тўпламини мужассамлаштиради. Уларда миллий иқтисодиётнинг ривожланиш натижаларини акс эттирувчи макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланибгина қолмай шу натижаларга олиб келган жараёнлар ҳам таҳлил қилинади. Шунинг учун ҳам МСТни жараёнлар ёки оқимлар статистикаси деб ҳам атайдилар. Бу ерда иқтисодий воқелик ишлаб чиқариш, тақсимот ва истеъмолнинг молиявий қиймат кўрсаткичлари ҳаракатлари сифатида акс эттирилган. МСТ ўзида халқ хўжалигининг моделини мужассамлаштириб, моҳиятига кўра уч иқтисодий мезоннинг мувофиқлашуви ҳисобланади, яъни иқтисодий вазифаларнинг, иқтисодий агентларнинг ва иқтисодий операцияларнинг.

  1. Иқтисодий вазифа деганда, ишлаб чиқариш, тақсимот, қайта тақсимлаш, истеъмол ва жамғаришнинг макроиқтисодий жараёнлари тушунилади;

  2. Иқтисодий агентлар - иқтисодий функцияларни бажарувчилар ҳисобланадилар (номолиявий корпорациялар, молия муассасалари, ҳукумат идоралари хусусий нотижорат муассасалари, уй хўжалиги ва чет эл);

  3. Иқтисодий операциялар ёрдамида иқтисодий агентлар халқ хўжалиги жараёнларига қўшилади. Масалан, олди-сотди, бир неъматни бошқасига алмаштириш, молиявий қийматларни айирбошлаш ва шу кабилар.

МСТда бутун халқ хўжалиги бирор бир корхонанинг
катталаштирилган шакли сифатида кўриб чиқилади. Шунинг учун бу ерда бухгалтерия каби ҳар бир кўрсаткични икки томонлама ёзилиши қоидаси қўлланилади. Бу эса қўшиб ёзиш эҳтимолини камайтириб, товарлар, хизматлар ва молиявий ресурслар оқимларини тўлароқ ҳисобга олиш имконини беради.
МСТ амалда деярли барча бозор иқтисоди мамлакатларида қўлланилади. Ҳаммадан олдин МСТ Канадада, Швецияда, Англияда (1971 йилдан) ва энг кейингиларидан бири Японияда (1978 йилдан) қўлланилди. Ҳозирги вақтга келиб жаҳоннинг 150 мамлакати ҳар йили, шу жумладан АҚШ ва Япония эса ҳар чоракда, МСТ маълумотларини нашр қилади. Эслатиш лозимки, ҳар бир мамлакат ўз миллий счетлар тизимидан фойдаланади. Бироқ, жаҳон айирбошлашувининг ривожланиши, халқаро иқтисодий ташкилотлар фаолиятини янада кенгайиши билан мамлакатлараро таққослаш зарурати туғилди. Шу сабабли, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг статистика комиссияси ривожланган мамлакатлар тажрибасини умумлаштириб, 1953 йилда биринчи стандарт МСТни ишлаб чиқди ва у халқаро иқтисодий ахборотларни ихчамлаштириш мақсадларида фойдаланиш учун тавсия этилди. 1993 йилда унинг янги кенгайтирилган нусхаси маъқулланди. Бу нусхада тан олинган ва кенг тарқалган пул назарияси, иқтисодий ўсиш, халқ фаровонлиги, экология соҳасидаги мутахассисларнинг илмий ишланмалари ҳисобга олинган эди.
БМТнинг услубиятидан фойдаланиб, собиқ СССРнинг статистика ташкилотлари илк бор 1987 йилда ЯММ ҳисоблаб чиқдилар. Ўзбекистонда эса бу ҳисобот кўрсаткич 1989 йилда ҳисоблаб чиқилди.
МСТ нима учун керак, деган саволга шундай жавоб бериш мумкин: биринчидан давлат бошқаруви ташкилотларига қарорлар қабул қилиш учун, иккинчидан, тадбиркорларга ўз фаолиятларини амалга ошириш мақсадида макроиқтисодий вазиятни баҳолаш учун, учинчидан, халқаро иқтисодий ташкилотларда алоқаларни ўрнатиш ва таққослашни амалга ошириш учун зарурдир.
Маъмурий буйруқбозлик тизимида бу мақсадлар учун ҳисобот ва режа халқ хўжалик балансида хизмат қилган.
МСТ счетлари таркиби

  1. Товарлар ва хизматлар счети.

Бу счетда мамлакат иқтисодида йил давомида ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар ресурслари ҳажми ва уларни ишлатилиши йўналишларини характерловчи операциялар акс эттирилади.

  1. Ишлаб чиқариш счети.

Бу счет ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган жараённи ифодаловчи кўрсаткичлар (ялпи ишлаб чиқариш, оралиқ истеъмол, қўшилган қиймат)ни ҳосил бўлишини ифодалайди.

  1. Даромадларни ҳосил бўлиш счети.

Бу счет ишлаб чиқаришда банд бўлган институционал бирликларнинг бирламчи даромадларини ҳосил бўлиш жараёнини ифодалайди.

  1. Бирламчи даромадларни тақсимоти счети.

Бу счетда резидент институтционал бирликларнинг ишлаб чиқаришдан ва мулкдан олган бирламчи даромадларини секторлар ўртасидаги тақсимоти ифодаланади. 4. Даромадларнинг иккиламчи тақсимоти счети.
Бу счетда мамлакатга йил давомида тушган тушумлар ва жорий трансфертлар натижасида мавжуд бўлган даромадни ҳосил бўлиши жараёни акс эттирилди.

  1. Даромадларни ишлатилиши счети.

Бу счетда мавжуд даромадларни пировард истеъмол ва жамғаришга тақсимлаш операциялари акс эттирилади.

  1. Капитал сарфлар счети.

Бу счетда резидент институционал бирликларнинг йил давомида сотиб олган номолиявий активлари ва мавжуд асосий фондларни жамғариш ва трансфертлар ҳисобига ўзгариши жараёнлари акс эттирилади.

  1. Молия счети.

Бу счетда секторлар ўртасидаги молия-кредит муносабатлари ўзгариши акс эттирилади.

  1. Ташқи дунё сектори счетлари.

жорий операциялар счети; капитал сарфлар счети; молия счети.
Бу сектор счетларида норезидентларнинг резидентлар билан бўлган операцияларнинг ҳолати акс эттирилади.

Download 66.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling