Uzumning kishmishbop navlarini quritishning zamonaviy texnologiyalari va ularning afvzaligi


Download 143.93 Kb.
bet1/6
Sana15.06.2023
Hajmi143.93 Kb.
#1484080
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Uzumning kishmishbop navlarini quritishning zamonaviy texnologiyalari va ularning afvzaligi

Uzumning kishmishbop navlarini quritishning zamonaviy texnologiyalari va ularning afvzaligi

Kirish va mavzuning dolzarbligi


Adabiyotlar sharhi
I-БОБ .
1.1. Uzumning kishmishbop navlarini ahamiyati
1.2 Uzumning kishmishbop navlarini morfobiologik xususiyatlari
1.3 Kishmishbop uzum navlarini yetishtirish texnalogiyalari
II- БОБ .
2.1 O’zbekistonda rayonlashtirilgan kishmishbop navlarni qisqacha tavsifi 2.2 Uzumni quritishning zamonaviy texnalogiyalari
III-BOB
3.1Kishmishbop navlar uchun quritishning eng yaxshi usulini tanlash va quritish.
4. Xulosa va takliflar.
5.Foydalaniladigan adabiyotlar ro’yxati.


АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
Ш.Темуровнинг [2002] ёзишича, узумчилик республикамиз қишлоқ хўжалигининг қадимий сердаромад тармоқларидан бири саналади. Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистоннинг қулай табиий - иқлим шароити бу ерда узумнинг турли муддатларда, яъни энг эрта ва энг кеч пишадиган навларини етиштириш имконини беради.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда районлаштирилган узум навлари мажмуаси жуда бой таркибга эгадир. Вилоятлар бўйича узумни 50 нави районлаштирилган бўлиб, шулардан 17 таси винобоб навлар, 33 таси ҳўл ҳолида истеъмол қилиш учун ва қуритишга мўлжалланган навлардир. Булар жумласига кишмиш ва майизбоб узум навлари ҳам киради [Давлат Реестри, 2020].
Ш.Темуровнинг [2002] таърифлашича, ток – қимматбаҳо субтропик ўсимлик. Унинг меваси ўзи-нинг пархезлик ва озиқалиги жиҳатидан инсон организми учун энг зарур маҳсулот ҳисобланади. Пишиб етилган узум таркибида, айниқса кишмиш навларида 28-30% гача организм томонидан тез ўзлаштириладиган қандлар­глюкоза, фруктоза ва сахароза бор. Фруктоза ­ ошқозон ости безининг иштирокисиз тез сингади. Шу туфайли қандли диабетнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, янги узилган узум таркибида инсон саломатлиги учун зарур бўлган олма, вино, лимон, қаҳрабо, шавел, чумоли ва бошқа бир қанча органик кислоталар, калий, кальций, фосфор, натрий каби минерал тузлар, мева пўсти таркибида ранг берувчи моддалар (пигментлар), дубил моддалар бор.
Узум меваси А, С, Р, РР, В1, В2, В6, В12, каби витаминларга бой. В гуруҳ витаминлар, аминокислоталарнинг қандай миқдорда сақланиши узум навининг пишиш муддатига, ғужумларнинг уруғли ёки уруғсизлигига, ток тупининг ўсиш кучига, об-ҳаво шароитига ҳамда парвариш усулларига бо½лиқ. Олимларнинг кузатишига қараганда, В гуруҳига мансуб витаминлар, аминокислоталар ва микроэлементлар кечпишар узум навларида кўпроқ тўпланар экан [Темуров Ш., 2002].
Америка олими А.Дж. Уинклернинг [1966] таъкидлашича, қуритиш йўли билан тайёрлаш уни бижғитиш йўли билан қайта ишлашдан аввалроқ қўлланиб келинади. Қуритилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш мева ва сабзавотларни консервалашнинг энг қадимий усулларидан бири ҳисобланади.
Ток ўсимлигининг асосий шаклланиш маконлари Шимолий Америка, Хитой, Европа, Кавказ ва Ўрта-Осиё ҳисобланади. Шу ҳудудларда узумнинг ёввойи турларини ҳозиргача ҳам учратиш мумкин. Маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш марказларидан бири Шимолий Америка бўлиб Европа, Кавказ, Ўрта Осиёда тарқалган V.silvestris тури мустақил тур бўлиб маданий ҳисоб-ланади, маданий навларнинг кўпчилиги V.vinifera авлодига таалуқлидир. Шимолий Америкада тарқалган V.ratundifolia, V.labrusca, V.riparia, V.aestvalis, V.lincec турларини ғужуми сифати жуда паст, лекин уларни истеъмолга ва вино тайёрлашга ишлатиш мумкин. Бу турлар ичида V.labrusca тури маданий ҳолда кенг тарқалган, мева сифати ҳам юқори, қолган ёввойи турлар ҳар-хил муҳим хўжалик белгиларига ва хусусиятларига эга, шунинг учун ҳам уларни селекциядаги аҳамияти катта [Уинклер А.Д., 1966].
Марказий Осиё маданий узум навларини асосий шаклланиш маконларидан бири ҳисобланади. Айниқса ҳўл ҳолида истеъмол қилиш учун мўлжалланган узум навлари бу ерда кенг тарқалган. XIV-XV асрларда вино тайёрлаш ва истеъмол қилиш тақиқлангандан сўнг халқ селекцияси фақат бир йўналишда ҳўл ҳолида истеъмол қилишга мўлжалланган узум навларини яратиш бўйича иш олиб борди. Ўрта Осиёда яратилган узум навлари жаҳонга маълумдир [Темуров Ш., 2000].
Ўрта Осиёда, жумладан Ўзбекистонда ҳам узум қадимий тарихга эга. Эрамиздан IVаср илгари ҳам бу ерда узумчилик ва виночилик ривожланган эди. Тарихий маълумотларга қараганда VI-VII асрларда Ўзбекистоннинг ҳозирги худудларида узумчилик ва виночилик ривожланган бўлиб, бу ерда нафақат маҳаллий навлар, балки четдан келтирилган навлар ҳам етиштирилган. Узум асосан суғориладиган ерларда етиштирилган, Фарғона, Самарқанд, Зарафшон, Хоразм вохалари асосан асосий узум етиштирадиган минтақалар бўлган [Темуров Ш., 2002].
Шу даврда аста секин кишмиш ва майизбоб навлар ҳам етиштирила бошланди. Узумни қуритиш узум сақлашнинг энг қулай ва самарадор усулидир. Асрлар давомида халқ тамонидан энг яхши кишмиш ва майизбоб навлар яратилди. XVIII-XIX асрларда ҳам жаҳон бозорида майиз ва кишмишлар сотилиб келинган. Ўзбекистоннинг тупроқ иқлим шароитлари узум етиштириш учун жуда қулай бўлиб, бу ерда ҳар-хил муддатларда пишадиган узум навларини ўстиришимиз мумкин. Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида узумни хўраки ва винобоб навлари кенг тарқалган. Ўзбекистонда кишмиш навлари асосан Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида кўпроқ етиштирилган [Джавяканц Ю., Горбач В., 2001].

Download 143.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling