Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти
Download 450.23 Kb.
|
Dermatologiya дарслик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Носпецифик иммунотерапия
- Симптомлари
Специфик иммунотерапия учун куйидаги препаратлар ишлатилади: стафилококк вакцинаси, анатоксин, антифагин схема буйича килинади. Пассив иммунитетни кучайтириш максадида антистафилококкли плазма, гамма-глобулин, кон препаратлари куйилади.
Носпецифик иммунотерапия хисобида куйидаги дорилар юборилади: ФИБС, алоэ экстракти, метилурацил, центоксил, спленин, полибиолин, кайнатилган сут (лактотерапия), пирогенал, продигиозан (пиротерапия). Беморларга витаминотерапия утказилади (В, С, А, U). Ярали пиодермия билан касалланган беморларни даволаш учун цитостатиклардан фойдаланса булади (проспидин, спиробромин, метотрексат, циклофосфан, сандиммун-циклоспорин А). Шу вактда беморларга оз микдорда гормонлар юборилиши – яхши натижалар берилади. Хозирги даврда яхши эффект берадиган усуллардан - RE-PUVAтерапия хисобланади. Махаллий даволашда ярали пиодермия билан касалланган беморларга замонавий малхамлар ишлатилади (левомеколь, этоний, йодпиррон, левосин). Физикавий усуллардан – лазеротерапия, кварц яхши фойда беради. ҚЎТ И Р ҚЎТИР – юкумли касаллиги булиб, уни хайвон паразити – кутир канаси пайдо килади. Кананинг ургочиси ташки куриниши жихатидан тошбакага ухшаб кетади. ургочиси эркагидан йирикрок булади. Уругланганидан кейи ургочиси эпидермиснинг юза катламларига кириб, хар хил йуллар оркали, яъни узи очган йулларга 6-8 хафта давом этадиган уз умрида 50 тагача тухум куяди. Тухумлардан каналар ривожланиб чикиб, 4 хафта давомида жинсий жихатдан вояга етади. Симптомлари. Кутир терига кана тушганидан кейин 7-14 кун утгач авж олиб боради. Касаллик эгри-бугри, ингичка кул ранг йуллар – узунлиги 5-10 мм келадиган чизиклар (кутир йуллари) пайдо булиши билан характерланади. Кутир йулларида майда-майда кир тупламларидан иборат айрим – айрим кора нукталар булади. Кутир йулининг бир учи – боши очик, иккинчи учи ёпик булади. Кутир йулининг ёпик учида купинча тиник ёки хиралашиб колган пуфакча топилади. Баъзан пуфакчада ургочи канани топса булади. Терининг шох катлами нозик, ингичка буладиган кисмларида: кул панжасининг бармоклар орасидаги бурмалари, кафт усти бугимнинг букилувчи юзаси, култикнинг олдинги девори, аёлларда кукрак учининг терисида кутир йуллари яхши куриниб туради. Кулларнинг букилувчи юзалари терисида, тирсак сохасида, думба, коринда, сонда кутир йуллари билан бир каторда тугунча–пуфакчалардан иборат тошмалар, тирналган жойлар, кора калоклар пайдо булади. Катта ёшли одамларда кул-оёк кафтлари, шунингдек, юз, буйин, орка юкори кисмининг териси зарарланмайди. Каналар куп учрайдиган жойлардагина эмас, балки бадан терисининг бошка жойларида хам тирналган ерлар буладики, бу баданнинг рефлектор йули билан кичишини курсатади. Камдан-кам холларда, айникса узини тоза тутадиган одамларда бадан сал-пал кичишини мумкин. Бунда касалликнинг клиник манзараси нотайин булиб, кутир диагнозини аниклаш кийин булиб колади. Тирналган жойлар, кутир йуллари иккиламчи стрепто-стафилокок инфекцияси учун кириш дарвозалари булиб хизмат килиши мумкин. Купинча, хусусан узини озода тутмайдиган, купдан бери врачга бормай юрган одамларда кутир – пиодермия билан бирга экзема хам кушилиши мумкин. Кечаси бадан кичий бериб, жонни безор килгани, одам яхши ухлай олмаслиги, баъзида эса бутунлай уйкудан колиши туфайли кутир билан огриган касалларда нерв системасида функционал узгаришлар юзага келиб, иш кобилияти пасайиб кетади. Болаларда, хусусан эмадиган болаларда касаллик жараёни баъзан юз, кул-оёк кафтлари, бошнинг сочли кисмига хам утиб кетади, шу билан бирга кутирнинг клиник манзарасини унга кушилган иккиламчи инфекция куп холларда ацнитиб колади. Умрининг дастлабки ойларини яшаб келаётган болаларда кутир аввал кизилгача ухшаб орка, думба юз терисида жойлашган ва уртаси котиб колган кон билан копланган бир талай торвокчалардан иборат булиши мумкин. Тунда айникса зураядиган кичима ва кутир йуллари хамда пуфакчалар узига хос тарзда жойлашуви тугри диагнозга ёрдам беради. Тез-тез ювиниб турадиган одамларда баданга тошадиган тошмалар характерли булмаслиги мумкин, шу сабабли уларда диагнозни аниклаш учун касални бошдан-оёк ечинтириш ва бадан терисини, хусусан кутир тошмалари куп учрайдиган жойларни лупа ёрдамида синчиклаб караб чикиш керак. Куп холларда касалликнинг хатто бошлангич шаклларида хам кутир йуллари топиш мумкин булади. Гумон тугдирадиган холларда кутир канасини топиш диагнозини тасдиклаб беради. Шу максадда пуфакча бор. Жойдаги кутир йулининг ёпик учини лупа билан текшириб туриб, найзасимон игна ёрдамида тешилади ва микроскоп остида текшириш учун буюм ойнасига материал олинади. Чикариб олинган кана аввалига харакатсиз булади, сунгра активлашади, сал иситилса харакати тезлашади. Иккинчи усул шундан иборатки, терининг кутир канаси бор деб гумон килинган кисми спирт билан дезинфекция килиниб, кутир йули пуфакчанинг усти устара билан кесиб олинади, кесилган жойга йод суртилади, пуфакча ичидаги суюклик буюм ойнаси куйилади ва уювчи ишкор ёки сут кислотаси билан ишлангандан кейин (30% ли уювчи натрий эртимасидан бир томчи туширилади) микроскоп остида текгирилади: бунда каналар, уларнинг тухумлари ва экспериментлари топилади. Касал одам оиласининг хамма аъзолари ва касални парвариш киладиган кишиларни профилактик текширишдан утказиб туриш тугри диагноз куйиш учун ёрдам беради. Пиодермия билан огирлашган кутирда касалликнинг клиник манзараси анча узгариб колади. Баданнинг пиодермия билан зарарланган жойларни, хусусан, кутир куп учрайдиган жой- ларини куздан кечириш кутир каналари йулларини аниклаб олишга ва тугри диагноз куйишга ёрдам беради. Download 450.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling