В. М. Каримова, Н. Шомуродова. Этнопсихология. Олий юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Тошкент, 2012


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/23
Sana29.03.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1306889
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
2615-Текст статьи-6515-1-10-20200706




 



В.М. Каримова, Н. Шомуродова. Этнопсихология. Олий юртлари 
талабалари учун ўқув қўлланма. – Тошкент, 2012 ... б. 
Ушбу ўқув қўлланмаси олий ўқув юртларининг талабалари, старжер-
изланувчи-тадқиқотчилари ҳамда этнопсихологик муаммолар билан 
қизиқадиган 
барча 
мутахассисларга 
мўлжалланган 
бўлиб, 
унда 
этнопсихологиянинг фан сифатида ижтимоий психология таркибида 
ривожланиш тарихи, этнопсихологик қарашларнинг илмий манбалари, 
дастлабки ўтказилган илмий тадқиқотлар ва улардан чиқарилган хулосалар 
асосида унинг ўз предметини англаш жараёнлари муҳтасар баён этилган. 
Қўлланмада этнопсихология ўрганадиган алоҳида мавзулар, уларни 
шакллантирувчи ижтимоий ҳамда психологик омиллар, этник гуруҳлар 
ўртасида тадқиқот олиб боришда қўлланиладиган асосий методлар ва уларга 
қўйиладиган талаблар ҳам тавсифланган. Жумладан, миллий характер, этник 
қиёфа, миллий урф-одатлар ва анъаналар, миллий таъб, онг ва ўзини ўзи 
англаш жараёнларида этноцентризмнинг ҳамда этник стереотипларнинг 
намоён бўлишига оид илмий асосланган таърифлар, мисоллар билан 
мустаҳкамланган тарзда келтирилган. 



КИРИШ 
Ўтмишни, миллий қадриятларни билиш, донишманд халқимизнинг 
асрий анъана ва удумларини ўрганиш маънавий, маърифий, тарбиявий 
аҳамият касб этади. Зеро, ҳар бир халқнинг, миллатнинг ўз миллий 
анъаналари, удумлари, бебаҳо қадриятлари мавжудки, уларни асраб-
авайлаш, ҳурмат қилиш, келгуси авлодларга етказиш орқали уларда миллий 
ғурур ва ифтихор ҳисларини ривожлантириш, қадриятларни улуғлаш билан 
боғлиқ фазилатларни шакллантириш ҳар бир даврларда ҳам энг долзарб 
масалалардан бўлиб келган.
Мамлакатимиз 
мустақиллигининг 
остонасидаёқ 
Муҳтарам 
Юртбошимиз Ислом Каримов фуқароларга мурожаат этиб, “Халқимизнинг 
ҳақиқий маънавий бойликлари бўлмиш имон, инсоф, меҳр-оқибат, андиша, 
ор-номус, каттага ҳурмат, кичикка иззат, меҳмондўстлик, юртга ва халққа 
садоқат каби фазилатларни асраб-авайлаб, фарзандлариимзнинг қон-қонига 
сингдирайлик, жамиятимизнинг кундалик ҳаётида доимо устивор қилайлик”
1
деб таъкидлаган эдилар. Бу билан мамлакатимиз раҳбари ёшлар 
тарбиясининг нечоғлик жамият тараққиёти учун аҳамиятли эканлигига 
эътибор қаратдилар. Уларнинг фикрича, “Маънавий ва аҳлоқий покланиш
имон, инсоф, диёнат, ор-номус, меҳр-оқибат ва шу каби чинакам инсоний 
фазилатлар ўз-ўзидан келмайди. Ҳаммасининг заминида тарбия ётади”
2
.
Юртбошимизнинг зиёлилар ва миллатимиз фидоийлар олдига қўйган 
бу вазифалари юртимизда психологиянинг бир тармоғи ҳисобланмиш 
этнопсихологиянинг ривожланиши учун туртки бўлди. Мустақиллик 
йилларида узлуксиз таълим тизимини сифат жиҳатдан такомиллаштириш 
муаммоси доирасида ёшлар онгига миллий истиқлол ғояларини сингдришда 
этнопсихологик билимларнинг ўрни мавжудлиги эътироф этилди. Педагог ва 
психологлар тайёрловчи олий ўқув юртлари қаторида маданият ва санъат, 
ижтимоий иш соҳаларида кадрлар тайёрловчи олий ўқув юртлари ўқув 
1
Ислом Каримов. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. 
-
Тошкент, “Ўзбеекистон”, 2011

416 б.
2
ўша манба, 432 б. 



режасига ҳам “Этнопсихология” фани киритилганлиги бу соҳанинг аҳамияти 
ва нуфузини кўрсатади.
Энг аввало ўз миллий қадриятларимиз, этник хусусиятларимизни
қолаверса, ҳар бир халққа хос бўлган этнопсихологик хусусиятларни билиш,
миллий психологик қиёфани, унинг элементлари бўлмиш миллий характер, 
миллий урф-одат ва анъаналар, миллий ғоя, дид, миллий онгнинг 
шаклланиши, намоён бўлиши каби масалаларни ёритиш ушбу қўлланма 
доирасида муҳтасар баён этилади. Қўлланма олий ўқув юртларининг 
психология, социология, фалсафа, тарих, ижтимоий иш бўлимларининг 
талабалари, 
стажер-тадқиқотчи-изланувчиларига 
ва 
этнопсихология 
масалалари билан қизиқувчи мутахассисларга мўлжалланган. 
Муаллифлар 




Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling