В. М. Каримова ижтимоий психология
Download 0.81 Mb.
|
portal.guldu.uz-ижтимоий психология ва конфликтология
демографик омил – бу аҳоли зичлиги, туғилиш ва ўлимнинг динамикаси, умр давомийлиги, миграция жараёнлари ва б.қ.; масалан, аҳоли репродуктив маданиятининг ўзгариб бораётганлиги, оилада туғилаётган болалар сонинг камайиши, одамларнинг соғлом турмуш тарзи тўғрисидагитасаввурларининг ўзгариб бораётганлиги, замонавий тиббиётнинг инсон умрини узайтириш борасида қўлга киритаётган олмашумул ютуқлари, табиий, ҳар бир алоҳида олинган шахс психикасида муайян давр ва худудга нисбатан ўзгаришларнисодир этиши табиийдир;
табиий-экологик омил – яшаш жойининг қаерда ва қанча территорияда жойлашганлиги, ҳаво ҳарорати, фойдали қазилмаларнинг мавжудлиги, экологик вазият ва шу кабилар; масалан, Ер курасида глобал ҳарорат исиши жараёни кўплаб худудларда истиқомат қиладиган одамларнинг турмуш тарзига ўзгартиришлар киритиши билан биргаликда уларнинг дунёқарашини, ҳаётий позицияларини ҳам ўзгартиради, албатта; илмий-техника омили – худуддаги фан ва технологияларнинг қай даражада ривожланганлиги, компьютерлаштириш даражаси, техника тараққиёти ва бошқалар айниқса, болалар психологияга бевосита таъсир кўрсатмоқда; бугун олимлар, психологлар ёш болаларни қандай қилиб, компьютердан, Интернет тармоғидан бироз бўлса-да, чалғитиш, улар қизиқишлар оламига бошқа техник воситаларни тақдим этишни ўйламоқдалар, чунки доимий техника билан мулоқот инсоний муносабатларнинг қадрият сифатида чекинишига олиб келиши, ўз навбатида шахс тизимида айрим салбий хусусиятларни шакллантириши мумкин; иқтисодий омил – ахоли даромадлари манбаи, инфляция даражаси, ишсизлик ва аҳолининг иш билан бандлиги ва хоказолар ҳам шахсга таъсир этувчи муҳим омиллар бўлиб, аҳоли даромад манбаларининг ортиб бораётганлиги шахснинг ўз имкониятлари, профессионал қобилиятлари даражасининг юқори бўлишини тақозо этади; сиёсий-ҳуқуқий омиллар – мамлакатдаги сиёсий тузилма, расмий мафкуранинг бор ёки йўқлиги, қонунчилик тизимининг мукаммаллиги, инсон ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши даражаси ва бошқалар ҳам шахсга таъсир этади. Масалан, Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурилишидаги ролини кучайтиришга қаратилган қатор Президент Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари уларнинг сайловлардаги иштирокини, давлат органлариива қарор чиқарувчи органлар фаолиятидаги иштироклари учун равон йўлларни очиб берди. Шу боис бугун мамлкат Парламентининг қуйи Палатасида ҳам, юқори палатаси – Сенатда ҳам хотин-қизларнинг улуши сезиларли даражада ошди; Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling