ВИСМУТ ПРЕПАРАТЛАРИДАН ЧАКИРИЛГАН ТОКСИКОДЕРМИЯ
Висмут препаратларидан чакирилган токсикодермиялар кам учраб, асосан уларни укол оркали юборганида булади. Дерматитнинг келиб чикиш сабаблари висмутга организмда ута сезгирлик булишидан, ёки висмутнинг узининг таъсиридан, баъзан эса бошка препаратлардан (масалан: биохинолда – хинин ёки йод) булиши мумкин.
Висмутли дерматитнинг клиникаси хар-хил булиб баъзан майда-майда догсимон тошмалардан тортиб, то тугунча, тугунчали пуфакча хосил килиб эксфолиатив эритродермиягача бориши мумкин. Базида касалнинг умумий ахволи ёмонлашиб, тошмалар касални жуда безовта килади (ачишиш, кичишиш, терининг тортилиши ва бошкалар).
Касалликнинг бошланишида, купинча огиз бушлиги жарохатланиб – тишнинг устки кисми кора плёнка, "висмутомовая кайма", билан копланади, стоматит булади. Кейинчалик висмут буйракка таъсир килади, сийдикда цилиндрлар, оксил ва висмут хужайралари пайдо булади.
Буларнинг олдини олиш учун висмут препаратларини олаётган касал огзини чайкаб ювиб туриши ва хар хафтада сийдикни текшириб туриши керак.
Йод ва бром токсикодермиялари
Йод ва бром препаратлари галогенлар таифасига мансублиги туфайли улар томонидан чакирилган токсикодермия узига хос куринишга эга булади. Маълумки, галогенлар организмга тушса, улар факат терининг ёг безлари оркалигина чикарилади. Шунинг учун касаллик аломатлари ёг безлари яхши ривожланган хамда куп булган тери сохаларида – юзда, кукрак сохасида, елканинг юкори кисмида намоён булади. Бу токсикодермиялар йод ва бром хуснбузар тошмалари куринишида ёки тубероз бромодерма ва йододерма куринишида булади. Юкорида курсатилган сохаларда, айникса юзда уткир яллигланишга хос яримшарсимон папулалар пайдо булади, уларнинг марказида эса пустулалар хосил булади. Йод хуснбузар тошмалари бром хуснбузар тошмаларига нисбатан майда ва куп микдорда булади. Тубероз йододерма ва бромодермада эса кукимтир кизил рангли юзаси нотекис биляшкалар хосил булади, уларнинг юзаси йирингли калоклар билан копланган. У калокларни олиб ташланса, остида папилломатоз усимтали инфильтрат кузга ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |