Аудитни дастлабки режалаштиришнинг мазмуни
1. Аудитни самарали режалаштириш учун аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан аудитни ўтказиш билан боғлиқ асосий ташкилий масалаларни келишиб олиши керак.
2. Дастлабки режалаштириш босқичида аудитор хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти билан танишиши ва қуйидагилар тўғрисида ахборотга эга бўлиши шарт:
3. Хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик фаолиятига таъсир кўрсатадиган, мамлакат (минтақа) бўйича иқтисодий вазиятни ва унинг тармоқ хусусиятларини акс эттирадиган ташқи омиллар;
4. Хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик фаолиятига таъсир кўрсатадиган, унинг индивидуал хусусиятлари билан боғланган ички омиллар;
Аудитнинг умумий режаси ва дастурини тайёрлаш принциплари
17. Аудитнинг умумий режаси ва дастурини ишлаб чиқишга киришар экан, аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект тўғрисидаги дастлабки билимларга, шунингдек, ўтказилган таҳлилий тартиб-таомилларнинг натижаларига асосланиши керак.
18. Таҳлилий тартиб-таомилларни ўтказиш ёрдамида аудиторлик ташкилоти аудит учун аҳамиятли бўлган соҳаларни аниқлаши керак. Таҳлилий тартиб-таомилларнинг мураккаблиги, ҳажми ва ўтказиш муддатларини аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектни молиявий ҳисоботи маълумотларининг ҳажми ва мураккаблигига қараб ўзгартириши керак бўлади.
Аудитнинг умумий режаси ва дастурини тайёрлаш жараёнида аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектда амал қилаётган ички назорат тизимининг самарадорлигини баҳолайди ва ички назорат тизими рискини (назорат рискини) баҳолашни амалга оширади. Агар ички назорат тизими нотўғри ахборот пайдо бўлгани тўғрисида ўз вақтида огоҳлантирса, шунингдек, нотўғри ахборотни аниқласа, уни самарадор деб ҳисоблаш мумкин. Ички назорат тизимининг самарадорлигини баҳоланишида, аудиторлик ташкилоти аудиторлик исбот-далилларининг етарли миқдорини тўплаши керак. Агар аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги хусусида етарли даражада ишонч ҳосил қилиш учун ички назорат тизимига ва бухгалтерия ҳисоби тизимига асосланишга қарор қилса, у келгуси аудит ҳажмини тегишли тарзда тузатиши керак бўлади.
«Давлат аудити» дастурига ички аудит тадбирлари режалари киритилишини, барча ички аудит тадбирлари рўйхатдан ўтказилишини ва уларнинг натижалари, бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурларининг мақсадли индикаторлари ижросини баҳолаш натижалари киритилишини таъминлаш;
Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатларини, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ички аудит объектларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;
Бир иш куни ичида ўзи аниқлаган ва ваколати доирасида ҳал этиш имкони бўлмаган бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари юзасидан молия вазирлиги ҳузуридаги давлат молиявий назорати инспекциясини хабардор қилиш;
Хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва тегишли даражада бажармаганлик учун «хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида» ўзбекистон республикаси
Ҳисоб палатаси алоқанинг зарур турлари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан жиҳозланишини, шунингдек, кенг полосали Интернет тармоғидан фойдаланишини;
Ҳисоб палатасининг фаолиятида фойдаланиладиган дастурий таъминотлар узлуксиз ишлашининг қўллаб-қувватланишини таъминласин.
Молия вазирлиги Ҳисоб палатасини сақлаш, ахборот тизимларини жорий этиш, ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда зарур компьютер техникалари, мебель, алоқа воситалари билан жиҳозлаш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
2021-2022 йилларда давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
ХУЛОСА
Давлат молиявий назорати тизими ташкилотлари фаолиятидаги такрорийлик ҳамда вазифа ва функцияларнинг аниқ чегараланмаганлиги, фақат хатоликларни аниқлаш ва жазолашга қаратилган фаолияти мазкур органлар олдига қўйилган янги вазифаларни ҳал қилиш имконини бермаётганлигини айтиб ўтиш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, бюджет тизими бюджетлари ижросини назорат қилиш тизимини илғор хорижий тажриба ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ ислоҳ қилишни талаб этади.
Бундан ташқари, молиявий-иқтисодий соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган аудиторлик фаолиятини йўлга қўйиш, соҳани рақамлаштириш бўйича қатор мақсадли вазифаларни амалга ошириш замон талабларидан бири бўлиб қолмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
- Ибрагимов А.К., Сугирбаев Б.Б. Бюджет назорати ва аудити. / Ўқув қўлланма.–Т.: infoCOM.uz МЧЖ нашриёти, 2009, -192 б(7 б.).
- Лимская декларация руководящих принципов контроля принятая IX Конгрессом Международной организацией высших органов финансового контроля (ИНТОСАИ) в г. Лиме (Республика Перу) в 1977 г.
- 3. Малеин Н.С. Кредитно-расчетные правоотношения и финансовый контроль. – М.: Наука, 1964. С.10
- 4. Козырин А.Н. Финансовый контроль. // Финансовое право: учебник. / Под ред. проф. О.Н. Горбуновой. – М.: Юристъ, 1996. С.48
Этиборингиз учун рахмат
Do'stlaringiz bilan baham: |