Узр олий ва урта махсус таълим вазирлиги
Download 0.68 Mb.
|
222Маърузалар матни Курилиш материаллариКМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
- Тошкент -2005
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари ва гидравлика» кафедраси «Қурилиш материаллари, буюмлари ва металлар технологияси» фанидан МАЪРУЗАЛАР МАТНИ5580200-Бинолар ва иншоатлар қурилиши 5580300-Шахар қурилиши ва хўжалиги 5580500-Қурилиш материаллари ва махсулотлари технологияси 5140900-Касбий таълим (қурилиш) 5521900-Информатика ва ахборот технологияси 5340100-Иқтисодиёт (сохалар бўйича) 5340200-Менежмент (сохалар бўйича) 5580100-Архитектура Муаллифлар: проф. Н.А.Самиғов доц. М.К.Хасанова доц. Ж. Зокиров доц. Х.Комилов Тошкент -20051 Мавзу : Қурилиш материалларининг асосий хоссалари. Таянч иборалар- физик, кимёвий, механик хоссалар; мустахкамлик: сувга, совуққа чидамлилик, иссиқ. ўтказувчанлик. Ҳар бир қурилиш материали ўзига хос физик, механик ва химик хоссаларга эга. Материалнинг таркиби, структураси ва холатининг ўзгариши билан унинг қурилиш ва технологик хоссалари хам ўзгаради. Қурилиш материалларнинг ҳоссалари турғун бўлмай, улар физик, механик ва кимёвий жараёнлар таъсирида ўзгариб туради. Материалларнинг синфга бўлиниши. Қурилиш материаллари келиб чиқишига қараб табиий ва сунъий бўлади. Қурилиш материалларини техник хоссаларига кўра қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин: пластик материаллар - куч, температура ёки сув таъсирида қайта ишланиш хусусиятига эга бўлган материаллар (гил, битум, мис, қўрғошин ва х. к.) эластик материаллар - унга таъсир этаётган куч олингандан сўнг ўз шаклига қайтадиган материаллар (резина, пўлат, ёғоч) мурт материаллар — таъсир этаётган куч натижасида ўлчами ва шаклини ўзгартирмайди бузилиш ҳоссасига эга бўлган материаллар (шиша, чуян, ғишт ва х,.к.) А) Мустаҳкам — гранит, темир, ёгоч Б) Мустаҳкамлиги паст — чиғаноқтош, сомон, хом ғишт а) қаттиқ - чуян, шиша, гранит б) юмшоқ. - ёғоч, қўрғошин, битум Сув, кислота, ишқор, иссиқ-совуқ хамда физик-кимёвий жараёнлар таъсирида чидамли- (клинкер, пластмассалар) ва чидамсиз (хом ғишт) материаллар; Изоляция материаллари-иссиқлик ўтказмайдиган (минерал пахта, жун, говакли асбест буюмлар) Товушни ютувчи-(пемза, қатламли шиша пахта, фибролит) гидроизоляцион- (битум, рубероид, толь) электроизоляцион-(резина, чинни, мармар) хоссаларга эга бўлган материаллар. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling