Узоқ давом етган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва етно маданий жараёнда, аниқ ҳудудий доирада, тил ва ўзликни англаш бирлиги асосида шаклланган халқ етник тарихининг енг юксак чўққиси
Download 369.16 Kb.
|
сафдорлар1
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси. Мустақиллик қўлга киритилган дастлабки кунлардаёқ Ўзбекистонда демократияни тараққий топтириш учун
ҳозирги замон жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган самарали ва ишчан парламентни шакллантириш зарурати юзага келди. Демократик тамойиллар ва Ўзбекистон Республикасининг Конститутсиясининг учинчи тамойили - давлат ҳокимиятининг уч тармоққа бўлиниши нуқтайи назаридан Ўзбекистон давлат ҳокимияти тизими қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларига бўлиниши қонунлаштирилди. O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining binosi. Уч ҳокимиятдан ҳар бири фаолиятда мустақил бўлиб, айни вақтда бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Президент ҳар учала ҳокимият фаолиятини мувофиқлаштирувчи мустақил орган ҳисобланади. Парламентаризмнинг ривожланиши босқичма-босқич амалга ошириб борилди. Ўзбек парламентаризми тарихига назар солсак, 1990-1994-йилларда мамлакатимиз парламенти Олий Кенгаш номи билан аталиб, 150 депутатдан иборат эди. 1995-2004-йилларда Олий Мажлис номи билан аталган 250 депутатдан иборат бир палатали парламент шакллантирилди. Бир мандатли ҳудудий сайлов округларидан сайланган депутатлар таркибида Халқ демократик партиясидан, «Адолат» сотсиал-демократик партиясидан, «Ватан тараққиёти» партиясидан, «Миллий тикланиш» партиясидан депутатлар бўлиб, илк бор парламент фраксиялари ташкил этилди. 2005-йилдан бошлаб мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан - Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат тарзда иш бошлади. Бу 2002-йил 27-январда ўтказилган референдум ва шу асосда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конститутсиявий Қонунлар асосида амалга оширилди. f Ўзингизни синанг! Қонун ва Конститутсиявий қонуннинг қандай фарқлари бор? Парламентда 250 киши, жумладан, Қуйи палата - Қонунчилик палатасида 150 депутат, Сенатда 100 нафар сенатор фаолият кўрсатади. Сенатга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 6 нафардан, жами 84 киши сайланади. Президент томонидан тайинланадиган 16 нафар эл-юртда обрў-еътибор қозонган кишилар Сенатнинг аъзоси бўлишади. Ёдда тутинг! Мамлакат парламентининг босиб ўтган йўлини тарихий нуқтайи назардан таҳлил этар эканмиз, уни шартли равишда учта асосий даврга бўлиш мумкин. 1-давр 1991-1994-йиллар, 2-давр 1995-2004-йиллар, 3-давр - 2005-йилдан ҳозирги пайтгача. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, унинг структураси ва функсиялари? 1990-йил 15-ноябрда Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ равишда Ўзбекистон Президенти ҳузурида Вазирлар Маҳкамаси тузилди, Президент унинг Раиси бўлди. Республикада витсе-президент лавозими таъсис этилиб, унинг зиммасига Вазирлар Маҳкамасига раҳбарлик қилиш ва унинг ишини уюштириш вазифаси юкланди. 1992-йил 4-январда витсе-президент лавозими тугатилди ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозими таъсис этилди. Бош вазир зиммасига витсе-президент ваколатлари берилди. Ўзбекистон Республикасининг Конститутсиясининг ХХ бобида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг конститутсиявий-ҳуқуқий мақоми, унинг ташкил этилиши, фаолиятининг асосий йўналишлари ва ваколатлари белгилаб қўйилди. Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг 1993-йилда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги (янги таҳрири 2003-йил) Қонуни асосида олиб боради 1992-2003-yillarda Vazirlar Mahkamasi tuzilishi . Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг ҳукумати Олий Мажлиснинг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари бажарилишига раҳбарликни таъминловчи Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органидир. Вазирлар Маҳкамасининг доимий органи сифатида Бош вазир ва унинг ўринбосарларидан иборат таркибдаги Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати фаолият кўрсатади. 2003-йил Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси 89-моддасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти айни вақтда Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ҳисобланади» деган иккинчи қисми олиб ташланди. Ўзбекистон ҳукумати - Вазирлар Маҳкамасига Бош вазир раҳбарлик қилади. Вазирлар Маҳкамаси таркибида Раис лавозими бўлмайдиган бўлди. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари номзодлари аввал Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатда кўриб чиқилади ҳамда тасдиқланади. Вазирлар Маҳкамасининг бошқа аъзолари эса Бош вазирнинг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Ҳозирда Вазирлар Маҳкамасининг таркибига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси вазирлари, давлат қўмиталарининг раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси киради. Суд ҳокимияти? Суд ҳокимияти - Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 106-моддасига кўра. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Мустақилликнинг дастлабки йилларида суд ҳокимияти соҳасида ҳам ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикасининг Конститутсияси ва 2000-йилда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрирда) суд ислоҳотларининг ҳуқуқий асосидир. Суд тизимидаги ислоҳотларни икки даврга бўлиш мумкин?1991-2016-й.й; 2) 2017-йилдан кейинги давр. Дастлабки даврда Ўзбекистон Республикаси суд тизимига беш йил муддатга сайланадиган қуйидаги судлар кирган: С Ўзбекистон Республикасининг Конститутсиявий суди; С Ўзбекистон Республикасининг Олий суди; С Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди; С Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари; С Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди; С фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари; С фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари; С вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг хўжалик судлари; С ҳарбий судлар Ёдда тутинг! Ўзбекистонда Бош вазир мақомига тенг Витсе-президентлик лавозимида Шукрулло Мирсаидов (1990-1992), Бош вазир лавозимида Абдулҳошим Муталов (1992-1995), Ўткир Султонов (1995-2003), Шавкат Мирзиёев (2003-2016) лар фаолият юритган. 2016-йил 14-декабрдан Абдулла Арипов Бош вазир этиб тасдиқланган. Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Судларнинг алоҳида ҳокимият сифатида белгиланишидан мақсад. Ўзбекистон Республикасида шахс ҳуқуқи ва эркинликларининг холис орган сифатида фақат суд орқали таъминланишига эришиш ва судни аввалги жазоловчи органдан шахс ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли ҳимоя қила оладиган органга айлантиришдир. Судлар суд қарорини ижро этиш каби ўзларига тегишли бўлмаган вазифалардан озод этилди. 2008-йил 1-январдан мамлакатда ўлим жазоси бекор қилинди, фуқароларни қамоққа олишга санксия бериш ҳуқуқи прокуратурадан судларга ўтказилди. Мамлакатимизда жиноий жазолашнинг инсонпарвар ҳуқуқий тизими ташкил этилди. Ислоҳотлар иккинчи даврининг асосий хусусияти? Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 21-февралдаги «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармони асосида амалга оширилмоқда. Ёдда тутинг! 2017-йил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2 минг 700 нафар маҳкумни, шу жумладан, жазони ижро этиш колонияларидан 956 нафар турли шароитлар туфайли жиноят содир этган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, яшаш жойи ва жазони ижро этиш муассасасида ижобий тавсифланган шахсларни мамлакатимиз тарихида илк маротаба афв этиш тўғрисида фармон қабул қилинди. Мазкур фармон асосида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди бирлаштирилиб, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи - Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимига ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 21-октабрдаги «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, судялик лавозимига тайинлаш (сайлаш) муддатларига қатъий аниқлик киритилди. Яъни судялик лавозимига биринчи маротаба тайинлаш беш йилга, иккинчи маротаба - ўн йил, кейингисида муддатсиз тайинланиш (сайланиш) имкони яратилди. Бу судяларнинг ёши, малакаси, касб маҳоратини инобатга олган ҳолда узоқроқ муддатга фаолият кўрсатишини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари. Мамлакатимиз истиқлолга эришган кунданоқ Ўзбекистон миллий давлатчилиги, унинг ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш давлат сиёсатининг бош масалаларидан бири бўлиб кун тартибига қўйилди. 1991-йил 19-21-август кунлари собиқ иттифоқ пойтахти Москва шаҳрида рўй берган давлат тўнтариши сабабли мамлакат ҳалокат гирдобига келиб қолди. Шундай шароитда мамлакат ҳудудий яхлитлиги, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини қуролли ҳимоя қилиш йўлида янги қадамлар қўйилди. Ўзбекистон Президентининг 1991-йил 25-августдаги фармони асосида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги комитетининг республика тасарруфига ўтиши, СССР Ички ишлар вазирлигининг юртимиздаги қўшинлари Ўзбекистон Президентига бўйсундирилиши ана шундай биринчи қадамлардир. Ўзбекистон Республикаси Президентининиг 1991-йил 6-сентабрдаги фармонига асосан, Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992-йил 10-январда «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган СССР Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва ўқув муассасаларини Ўзбекистон Республикаси тасарруфига олиш тўғрисида» ва 14-январда «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида» ги қарорларни қабул қилди. Ушбу қарорларга мувофиқ, собиқ СССР Қуролли Кучларининг республика ҳудудида жойлашган қисмлари, қўшилмалари, бирлашмалари, ҳарбий ўқув юртлари, ташкилотлари ва бошқа ҳарбий тузилмалари қонуний асосда Ўзбекистон Республикаси юрисдиксиясига олинди. Мазкур қарор қабул қилинган кун - 14-январ Ўзбекистон Республикасининг 1993-йилдаги қонунига мувофиқ «Ватан ҳимоячилари куни» деб эълон қилинди. Ёдда тутинг! Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг қуйидаги ҳарбий округлари ташкил топди: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти); Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ (Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари); Марказий ҳарбий округ (Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари); Тошкент ҳарбий округи (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти); Шарқий ҳарбий округ (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари). Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Миллий хавфсизлик хизмати тасарруфида Чегара қўшинлари бошқармаси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 93-моддасига мувофиқ Президент мамлакат Қуролли Кучларининг Олий Бош Қўмондони ҳисобланади. йилнинг май ойида давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Хавфсизлик кенгаши тузилди. Хавфсизлик Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳатлашув органидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига кўра, ушбу Кенгашнинг раиси ҳисобланади. Хавфсизлик Кенгаши ўзининг мажлисларига муваққат равишда Ўзбекистон Республикасидаги ҳар қандай мансабдор шахсни таклиф этиши мумкин. Кенгаш мажлиси давомида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мамлакат Президенти тегишли қарорни қабкл қилади. Ёдда тутинг! 2018-йил 10-январда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг илк бор кенгайтирилган, очиқ, видео конференсия йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ҳолатга шайлиги илгариги 5 кундан бугунги кунда 3 соатга етказилгани таъкидланди, тасдиқлагандан сўнг кучга киради. Мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018-йил 9-январ «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринаси тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Қонун глобаллашув шароитида халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдидлар кенгайиб бораётган вазиятда геосиёсий қарама-қаршилик, куч ишлатиш, шу жумладан оммавий қирғин қуролини қўллаш эҳтимоли ошганлиги, халқаро терроризм ва экстремизм фаоллашганлиги, ахборот маконида ўзаро кураш кучайганлигига қарши муносиб тура олиш масалаларини кафолатлайди. Ўзингизни синанг! Мудофаа доктринаси - бу ... Хавфсизлик кенгаши - бу ... Ҳарбий округ - бу .... Чегара қўшинлари - бу ... Атамалар изоҳи! Афв этиш - Суд ҳукми билан жазо тайинланган бирор шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш ёки берилган жазони енгиллаштириш.Одатда афв давлат бошлиғининг қарори билан амалга киритилади. Референдум-(лотинча - маълум қилиниши зарур бўлган нарса) Давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим масалалар бўйича ўтказиладиган ва баъзан қонун қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган умум халқ сўрови, овоз бериш йўли билан халқ фикрини аниқлаш. Юрисдиксия-(лотинча - суд қилиш, суд жараёни) Ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш, судлов ишларини олиб бориш ҳуқуқи. Муайян давлат органи ваколатлари доирасидаги ҳуқуқ соҳаси. Доктрина - (лотинча-таълимот; ўқимишлилик) Илмий ёки фалсафий таълимот, назария; асосий назарий ёки сиёсий нуқтайи назар. Қозоғистон пойтахти-Астана. Қирғистон пойтахти-Бишкек. Тожикистон пойтахти-Душанбе. Туркманситон пойтахти-Ашқабот. Авғонистон пойтахти-Қобул. Download 369.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling