Узбекистон республикаси согликни саклаш


Download 0.79 Mb.
bet18/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1638617
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30
Bog'liq
Юкумли касалликлар

Кириш.
ИЧ ТЕРЛАМА
Ич терлама (salmonella tifi) - кузгатувчисини 1880 йилда Эберт ва Гафки топган. Ич терлама таёкчаси огиз оркали меъда-ичак системасига (бодомча безлар, ичаклар) тушади ва конга сурилади, конда бактеремия юзага келади, кон оркали ичакни Пейер пилакчалари ва фолликулаларига таркалади. Инкубацион даври 10 кун. Ингичка ичакни ёнбош кисмидаги Пейер пилакчалари ва фолликулаларидаги узгаришлар 5 боскичдан иборат булади:

  1. боскичда «миясимон буртиш» кузатилади

  2. боскичда некроз кузатилади.

  3. боскичда некротик массаларни кучиши ва яраларни хосил булиши кузатилади.

  4. боскичда яра тубини тозаланиши кузатилади.

  5. боскичда яраларни битиши кузатилади.

1 - боскич: касалликни 1 хафтаси ва П хафтасини бошланишига тугри келади. Бунда Пейер пилакчалари ва соллитар фолликулалар катталашган, йириклашган, кизгиш рангли, «нонга» ухшаб буртган, юмшок, серсув булади, юзаси бурмаланиб буртиб бош мия эгатларига ухшаш булиб колади. Кесилганда у кизгиш, сувли тукимадан иборат булади. Бу узгаришлар асосан, ёнбош ичакни пастки илеоцекал копкаси якинидаги булимида кучли даражада намоён булади.
Микроскоп остида курилганда: пейер пилакчалари ва соллитар фолликулаларни уткир гранулематоз яллигланиш, оралик тукима ва фолликулалар ичида ёруг, юмалок ёки овал ядроли йирик, фагоцитар активлиги юкори булган хужайраларни тупланиши кузатилади. Бу гранулемаларда хар доим туп-туп булиб турган ич терлама таёкчалари топилади. Ахлати нухат шурвасини эслатади.
П боскич – миясимон буртган пейер пилакчалари ва фолликулаларини некрози - касалликни П хафтасига ва Ш хафтасини бошланишига тугри келади. Бу жараённи асосида ич терлама гранулемаси ва фолликуляр тукимани некрози ётади. Пейер пилакчалари куруклашади, кулранг саргиш ёки зангори - саргиш (утни шимилиши натижасида) куринишида булади. Некроз баъзан мускул ва сероз катламларига хам таркалади, ичаги тешилиши хам мумкин булади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling