В. М. Каримова, Н. Шомуродова. Этнопсихология. Олий юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Тошкент, 2012
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
2615-Текст статьи-6515-1-10-20200706
ЭТНИК УСТАНОВКАЛАР
Этник установкалар – бу шахсдаги ёки муайян миллат вакилларидаги миллат ҳаёти ва турмуш тарзини, ундаги қадрият ва нормаларни, миллатлараро муносабатларни маълум тарзда идрок қилиш ва қабул қилишга, тушунишга руҳий тайёрлик бўлиб, у ушбу установкага, яъни руҳий ҳозирликка мос холда миллатлар билан муносабатда ўзини у ёки бу тарзда тутади. Масалан, бирор миллат вакилининг ақлий–интеллектуал салоҳияти ҳақида унда ижобий установка шаклланган бўлса (масалан, “ҳамма яҳудийлар аққли” ёки “барча ўзбеклар миришкор” тарзда) ким бўлишидан қатъий назар, ушбу миллат вакилларига нисбатан айнан шу сифатларни идрок қилишга мойиллик бўлади, яҳудийнинг ҳамма иши “ақлли”, ўзбекнинг боғи ҳамиша мевага тўлиқдай туюлаверади. Ваҳолангки, иккила сифат ҳам биринчидан, барча миллат вакилида бўлиши мумкин, иккинчидан, айнан шу 89 миллатнинг барча вакили ҳам ақлли ёки миришкор бўлавермайди. Шу нуқтаи назардан этнопсихологиянинг ва психологларнинг вазифаси шу каби этник установкаларнинг шахсда шаклланиб, эътиқод даражасида ўрнаишиб қолишининг шарт–шароитларини ўрганиш ва унинг салбий оқибатларини бартараф этиш учун амалий ишларни йўлга қўйишдир. Чунки этник установкаларнинг хулқда барқарор мавжудлиги баъзан этник низоларни келтириб чиқариши ҳам мумкин. Шундай қилиб, у ёки бу миллат вакилларининг психологик хусусиятларини ўрганишда улар яшайдиган маданий муҳитга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Чунки маданият тушунчасида миллатнинг яшаш ва турмуш тарзи бевосита акс этади. Бу холат ўз навбатида миллат вакилларининг психологиясида, дунёқарашларида, ижтимоий хуклқида намоён бўлувчи бир-бирига яқин ва ўҳшаш бўлган установкалар, тасаввурлар, қадриятларни шакллантиради. Агар у ёки бу қадрият ёки удум бир авлод доирасидаги намоён бўлган бўлса, у ҳали мадланий қадрият дейилмайди. Бундай бўлишининг асосий шарти – бу унинг авлоддан авлодга ўтиши, авлодлар вқа аждоллараро ворисликнинг мавжудлигидир. Агар бир миллатнинг урф-одатлари, қадриятлари, удумлари, анъаналарида тарихий мантиқ ва миллай манфаат бўлмаса, у маданиятнинг ажралмас бўлагига айланмайди. Маданиятнинг мавжудлиги, унинг таркибий қисмларининг барқарорлиги миллатнинг қиёфасини шакллантирибгина қолмай, балки халқ вакилларига муайян қулайликлар яратадики, халқ улардан тайёр мерос сифатида, баъзан эса стереотиплар сифатида фойдаланади. Маданият ва унинг қадриятларининг шахс камолотидаги, унинг шаклланишидаги аҳамити ҳам шунда. Айрим ғарблик олимлар маданиятни программалаштирилган хулқ-атвор қоидаларидир, дейишга мойиллар (Э. Аронсон, Д. Мацумото ва б.қ.). Бизнинг фикримизча, маданий қадриятларни, миллий удумларни атайлаб “программалаштириб” бўлмайди. Чунки улар тарихий тараққиёт мобайнида халқ ўзи учун маъқул деб билган хулқ ва ҳаракатлар, установкаларнинг 90 эътирофлари натижаси бўлиб, муайян шарт-шароитлар, жумладан, табиий, географик, минтақавий, ижтимоий, мафкуравий, сиёсий, психологик, маънавий шарт-шароитларда ўзини оқлаган удум, анъана ва расм-русумлар, ахлоқ нормалари ва қоидалари авлоддан-авлодга узатилиб, халқ “хотираси”да муҳрланади. Демак, ҳар бир мамлакат ва ундаги миллат ва элат вакиллари сақлаб келаётган маданият ушбу халқ вакилларининг хулқида бевосита акс этади. Шундай қилиб, биз юқорида кўриб чиққан этнопсихологиянинг долзарб масалалари ва этник онгнинг муҳим компонентлари амалиётда ва назарияда тадқиқотчилар ва мутахассислар билиши лозим бўлган асосий муаммолар бўлиб, юртимизда этноспихологиянинг ривожланиши ушбу масалаларнинг айрим-алоҳида қираларини ҳам фаннинг ишончли методлари ёрдамида ўрганиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишнитақозо этади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling