427.Ўзини-ўзи бошқаришнинг миллий модели …. бу? маҳалла.
428. Президентимизнинг фикрига кўра қандай қарамлик бошқа қарамликдан кўра даҳшатлироқ? Фикр қарамлиги.
429. Ўзбек халқининг миллий қадриятларидан бири? бешик.
430. Спортнинг миллий тури? кураш. 431. Қуйидагилардан қайси бири биз учун миллийлик белгилари ҳисобланади? дўппи ва белбоғ. 432. Бугун Ўзбекистонда қандай таълим жорий этилган? 12 йиллик мажбурий таълим.
433. Ўзбекистон НАТО нинг қайси дастурига қўшилган? Тинчлик йўлида ҳамкорлик.
434.Ҳунарни асрабон нетгумдир охир Олиб тупроққами кетгумдир охир”. Ушбу мисралар муаллифи ким? Алишер Навоий.
435. “Уз Даеwоо” авто корхонаси қайси вилоятда жойлашган? Андижонда.
436.Ўзбекистонда магистрлик даражасини олиш учун неча йил ўқиш талаб қилинади? 6 йил
437.Халқимизнинг миллий классик мусиқа дурдонаси? шошмақом.
438.Ўзбекистон БМТ га қачон аъзо бўлган? 1992 йил.
439. Зиё НЕТ тармоғи қачон ташкил этилди? 2005 йил
440.Президентлик институтининг шаклланиши.Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин давлат бошқарувининг янги, замонавий ва самарали тизими - Президентлик бошқаруви шаклини ривожлантиришга киришилди.
441.Ёдда тутинг! БМТга аъзо бўлган давлатдан?
Бугунги кунда БМТга аъзо бўлган 193 та давлатдан 143 тасида Президент лавозими таъсис этилган.
Ўзбекистон Республикасида президентлик институтининг вужудга келиши мамлакатимиз миллий давлатчилигининг ривожланишида мутлақо янги босқични бошлаб берди. 1990-йил 1-ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ижроия ва бошқарув ҳокимиятининг тузилишини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон ССР Конститутсияси (Асосий Қонуни)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни билан давлат бошқарувининг уйғун тизимини яратиш, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятини бир-биридан қатъий фарқлаб қўйиш муҳим эканлигини ҳисобга олиб, президентлик ҳокимияти билан Министрлар Советининг ижроия-бошқарув ҳокимияти қўшиб юборилди. Ўзбекистон Республикаси Министрлар Совети Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти айни вақтда Вазирлар Маҳкамасининг Раиси бўлиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Министрлар Советининг аппарати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги битта аппаратга бирлаштирилиши белгиланди. Мазкур қонун мамлакатимизда давлат бошқарув шакли - президентлик республикасига асосланишини мустаҳкамлаб қўйди.Президентлик институти таъсис этилганидан сўнг давлатимизда кенг қамровли ислоҳотлар бошланди. Мамлакатимизда президентлик сайловларини тартибга солувчи «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Шу асосда, 1991-йил 29-декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муқобиллик асосида сайлов бўлиб ўтди.
Олий лавозимга икки номзод - Ўзбекистон Халқ Демократик партияси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератсияси номзоди Ислом Каримов ва «Ерк» Демократик партияси вакили Салой Мадаминов (Муҳаммад Солиҳ) номзоди қўйилди. Сайловлар якунига кўра овоз беришда қатнашганларнинг 86 фоизи Ислом Каримов номзодини, 12,3% эса Салой Мадаминов номзодини ёқлаб овоз берди. 1995-йил 26-мартда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддатини узайтириш масаласи бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. 2000-йил 9-январда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилди. Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муқобиллик асосида ўтказилган сайловда Ўзбекистон Президенти этиб сайланди. 2002-йил 27-январда бўлиб ўтган референдумда президентлик лавозими ваколати 5 йилдан 7 йилга узайтирилди. 2007-йил 23-декабрда бўлиб ўтган сайловда 88,1 фоиз овоз билан Ислом Каримов 7 йилга сайланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати 2015-йил декабрда тугаши муносабати билан Президентлик лавозимига сайлов ўтказилди. 2016-йил 29-март кунги президент сайловида Ислом Каримов 90,39 фоиз овоз билан ғалаба қилди. 2016-йил 2-сентабрда Ислом Каримов оғир хасталик туфайли вафот этди. Шу муносабат билан навбатдан ташқари умумхалқ президентлик сайловлари ўтказилди. 2016-йил 4-декабрда Ўзбекистон Конститутсияси ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги»ги қонунга мувофиқ, муқобил-лик ва соғлом рақобат асосида Президентлик сайлови ўтказилди. Унда 88,61 % овоз билан Бош вазир Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланди.
Мулоҳаза!
“Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанидан олган билимларингизга таяниб, қуйидаги ҳолатни изоҳланг! 2011-йил Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Президентнинг ваколати 7 йилдан 5 йилга қайтарилди.
Қуйидаги жадвал билан танишинг ва изоҳ беринг!
№
|
Муддат
|
Президент
|
Президентлик даври
|
Партияси
|
1
|
1
|
|
- -
|
|
1990-йил 24-март
|
1991-йил 29-декабр
|
КПСС
|
2
|
1991 йил 29-декабр
|
2000 йил 9-январ
|
Х Д П
|
3
|
2000 йил 9-январ
|
2007 йил 22-декабр
|
Ф Д П
|
4
|
2007 йил 22-декабр
|
2015 йил 10-апрел
|
ОЗЛИДЕП
|
5
|
|
2015 йил 10-апрел
|
2016-йил 2-сентабр
|
ОЗЛИДЕП
|
2
|
в.б.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |