Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Теридаги патоморфологик узгаришлар


Download 450.23 Kb.
bet10/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

Теридаги патоморфологик узгаришлар
Теридаги патоморфологик узгаришлар умумий патологиянинг конунлари буйича ривожланади. Бу узгаришлар терининг узгариши ва функциясига боглик булиб, узига хос хусусиятларга эга. Теридаг патоморфологик узгаришлар маълум терминлар билан номланади. Тери хасталиклари диагностикасида ана шу терминларни билиш зарур.
Вакуолли дегенерация. Мальпигий каватнинг хужайралари ядроси атрофида вакуоллалар хосил булиб, улар ядрони периферия томон сикиб чикаради. Натижада ядро деформацияга учраб, пикноз хусусиятларга эга булиб колади. Цитоплазма ичидаги суюклик хужайрани нобуд килади. Агар вакуолла ядро ичида жойлашса, у холда ядро шишади ва суюклик билан тулган пуфакчага айланади.
Спонгиоз (хужайралараро шиш). Мальпиги кавати хужайралари орасидаги суюклик хужайраларни бир-биридан итариб, хужайралараро куприкчаларни бузади. Натижада хужайраларнинг бир-бири билан алокаси бузилади ва эпителиал пуфакчалар хосил булади. Спонгиоз экзема ва бошка дерматозлар учун хос.
Баллонли дегенерация. Мальпигий кават хужайраларининг некробиотик, дегенератив узгариши. Чукур дегенератив узгарган, хужайралараро куприкчаларни йукотган ва сероз-фибринозли суюкликда сузиб юрган шар шаклидаги хужайралар кузатилади.
Акантоз – тикансимон кават хужайраларининг купайиб калинлашиб кетиши.
Папилломатозлар – терининг базал каватида хужайралар булишини (митоз) нинг кучайиши ва дерма сургич кавати тукимасининг чузилиши.
Гранулёзма – эпидермис донадор каватининг калин тортиши.
Гиперкератоз - эпидермис мугуз каватининг хаддан ташкари калинлашуви.
Дескератоз – эпидермис хужайраларида кератинизация жараёнининг бузилиши.
Акантолиз – эпителиал хужайралар орасидаги десмасомаларнинг шикастланиши ва бушликлар вужудга келиши.
Микроабсцесслар – эпидермис ва дерма хужайраларидан иборат яллигланиш учоги.
Паракератоз – тугалланмаган мугузланиш; мугуз кават хужайраларида ядро булиб донадор каватнинг булмаслиги.
Эпидермолиз – эпидермис ва дерма (базал мембрана каватида) орасидаги богликлик бузилиб, субэпидермал бушликлар хосил булиши.



Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling