ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Болалар стоматологияси факультети
декани Абдуллаев Д.Ш.
_______________________
“_____”_____________2021 йил
Кафедра : БОЛАЛАР ЮЗ- ЖАҒ ЖАРРОХЛИГИ
Фан: Болалар жаррохлик стоматология
« Ўткир oсти дaври oдoнтoгeн oстeoмиeлит. Сурункaли oдoнтoгeн oстeoмиeлит: текшириш, клиника, диагностикава кoмплeкс дaвoлaшдa жаррох вa oртoдoнт бaжaрaдигaн вaзифaлaрни aниқлaш. Бoлaлaрдa oдoнтoгeн яллиғлaнгaн кистaлaр»
мавзуси бўйича №4 амалий машғулот
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ
(4 курс болалар,стоматология факультети талабалари учун)
Тошкент – 2021
МАВЗУ №4
Ўткир oсти дaври oдoнтoгeн oстeoмиeлит. Сурункaли oдoнтoгeн oстeoмиeлит: текшириш, клиника, диагностикава кoмплeкс дaвoлaшдa жаррох вa oртoдoнт бaжaрaдигaн вaзифaлaрни aниқлaш. Бoлaлaрдa oдoнтoгeн яллиғлaнгaн кистaлaр
1. Ўқув машғулотида таълим технологияси модели
Мавзуни ўрганиш давомийлиги: 240 дакика
|
Талабалар сони:8-10
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
Машғулот кафедранинг ўқув хонасида ўтказилади.
|
Мавзу режаси
ўқув машғулотининг тузилиши
|
Кириш қисми
Амалий қисим
- Беморлар курацияси
- амалий кўникмаларни эгаллаш
Назарий қисим
Талабаларнинг ўзлаштирган назарий билимлари ва амалий иш натижаларини мухокама қилиш
Ушбу машғулот бўйича ўқитувчининг хулосаси.
Кейинги дарсга тайёрланиш учун талабаларга вазифа бериш (саволлар тўплами)
|
Ўқув дарсининг мақсади:
Ўқув машгулотининг вазифаси:
|
Мавзу маърузаси ва бошқа кафедралардан олинган билимлар асосида талабаларни бемордан анамнез йиғишга, ўткир одонтоген ва гемотаген остеомиелитнинг белгиларни аниқлашга, текшириш режасини тузишга, солштирма ташхис ўтказишга, шошилинч ёрдам кўрсатишга, натижаси ва асоратларини ўргатиш.
Талабаларга ўткир одонтоген ва гемотаген остеомиелит билан келган беморлардан анамнез йиғишни ўргатиш(бемор ёки онасидан шикоятларни эшитиш, касаллик ва хаёт анамнезини ўргатиш).
Талаба билан биргаликда клиник текширувларни ўтказиш (кўрик, пальпация, оғиз бўшлиғини текшириш), жағларни ўткир одонтоген остеомиелитини махаллий ва умумий белгиларини ўргатиш.
Анализларни изохлашга ўргатиш.
Талабаларни ўткир одонтоген периостит билан солиштирма ташхис ўтказишга ўргатиш.
Болани стационарга госпитилизация қилишга кўрсатмаларни аниқлашга ўргатиш.
Шошилинч ёрдам кўрсатишга ва шу вазиятда оғриқсизлантириш турини танлашга ўргатиш.
Касалликни даволашда комплекс даво принциплари билан таништириш.
Клиникaси, диaгнoстикa. Бoлaлaрдaги жaғ суяклaрининг сурункaли oстeoмиeлитлaри. Кaсaлликнинг клиник вa рeнтгeнoлoгик шaкллaри. Тaшxисни шaкллaнтириш вa дaвoлaш рeжaсини тaйёрлaш. Дaвoлaш усуллaри вa aсoрaтлaр.
|
Талаба билиши керак:
|
Остеомиелитнинг ўткир ости ва гемотаген остеомиелитларнинг этиологиясини, остеомиелит назарияларини. Инфекция сифатларини. Организмнинг умумий ва хусусий иммунологик реактивлик даражасини аҳамиятини. Болаларда остеомиелит кечишига таъсир этувчи омилларни. Сут тишлар анатомиясини жағ суякларини ривожланишини ва ёши билан боғлиқ хусусиятлари.
|
Талаба бажара олиши лозим:
|
Болалар ва ота онасидан сўров асосида анамнез йиға олиш.
Остеомиелитнинг ўткир ости даври ва гематоген остемиелитларнинг диагностика қила олиш ва шошилинч равишда госпитилизация учун беморни махсус стоматологик муассасаларга юбориш.
Юмшоқ тўқималардаги йирингли жараёнларда жаррохлик аралашувига йўл очиш.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |