Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet5/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

5. Мугуз кават эпидермиснинг энг юкориги кавати булиб, бевосита ташки мухит билан алокада булиб туради. Бу кават ташки мухитнинг хар хил таъсирларига чидамлилиги билан ажралиб туради. Ушбу кават хужайралари ясси, юпка, чузинчок шаклга эга булиб, ядроси йук, протоплазмаси бутунлай кератин моддаси (мугуз мода) билан тулдирилган. Кератин альбуноид модда булиб, узида куп микдорда олтингугурт тутади, ундан ташкари ёг ва полисахаридлар хам тутади, сув жуда оз микдорда булади. Каватнинг пастки кисмида хужайралар бир-бири билан жуда мустахкам богланган, юкориги кисмида эса улар унчалик компакт эмас, айрим пластинкалар асосий массадан ажралиб туради, яъни физиологик кипикланиш кузатилиб туради. Мугуз каватнинг калинлиги терининг хар хил сохаларида бир хил эмас: кафт ва товонларда бу кават калин, ковокда ва жинсий аъзолар сохасида энг юпка жойлашган.
Дерма. Дерма терининг асл (derma), ёки хусусий кавати булиб, базал мембрана остида юмшок чегараланмаган бириктирувчи тукимадан тузилган. Дермада бир-биридан унчалик аник ажралмаган икки кават тафовут килинади: сургичсимон (stratumpapillare) ва турсимон (stratumreticulare) каватлар. Дерма терининг асосий хажмини ташкил этади, эпидермисдан базал мембрана билан ажралиб туради ва аник чегарасиз тери ости ёг катламига утиб кетади. У асосан коллаген толаларидан хамда эластик, ретикуляр (аргирофил) толалардан ва асосий аморф моддасидан тузилган. Дермада нерв толалари, кон ва лимфа томирлари, тер ва ёг безлари, соч фолликулалари ва айрим хужайра элементлари (фибробластлар, семис хужайралар, гистиоцитлар ёки тукима макрофаглари, миграцияга учраган лейкоцитлар) жойлашади.
Сургичсимон кават базал мембранани остида жойлашади. Эпидермис дерма томонга чукур ботикликлар беради, уз навбатида дерма хам эпидермис томонга сургичлар беради, яъни эпидермис билан дерма тулкинсимон куринишда бирикган. Сургичсимон каватни турсимон каватдан ажратиб турадиган нисбий чегара деб терининг юзаки жойлашган кон-томир чигаллари кабул килинган. Сургичсимон кават асосан эластик, аргирофил ва коллаген толалардан ташкил топган булиб, бу толалар нозик тутамлар хосил килади ва у тутамлар бир-бири билан чатишиб, урилиб жойлашади. Улар орасидаги бушликлар аморф оралик моддаси билан тулдирилган. Бу оралик моддаси гел (ёки зол) холидаги куп компонентли модда булиб, унинг таркибида кондан утган сув, ноорганик ионлар, кандлар, оксиллар, эпидермис ва дермадаги хужайралар метаболизмининг махсулотлари, сувда эрувчи оксиллар, протеогликанлар, гликопротеинлар, хондроэтин сульфат кислотаси ва гиалуронидаза каби моддалардан иборат. Дерманинг юкорида санаб утилган хужайра элементлари асосан сургичсимон каватда кон-томирлари атрофида жойлашади.
Турсимон кават бевосита сургичсимон каватнинг давоми булиб, у хам асосан коллаген, эластик ва аргирофил толалардан тузилган. Бу толалар бироз йирикрок тутамлар хосил килиб, бир-бирлари билан кесишиб, урилиб жойлашиши окибатида турни эслатувчи манзара хосил булади. Бу каватда хужайра элементларидан фибробластлар, макрофаглар, лимфоцитлар ва лейкоцитлар сургич каватдагига нисбатан озрок микдорда учрайди. Улардан ташкари соч илдизи, ёг безлари, тер безлари, мимика мускуллари, кон-томирлар, нерв толалари жойлашган.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling