Узр олий ва урта махсус таълим вазирлиги
Download 0.68 Mb.
|
222Маърузалар матни Курилиш материаллариКМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Арматура турлари
Темир бетон.
Одатда бетон сикилишга яхши ишлаб, чўзилишга ёмон ишлайдиган материалдир. Арматурани бетондан олинадиган буюмга шундай қўйиладики, у чўзадиган кучланишни қабул қилсин, бетон эса сиқилишдаги кучланишни қабул қилсин. Бу эса олинган материални хам сиқилишга хам, чўзилишга яхши ишлашига имкон беради. Арматура бетон билан яхши тишлашиши ва бир хил КЛТР (температурадан чизиқли кенгайиш коэффициенти) га эгалиги темир бетонни кенг қуламда ишлатиш мумкинлигини таъминлайди. Арматурани емирилишдан бетон химоя қилади. Йиғма темир бетон буюмларни қурилишда ишлатилиши хисобига ишлаб чиқариш 3 мартадан кўп ошди. Йиғма темир бетон буюмларнинг афзалликлари: -юқори сифати; -узоқ, муддат хизмат қилиши; -ишлатиш вақтида ортиқча меҳнат талаб қилмаслиги; -қурилиш тезлашиши; -меҳдат кам сарфланиши; -ҳавоза қилинмаслиги хисобига ёғоч иқтисоди; -қишда ишлатиш қурилишда қулайлиги. Йиғма темир бетонлар қуйидаги синфларга бўлинади: I. арматуралаш турига қараб а) оддий арматура билан; б) олдиндан тарангланган арматура билан. II. зичлигига қараб - зич бетон енгиллаштирилган бетон енгил бетон ўта енгил бетон III. бетоннинг турига қараб: цементли оғир ва енгил, ғовакли бетон, силикат бетон, химиявий мухитга чидамли, пардозбоп. IV. ички тузилишига қараб: тўлиқ, ичи ковак, аралаш. V. ишлатилаш жойига қараб: турар жой учун, саноат қурилиш учун, жамоат қурилиши учун, қишлок, хўжалиги қурилиши учун, гидротехник қурилиши учун. Арматура турлари: Ат - термик мустаҳкамланган стержен арматура А - Шц - термик мустаҳкамланган пайвандбоп арматура А - I - силлиқ юзали думалоқ, шаклдаги арматура В - 1 -силлиқ сим А - Шк - кучланиш натижасида емирилишга чидамли арматура. Хозирги вақтда олдиндан тарангланмайдиган буюмлар учун асосан стерженли А-Ш ва ат-Ivc ва симли Вр-1 (узлукли нотекис) Таранглаб олинадиганига эса стерженли А-V, А-VI, Ат-V, Ат-У1 юқори мустаҳкамликка эга бўлган сим ва ундан олинадиган тросслар ишлатилади. Такрорлаш саволлари- Майда ва йирик тўлдирувчиларнинг ҳоссалари. Бетон классификацияси. Бетон технологияси ва ишлатилиши. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling