В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
Расм-10.8. Қўзғалмас қатлам ли катализаторда вакуумли газойлни бир поғонали гидрокрекингининг технологик схемаси:
1-хомашё насоси, 2-иссиқлик алмаштиргич, 3,9- печлар, 4- реактор, 5,7-тегишли равишда юқори ва паст босимли сепараторлар, 6-компрессор, 8-стабиллаш устуни, 10-дистиллаш устуни, 11-сепаратор, 13-совутгич, I-хомашё, II-водород, III-газ, IV-бензин, V-реактив ёқилғи, VI-дизел ёқилғи, VII-қолдиқ, VIII-сув буғи. Сўнгра газ хомашёли аралашмани реактор 4 га етказиб берадилар, у ерда гидрокрекинг реакциялари содир бўлади. Юқори босимли сеператор 5 да суюқ ва газли фазани ажратадилар. Босимни дросселлагандан кейин суюқ маҳсулотларни сеператор 5 дан сеператор 7 га юборадилар, у ерда С1–С4 газларни водород сульфид ва аммиакни ажратиб оладилар. Суюқ маҳсулотларни устун 8га етказиб берадилар, у ерда С3–С4 суюқ углеводородларнинг қолдиқларидан тозалайдилар печ 9 да қиздирирадилар сўнгра устун 10 да газ, бензин, реактив ва дизел ёқилғисига ажратадилар. Устуннинг пастидан қолдиқ маҳсулот оғир газойлни олиб унинг бир кисмини рецирқўляцияга кисман юборадилар. Гидрокрекинг реактор (10.9 расм) сфекир тубли хомашё кириши учун ва маҳсулот чиқиши учун штуцерлари бўлган цилиндирик аппаратдан иборат. Хомашё водород сақлаган газ билан бирга юқоридан штуцер 3 орқали реакторга келиб тушади, у ерда аралашма катализаторнинг қўзғалмас қатлам и билан мулоқотда бўлади ва сўнгра штуцер 1 орқали ректификацион устунга йўналтирилади. Расм -10.9. Гидрокрекинг реактори Штуцерлар:1-реакция маҳсулотларининг чиқиши учун, 3-реакторга хомашё кириши учун, 2-катализатор қатлам ларига орасигасовуқ водородни кириши, 4-термосульфид, 5-катализатор қатлам и учун, 6-реактор корпуси, 7-реактор футеровкаси, 8-катализатор қатлам и. Жараёни экзотермик бўлганлиги сабабли катализатор қатламлари орасига штуцер 2 орқали совутувчи (одатда совуқ водородни ) киритишадилар. Икки поғонали жараён. Биринчи поғонада реакторларда хомашёнинг чуқур гидротозаланиши содир бўлади. Сўнгра суюқ маҳсулот иккинчи поғонали реакторга келиб тушади, у ерда эса гидрокрекингнинг ўзи содир бўлади. 10.10 расмда вакуумли газойлнинг чуқур гидрокрекинги икки поғонали қурилмасининг принципиал схемаси келтирилган. Хомашё (вакуумли газойл) ни ВСГ билан биргаликда иссиқлик алмаштиргич 2 ва печ 3 да 360-370 º С ҳароратгача қиздирадилар ва бирин-кетин реактор 1 ва 9 ларга етказиб берадилар, у ерда хомашё гетеробирикмалардан гидротозаланади, сўнгра гидротозаланган хомашёни 9 дан чиккандан кейин иссиқлик алмаштиргич 2 да совутгич 5 да совутадилар ва юқори ҳамда паст босимли сепараторлар 6 ва 12 га биринчи поғонадага суюқ маҳсулотларни газлардан ажратиш учун юборадилар. Сўнгра ректификацион устун 8 да гидрогенизатни стабиллайдилар, сўнгра уни печ 11 да иситгандан кейин иккичи поғона реакторда4 га етказиб берадилар. Бу реактордан юқори босим остида чуқур гидрокрекинг содир бўлади. Хомашёнинг юқоридан пастга қараб катализаторнинг қўзғалмас қатлам идан ўтказадилар. Реактор 4 дан кейин газ маҳсулотли аралашмани иссиқлик алмаштиргич 10 да совутадилар ва биринчи поғона гидрогеннизати билан аралаштирадилар. Расм-10.10. Катализаторнинг қўзғалмас қатлам ида вакуумли газойлнинг чуқур гидрокрекинглашининг икки поғонали жараёни қурилмасининг принципиал схемаси. 1,9-биринчи поғона реакторлари, 2-10 иссиқлик алмаштиргичлар, 3-11найли печлар, 4-икинчи поғона реактори, 5-совутгич, 6-12-юқори ва паст босимли сеператорлар,7- циркуляцион компрессор, 8-ректификацион устун, 13-идиш, I-хомашё, II-водород, III-рециркуляциянадиган водород сақлаган газ, IV-газ, V-бензин, VI-реактив ёқилғи, VII-дизел ёқилғиси, VIII-гидротозаланган оғир газойл, IX-сув буги. Рефтификацион устун 8 да гидрокрекинг маҳсулотларини газ, бензин, реактив ва дизел ёқилғисига ҳамда рециркулят тарзида гидрокрекинг хомашёсига кисман қайтариладиган асосий кисми эса қурилмадан чиқариб юбориладиган оғир газойлга ажратадилар. Келтирилган гидрокрекинг схемасида гидрогенизатни сеперациялаш, стабиллаш ва ректификациялашнинг умумий системасида жараённинг биринчи ва икинчи поғонасидаги маҳсулотларни биргаликда ажратиши амалга оширилади. Катализаторнинг қўзғалмас қатлам ида вакумли газойлни чуқур крекинглашнинг модий баланси куйида келтирилган (% мас). Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling