Uzumning kishmishbop navlarini quritishning zamonaviy texnologiyalari va ularning afvzaligi


Download 143.93 Kb.
bet5/6
Sana15.06.2023
Hajmi143.93 Kb.
#1484080
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Uzumning kishmishbop navlarini quritishning zamonaviy texnologiyalari va ularning afvzaligi

Ток кўчатларини ўтқазиш
Майдонга ток кўчати ўтказишдан олдин уни квартал, карталарга бўлиш ва улар орасидаги йўллар чегараларни белги­
лаш учун козиклар кокилади, яратиладиган каторлар йўналиши танланади. |Суғориладиган токзорлар каторлар йўналиши майдон нишаблигига мое бўлиши керак. Рельеф шароити бўйича бир неча томондан сугориш мумкин булган жойларда каторлар йўналишини танлашда уларнинг умумий узунлиги, нишаби, доимо эсадиган шамоллар йўналишини хисобга олиш зарур. Ён багирларда токзорлар барпо этиш да кор-ёмгир сувларини саклаб колиш, шунингдек, нурашга карши курашиш учун каторлар асосан ён багирга нисбатан кўндалангига ёки жой юзасига параллел равишда контур бўйлаб, террасаланган ён багирларда терраса йўналиши бўйлаб жойлаштирилади.
Усимликларни ўтказиш қалинлиги тупрокларнинг ях­ши ўсиши ва мева килиши учун кулай шароит яратиш ва
тупрокка ишлов бериш, тупларни кўмиш, зараркунанда ва касалликларга карши курашиш билан боглик жараёнларникомплекс механизациялаштиришга имкон бериш кераk.Кўчатларни бахорда куртаклар ёзилмасдан олдин ўтказиш максадга мувофикдир, куз, кишки даврда илик кунларда хам ўтқазиш мумкин, лекин бунда кўчатлар 20 см баландликдатупрок билан кўмилади.Кўчатни сув билан мунтазам таъминланмаган, кондириб сугориш имконияти бўлмаган лалмикор ва шартли сугориладиган ерларда куз, қишда ўтқазиш максадга мувофикдир.
Ўтқазишдан олдин кўчатларнинг уч қисмида ўсган илдиз­лар кирқилади, паст томондаги илдизлар бир оз кискартирилади. Кўчатдаги ривожланган новдаларнинг сонига караб, унда 2-3 та кучли ва тўгри жойлашган новда ва куртак колдириб кесилади. Илдизларни ўтқазиш вактида ва ўтказилгандан кейин сугоришгача куриб кол мае лиги учун улар гўнг-лой аралашмасидан тайёрланган суюқликка ботирир олинади. Ҳар бир кўчатнинг ўсиш куввати унинг тутиш ва кейинги ривожлани­ шига катта таъсир этишини хисобга олиб ўтказишдан олдин кўчатларни гурухдарга ажратиш лозим. Аввалги йилларда барпо этилган токзорларнинг тутмаган кўчатлари ўрнига ривожланган кўчатларни, янги барпо эти­ладиган токзорга яхши ривожланган кўчатларни ўтказиш
керак. Кучсиз ривожланган кўчатлардан сўнгги навбатда фойдаланиш зарур, улар асосан бир майдонга ўтказилади ёки тутма­ган кўчатлар ўрнига ўтқазиш учун кўчатзорда қолдирилади. Бир хил ривожланган кўчатларни ўтқазиш, уларнинг парва­риши бир вактда тўлик хосилга киришини таъминлайди. Кўчатлар махсус НЮ -19, МПС машиналарида, шунинг­дек, гидробургилар ёрдамида 50 см чукурликда ўтказилади. Кўчатлар кўлда шундай ўтказиладики, бунда уларнинг паст­ки илдизлари чукурча тубига тўкилган тупрок уюмида бир текис тақсимланади, сўнгра ер устида битта-иккита кўзча қолдириб, тупрок билан кўмилади. Кўчатлар ўтказилган за­хоти тупрок билан кўмилади ва сугорилади. Лалмикор ер­ларда ўтказилгандан кейин хар бир туп тагига камида 10 л сув куйилади. Кузда ва кишда ўтқазилган кўчатларни совук уришдан саклаш учун улар камида 20 см калинликда тупрок билан кўмилади.

Download 143.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling