Узр олий ва урта махсус таълим вазирлиги
Металлни коррозиядан ҳимоялаш
Download 0.68 Mb.
|
222Маърузалар матни Курилиш материаллариКМ
Металлни коррозиядан ҳимоялаш
Металларни коррозиядан лок-бўёқ, металл ва нометалл қопламалар воситасида ҳамда металл таркибига легирловчи элементлар киритиб ҳимоялаш мумкин. Лок-бўёқ билан қоплаш. Бу усулда металлни коррозиядан ҳимоялашнинг энг кенг тарқалган туридир. Қопламалар нитроэмаллар, нефт, тошкўмир ва синтетик локлар, олифлар ва ўсимлик мойлари асосида тайёрланган бўёқлар, полимерлар асосидаги кукун тўлдирувчили ва тўлдирилмаган композициялар билан ҳосил қилинади. Лок-бўёқ қопламалари металлни коррозиядан сақлаш билан бирга унга эстетик чиройли тус беради. Нометалл қопламалар. Металлни махсус қоришмалар билан сирлаш, шиша, цемент-казеин композициялари, лист пластинкалар ва плиткалар билан қоплаш, полимер нометалл қопламалар усулида металлни коррозиядан сақлашга киради. Бу усулнинг кафолати қоплама материалнинг коррозия муҳитига чидамлилиги, зичлиги, металлга адгезияси (ёпишиши) ва шу каби омиллар билан белгиланади. Нометалл қопламалар билан бино ва иншоотларнинг ер ости ва усти металл конструкциялари ҳимояланиши мумкин. Металл қопламалар. Металларга галваник, кимёвий, қиздириб металлизациялаш ва бошқа усулларда металл қопламалар қопланади. Галваник усулда ҳимоялашда металл юзасига тузлар эритмасидан металларни электролитик чўктириш воситасида бирорта ҳимояловчи металлнинг юпқа ҳимоя қатлами ҳосил қилинади. Қиздириб қоплаш усулида металл буюмлар суюлтирилган ҳимояловчи металл тўлдирилган ваннага (рух, қалай, қўрғошин) ботириб олинади. Металлизациялаш усулида металл буюм юзасига сиқилган ҳаво воситасида суюқлантирилган металл пуркаб, юпқа қоплама қатлам ҳосил қилинади. Легирлаш усулида ҳимоялаш. Бу усулда металл таркибига оз миқдорда легирловчи элементлар киритилади. Ҳосил бўлган қотишмалар коррозия муҳитига чидамли бўлади. Қурилишда энг кўп ишлатиладиган пўлатни коррозияга бардошлигини ошириш мақсадида унинг таркибига мис, хром, никел, фосфор ва бошқа элементлар киритилади. Легирланган пўлатлар очиқ ҳавода ва ер остида ишлатиладиган конструкциялар тайёрлашда ишлатилади. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling