В. М. Каримова, Н. Шомуродова. Этнопсихология. Олий юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Тошкент, 2012


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/23
Sana29.03.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1306889
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
2615-Текст статьи-6515-1-10-20200706

 
МИЛЛИЙ ХАРАКТЕР 
Миллий характер илмий изланишларда бир томондан, тадқиқот объекти 
сифатида бироз мураккаб, аммо аслида ўрганиш мумкин бўлган ижтимоий-
тарихий ходисадир. У миллий психологик қиёфанинг муҳим таркибий 


49 
қисмларидан бири ҳисобланади. Миллий характер миллат ҳаётидаги тарихий 
категория бўлиб, уни ўрганиш, тушунтириб бериш учун шу миллат ҳаётини, 
тарихини, маданияти, қадриятлари, урф одатларини яхши билиши зарур. 
ХIХ аcрда турли халқларнинг этнопсихологик хусусиятларни|ўрганган 
кўплаб муаллифлар ўз асарларида миллий характерни реал воқелик сифатида 
мавжудлигини эътироф этган. Масалан, файласуф Э.Френшриш
 
Англия 
тарихини ўрганар экан, француз ва немисларга аслида хос бўлмаган, лекин 
даврлар 
ўтиб 
шаклланиб 
бораётган 
мустақиллик, 
ўзига 
ишонч 
хусусиятларининг 
ривожланганлигини 
кўрсатиб 
беради. 
Муаллиф 
инглизларнинрг 
миллий 
характери 
немисларникидан 
ҳам,
французларникидан кескин фарқ қилади, - деб ёзган эди у. Маълумки, 
характернинг мавжудлигини инкор этувчи айрим муаллифлар рус ва украин, 
грузин ва арманлар, немис ва французларни бир-биридан фарқловчи 
хусусиятларни кўрсатиб беринг, дейишади. Диққат қилиб ўрганиш ва 
текшириш жараёнида ҳамма халқларнинг миллий характерида бир-биридан 
фарқ қилувчи хусусиятлар борлигини билиб олиш мумкин. Миллий 
характердаги бу фарқларни хатто кундалик ҳаётда ҳам кўплаб учратамиз. 
Миллат характерининг реаллигини ҳимоя қилувчи муаллифлар шундай бир 
эпизодни тасаввур қилишни тавсия этишади. Агар вагон купесига бир 
нотаниш инглиз чиқиб қолса, у купедоши билан сафарларининг охиригача 
ҳам гаплашмай, яқиндан суҳбат қурмай кетиши мумкин... Ўзбекларчи! 
Аксинча, бир-бири билан яқиндан танишиб, бир-бирининг бутун ҳаётини 
билиб улгуради.
Россиялик йирик ижтимоий психолог олима Галина Андреева миллий 
характерга фуйидагича таъриф беради: “Миллий характер – этник (миллий) 
гуруҳнинг психологик қиёфаси хусусиятларини баён этишда ишлатиладиган 
кенг тарқалган тушунчадир. .. Гап қандайдир хаарктер хусусиятларининг 
мажмуасида эмас, балки ушбу мажмуадаги у ёки бу қирранинг намоён бўлиш 


50 
даражаси ҳақида кетиши лозим
12
”. Муаллифнинг таъкидлашича, миллий 
характерни тадқиқ этишда миллатнинг одатлари, аъналаридан ташқари, 
“миллатнинг тили катта роль ўйнашини унутмаслик лозим, чунки 
ижтимоийлашув жараёнида миллий характер сифатларининг бир авлоддан 
бошқа авлодга ўтиши бевосита тил орқали амалга оширилади. Ижтимоий 
муҳитнинг ўзгарувчанлигига қарамай, миллий характернинг нисбатан 
барқарорлиги айнан тажрибанинг авлодлараро ворислиги таъминланишидаги 
инерцияга боғлиқдир
13
”. Г. Андреева шунга қарамай, у ёки бу миллат 
вакилларида характерида муайян қиралар ва сифатларни мутлоқ шу 
миллатгагина хос дейишдан, ёки у ёки бу миллатда бирор хаактер 
сифатининг йўқлигини эътироф этишдан эҳтиёт бўлишга чақиради. Масалан, 
у бу ўринда ботирлик, меҳнаткашлик, вазминлик кабиларни назарда тутади. 
Бу ўринда айниқса миллий ва ижтимоий хулқ-атворга оид характер 
сифатларининг ўзаро боғлиқ эканлигини унутмаслик лозим. 
Халқларнинг турлича характер хислатларига эга бўлишлиги, уларнинг 
ижтимоий-иқтисодий тажрибаси, тарихий тараққиёти ва табиий яшаш 
шароитлари билан белгиланади. Бунда ижтимоий муносабатлар миллий 
харктернинг шаклланишида етакчи рол ўйнайди. Ҳар бир тарихий давр, шу 
даврдаги ижтимоий тараққиёт қонуниятлари асосида миллат вакиллари 
миллий мафкура манфаатларига мос бўлиб тушадиган ўз миллий характерига 
мос идеални яратади. Шу даврдаги характер типи одамларинг яшаш тарзини 
акс эттиради. Халқнинг бутун тарихи давомида орттирган хар бир характер 
хислатларининг 
вужудга 
келиши 
инсонлар 
руҳиятига 
атрофдаги 
воқеликларнинг узоқ вақт давомида таъсир этиб туриши билан боғликдир. 
Миллий характерга қандай руҳий хислат ва сифатларни киритиш мумкин. 
Шуни таъкидлаш керакки, "миллий характер" тушунчаси хақида ҳали ҳам 
умумий бўлган бир хил қараш мавжуд бўлмаса ҳам, лекин унга кирувчи 
хислатлар тўғрисида умумий бўлган фикрлар мавжуд.
12
Андреева Г.М. Социальная психология: Учебник для высщих учебных заведений/Г.М. Андреева.- 5-е изд., 
испр. И доп. – М.: Аспект Пресс, 2003 – (364 с.) – С.160-161 
13
Андреева Г.М. , ўша манба, 161 б. 


51 
Кўп тадқиқотчилар миллий характерга, меҳнатга муносабат асосида 
шаклалнадиган сифатларни, яъни, меҳнатсеварлик, тиришқоқлик, мақсадга 
йўналганлик, Ватанга муносабат асосида ётувчи ватанпарвалик, эрксеварлик, 
жанговарлик сифатларини киритишади. Бизнинг фикримизча, юқоридаги 
хислат ва сифатлар билан бир қаторда миллий характер таркибига яна 
миллатнинг тафаккур қилиш, фикр юритиш хислатларининг ўзига хослигини 
ҳам киритиш мумкин. Бундан ташқари, миллат вакилларининг бошқа 
халқларга бўлган муносабати ва шу миллат вақилларининг ўзаро 
муносабатларини белгиловчи хусусиятлар ҳам киради. 
Миллий характер ва этник психологияни ўрганишнинг муҳолифлари 
эса, миллий характер намоён бўладиган юқорида таъкидланган
хислатларнинг қайси бири бирорта халқда ёки миллатда мавжуд эмас, деб 
савол қўйишади. Бу даъво ҳам бир қарашда ўринли. Миллий характерни 
ўрганишда тадқиқотчилар дуч келадиган методологик қийинчилик ҳам мана 
шунда. Дархақиқат, характернинг қайси бир хусусиятини олиб кўрмайлик, 
албатта, унинг барча халқлар ва миллатларда ҳам мавжуд эканлигини 
кўрамиз. 
Масалан, 
эрксеварлик, 
довюраклик, 
меҳнатсеварлик, 
ватанпарварлик каби хислатлар ҳамма халқларга хос бўлган хусусият бўлган 
холда, бу сифатлар ўзининг намоён бўлиши, тузилиши жиҳатидан барча 
халқларда бир хил кечмайди. Зеро, характер хислатларини келтириб 
чиқарувчи яшаш тарзи, тарихий тараққиёт ва фаолият шароитлари айнан бир 
хил бўлмаганлиги сабабли, юқоридаги характер хислатларнинг намоён 
билиши ҳам уларда айнан бир хил бўлолмайди. 
Кавказдаги тоғли халқларнинг ҳаёти ва яшаш тарзини ўрганган 
тадқиқотчиларнинг барчаси бир овоздан уларда жанговорлик, мағрурлик 
каби характер хислатлари кучли эканлигини эътироф этишади. Уларнинг бу 
характери, -деб ёзади Т.Ч.Чомаев, - тоғли халқларнинг ташвишли ва хавф-
хатарга тўла ҳаётларининг инъикоси бўлиб, унга мослашиш зарурати 
натижасидир. Зеро, бу халқлар учун ташқи таъсирларнинг бутун комплекси: 
тоғ шароитининг оғирлигидан тортиб, жанговорлик шон-шуҳратигача, 


52 
бешикдаги алладан тортиб эпик халқ достонларигача ўз эрки ва озодлигини 
сақлаб қолиш учун мардлик ва матонатли, қаҳрамонлик ва жасурликни 
тарбиялашга қаратилган эди.
Меҳнатсеварликнинг ҳамма халқларга хос фазилат эканлигига ҳам шак-
шубҳа келтирмаймиз. Лекин, шунинг билан биргаликда жамиятпинг 
ижтимоий-иқтисодий қурилиши, географик иқлим шароити, шу халқ 
томонидан қабул қилинган меҳнат қилишига бўлган муносабатга қараб, 
меҳнатсеварлик ҳамма халқларда бир хилда ҳам намоён бўлавермайди. 
Маьлумки, Голландия мўъжазгина кичик майдонга эга мамлакат. 
Майдони жиҳатидан у анча-мунча давлат ёки ундаги вилоятдан кичик, лекин 
шу мамлакат бутун Россияни боқишга етарли бўлган қишлоқ хўжалик 
маҳсулоти ишлаб чиқарар экан. Ваҳоланки, Голландия халқи табиий-
географик шароитига кўра, денгиз атрофидаги ботқоқ ва тошлоқ ерларни 
ўзлаштириб, унумдор ерга айлантириш учун оғир шароитларда иш олиб 
боради. Натижада уларда тиришқоқлик ва саботлилик билан меҳнат 
қиладиган кишиларга нисбатан меҳр-муҳаббат билан қараш шаклланган. 
Ота-оналар ҳам илк ёшликдан оилада ўз фарзандини шу руҳда тарбиялашга 
ҳаракат қилар экан. Бола сал-пал гапни тушунадиган бўлгач, она унинг 
кафтини очиб у ерда икки эгри-бугри чизиқларни кўрсатиб, “М-мен-одам; W-
wорк-меҳнат, одам меҳнат учун туғилади”, деб тушунтирар экан.
Шундай қилиб, ҳар бир халқнинг меҳнатсеварлиги турли кўринишда 
кечади. Масалан, ўзбеклар ҳам, қозоқлар ҳам меҳнаткаш халқ. Лекин 
уларнинг шу меҳнатсеварлиги фаолиятнинг турли соҳалариди турлича 
намоён бўлади. Ўзбекларда у деҳкончилик, боғдорчилик билан шуғулланиш 
жараёнида намоён бўлса, қозоқларда чорвачилик билан боғлиқ бўлган 
меҳнатда кўринади. 
Бир неча асрлар мобайнида ўзбек халқи деҳқончилик билан машғул 
бўлиб келган. Шу боисдан уларда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг асосий 
омили бўлган - ерга нисбатан меҳр, эҳтиёткор, тежамкорлик билан 
муносабатда бўлиш хусусиятлари вужудга келган. Масалан, бизнинг 


53 
аждодларимиз оғир шароитларда қийинчилик билан пахта этиштириб
келишган. Асосий меҳнат қўл кучи билан бўлган ўша даврларда, бу нозик 
ва йилнинг 8-9 ойи мобайнида доимий машакқатли меҳнат қилиш талаб 
қилинадиган ўсимлик дехқонлардан ва унинг оила аъзоларидаи озмунча тер 
тўкишни талаб қилган дейсизми?
Бундан ташқари худди табиатнииг қудратли кучлари олдида ожиз 
бўлган, якка хўжалик билан иш олиб борувчи дехқон, табиатнинг турли 
туман инжиқликларига қарши курашишга мажбур бўлган. Пахтакор ва 
боғбон дехқонни кўпинча баҳорги сув тошқинлари ёки сувсизлик ва 
қурғоқчилик азоблари қийнаган. Бобо дехқон оғир, машаққатли меҳнат 
қилиб, пешона териси билан ўз ерини суғориб, ҳосил олишга, боғ-роғлар 
яратишга ўргангаи. Сув пайғамбар, ер авлиё бўлган ўша даврларда деҳқон 
саратоннинг жазирама иссиғига-ю, кузнинг совуқ изғиринларини писанд 
қилмай, ҳар бир қарич ерни зўр меҳр қўйиб ишлаган. Ҳар бир ғўза тупини 
эъзозлаб парвариш қилган, ҳар бир дарахтни кўз қорачиғидай сақлаган. Мана 
шуларнинг ҳаммаси авлоддан-авлодга ўтиб, уларда машаққатли меҳнат 
қилиш одатий нарсага айланиб, заҳматкашлик оғир шароитларда ҳам руҳи 
тушмасдан ишлай олишлик дов-дарахтларни севишлик, об-ҳаёт манбаи - 
сувни эъзозлаш каби хусусиятлар ўзбек халқига хос характер хислати бўлиб 
қолган. 
Қозоқларнинг меҳнасеварлиги эса чорвачилик билан боғлиқ меҳнатда, 
чорва молларини парвариш қилишда намоён бўлади. Улар чорва боқиш учун 
кўлай ва ноқулай бўлган яйловларни топишга, чорва ейдиган ўт-
ўланларнинг хусусиятларини фарқлашда моҳир бўлишади. 
Бу 
мисоллардан 
кўриниб 
турибдики, 
ҳар 
бир 
миллатнинг 
меҳнатсеварлиги, улар бевосита шуғулланадиган меҳнат турларида 
тўла намоён бўлади. Шунинг учун қозоқ халқи деҳқончилик билан 
бевосита шуғулланмаганлиги учун дангаса, дея олмаймиз. Аксинча, 
ўзбекларнинг чорвачиликдаги нисбатан "уқувсизлиги" учун уларни 
меҳнатсевар эмас, деб бўлмайди. 


54 
Миллий характерни мутлоқлаштириб юбориш, албагта, нотўғри. Бошқа 
халқларда ва миллатларда учрамайдиган, фақат бир халқгагина хос бўлган 
соф миллий характер умуман табиатда учрамайди.
Ҳар бир халқ бутун хусусиятлари билан олингандагина бетакрор бўлиб
кўриниши мумкин, унинг ҳар бир этник хусусиятини алоҳида олиб 
кўрилса, мутлоқ ноёб хусусият бўла олмайди. Миллий характер муаммосини 
ўрганишдаги мураккаблик ва чалкашликлар, деб кўрсатади И.С.Кон, кўпинча 
диалектикадаги 
умумийлик 
ва 
хусусийликнинг 
муштараклиги 
ва 
алоҳидалигини тушунмаслик натижасида вужудга келади. Унинг тўғри 
таъкидлашича, миллий характернинг у ёки бу хусусиятини кўрсатганда, 
албатта у нисбатан олиб ўрганилиши керак. "Рус миллий характерига 
бағишланган ишларда, - деб ёзади И.Кон, кўпинча уларда эмоционал 
вазминлик деб аталадиган хислат кўрсатилади. Агар итальянлар билан 
таққосланганда тўғри, қўшиламан. Лекин фақат финлар ёки эстонлар билан 
таққослаганда эмас". Албатта, рус халқига хос бўлган миллий характер 
хислатлари йўқ эмас. Россиянинг бепоён ерлари, айрим бошқа 
мамлакатларда бўлганидек сиёсий кўринишларнинг йўқлиги, хўжалик 
тараққиётидаги ўзига хос хусусиятларнинг барчаси, Герцен айтганидек "айш-
ишратни яхши кўрадиган, бағри кенг" рус кишисини, якка хўжалик 
юргизишга мойил бўлмаган, бир парча ерига ёпишиб олмаган рус дехқонини 
яратди. Аксинча, ўзбек халқи характерида бир қарич ерига ёпишиб олишлик 
"киндик қони тўкилгаи" ерни тарк етмаслик хусусиятлари бор.
Бу характер хусусиятларининг вужудга келиши ўзбек халқи тарихий 
тараққиётидаги ўзига хос хусусиятлар билан боғлиқ. Масалан, Марказий 
Осиё, хусусан, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган бир неча феодал 
давлатлар, хонликларнинг сиёсий-иқтисодий жиҳатдан парчаланганлиги, 
улар ўртасидаги тез-тез бўлиб турадиган қонли тўқнашувлар, хўжалик 
юргизишнинг патриархал усулларининг мавжудлиги, уруғ-аймоқчилик урф-
одатларининг сақланиб қолиши ва ниҳоят, дехқончилик қилиш учун 
суғориладиган, яроғли ерлариинг чекланганлиги каби омиллар, ўзбек халқи 


55 
характеридаги шу хислатларни вужудга келтириб чиқаради. Ўзбек 
оилаларида бир неча авлод вакиллари (ҳатто 3-4 авлод) бир-биридан 
ажралмаган ҳолда, биргаликда-бир ҳовлида, бир маҳаллада яшаб бир 
қозондан овқат еб келишган. Шунииг учун илгарилари мавжуд бўлган катта 
оила ичида, бир неча авлод вакиллари яшаётган хонадонларни ҳанузгача 
учратишимиз мумкин. Оила бошлиғи бўлган ота ўртанча ўғилларини 
уйлантиргандан кейин ҳам узоқ вақт уларни мустақил оила қилиб ажратиб 
юбормаган. Янги оила қўрган киши, катта оила бошлиғи бўлган ота қўл 
остида ишлаб хўжалик юргизиш ишларида унга ёрдам берган. Агар янги 
оила ота-она бағридан ажралиб чиққан тақдирда ҳам, улар оиласи учун ота 
унча узоқ бўлмаган жойдан ҳовли ёки ер сотиб олиб берган, ёҳуд ўз еридан 
уй қуриш учун жой ажратиб берган. Янги оиланинг кундалик эҳтиёжи учун 
зарур бўлган уй буюмлари, асбоблар, яшаш учун зарур ашёлар ажратиб 
берилган. Лекин шунда ҳам ота ўз ерини парчаланиб кетишига йўл қўймаган. 
Ўғил ота қўл остида унинг ерида ишлаган, хўжалик юргизишда отага ёрдам
бериб келган.
Бунинг боиси нимада, нима учун Ўрта Осиё халқларида, хусусан 
дехқончилик билан шуғулланувчи халқларда патриархал муносабатлар
оила ва хўжалик юргизиш соҳаларида нисбатан узоқ сақланиб турди? 
Маълумки, суғориб деҳқончилик билан шуғулланувчи халқларда, 
айниқса, Ўрта Осиё шароитида ер жуда катта иқтисодий аҳамият касб этади. 
Қишин-ёзин ҳам катта куч билан ишлашни талаб қиладиган шароитда ишчи 
кучлари ернинг парчаланиб кетишлиги, ерни ишлаш, ҳосил олишликни анча 
қийинлаштириб қўйган бўлар эди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистоннинг ўтроқ 
халқларида жуда катта, хатто уч-тўрт авлод вакилларини ўзида 
бирлаштирган оилалар мавжуд бўлган. Фарзандлар оила бошлиғи қўл остида 
ишлаб унга иқтисодий жиҳатдан қарам бўлишган. Ота ёки оиладаги бош ўғил 
бу оиланинг бошлиғи бўлган. Унинг сўзи, фикри оиланинг бошқа аъзолари 
учун қонун даражасида бўлган. 
Хўжалик юргизишда бундай патриархал уклад хукмрон бўлган 


56 
халқларнипг деярли ҳаммасида, оила бошлиғини, катталарни ҳурматлаш, 
уларнинг айтганини сўзсиз бажарилиши одат тусини олган ва кейинчалик у 
мустаҳкамланиб халқнинг характер хислатига айланиб кетган. 
Оила иерархиясидаги ўзаро муносабатларда маълум кичик ёшдаги ҳар 
бир киши, албатта ўзидан юқори ёшда бўлган кишиларга итоат этган, уларга 
ҳурмат-эҳтиром кўрсатилган. Бундай аҳилллик ва иноқлик оилаларнинг 
биргалашиб яшаш зарурати мавжуд бўлган шароитларда уларнинг 
парчаланиб кетмаслиги учун ката аҳамият касб этган. 
Бундан ташқари, ўзбекларда ака-укалар ёки қариндош уруғлар 
ўртасидагина эмас, шунингдек қўни-қўшнилар билан ҳам яхши 
муносабатлар, ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик кўрсатиш каби хислатлар анча 
ривожланган. Қадим вақтлардаёқ бир уруғ ёки қабила бир маҳалла ёки бутун 
бир қишлоқда биргаликда яшаган. Камдан-кам холлардагина бегона қабила 
вакили нотаниш жойларга кўчиб борган.
Ҳозир ҳам кўп қишлоқларда маҳаллалар қариндош-уруғчилик тамойили 
асосида шаклланади. Демак, ён қўшни айни вақтда сизнинг яқин 
қариндошингиз ҳамдир. Шунинг учун қадим вақтлардаёк бир оилада овқат 
пиширилса албатта қўшниникига, қариндошникига чиқарилган, қўшнининг 
яхши кунида ҳам, азиятли кунида ҳам биринчи бўлиб девори бир қўшниси 
хизмат қилади. Қўшнининг уйидаги маъракага катнашмаслик айниқса, 
таъзияли маросимларда иштирок этмаслик ўзбеклар учун катта айб 
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бизда қўни-қўшничилик тўғрисида жуда 
образли мақоллар яратилган, масалан, "Ҳовли олма, қўшни ол", "Узоқдаги 
қариндошдан яқиндаги қўшни яхши", "Ён қўшним - жон қўшним". “Гилам 
сотсанг – қўшнингга сот, бир четида ўзинг ҳам ўтирасан” ва ҳакозо. Бундан 
ташқари миллий табиатимизда ўзаро меҳр-оқибат, мурувват, андиша, ор-
номус, шарму - шаё, ибо, иффат, андиша каби бетакрор фазилатлар, бағри 
кенглик, меҳмондўстлиқ оқ-кўнгиллилик хусусиятлари мавжуд. 
Бундай ҳамжиҳатлик, бир-бирини қўллаб туришлик фақат қўшнилар 
ўртасидагина бўлиб қолмасдаи, бутун маҳалла ва қишлоқ аҳолиси ўртасида 


57 
ҳам кучли ривожланган. Маҳалла ёки қишлоқ аҳолиси бирор хонадонда аъза 
борлигини эшитиб қолса, вафот этган кишини яхши таниш-танимаслигидан 
қатьий назар, марҳум билан видолашмоқ учун вақтини аямасдан, юмушини 
ташлаб бўлса ҳам марҳумнинг уйига келиб, ҳамдардлик билдиради, қўлидан 
келган ёрдамни кўрсатади. Марҳумнинг тобути мозорга боргунча елкама-
елка кўтарилиб борилади. Йўлда учраган ҳар бир киши - у отда бўлса ҳам, 
машинада бўлса ҳам тушиб бир неча қадам тобутни кўтариб боришни 
ўзининг инсонийлик бурчи, деб ҳисоблайди. 
Қўни-қўшни, маҳалла - кўй ва ҳамқишлоқларининг бундай бир-бирини 
қўллаб-қўлтиқлаб туришлари, бир-бирларининг манфаатларини ҳимоя 
қилишлари одамларнинг узоқ даврлар мобайиида биргаликда яшаб келиши, 
маҳалла ва қишлоқ аҳлининг бир-бирларига қариндош-уруғчилик иплари 
билан боғланганликлари натижасидир. Ўрта Осиёда кичик-кичик ўзига 
мустақил бўлган хонликларнинг мавжудлиги, йирик бирлашган хокимият 
томонидан мамлакат миқёсида маъмурий, хўжалик ишларини режали 
ривожлантирилмаслари, натижасида, кўп йирик хўжалик ишлари - канал 
қазиб сув чиқариш, ариқларни тозалаш, мачит ва бошқа биноларни қуриш, 
ҳосилни йиғиб-териб олиш ва шунга ўхшаш кўпчилик меҳнатини талаб 
қиладиган ишларни халқ ўзи "ҳашар" ёрдамида бажарган. Шунинг учун 
маҳаллада ва қўинилар орасида бўлиб турадигаи хашарларга чиқиш хар бир 
кексаю ёшнинг муқаддас бурчи ҳисобланган. 
Миллий характерни халқ ўзида намоён этади, лекин миллат характери 
айрим шахслар характерининг оддий йиғиндиси эмас. У оммавий феномен 
сифатида, индивидуал ҳарактерларнинг умумий бўлган ҳислатлари 
ижтимоий жиҳатидан қайта ишланиб, янги, махсус сифатга айланган
 
вақтда 
таркиб топиб намоён бўлади. Масалан, хор овози айрим алоҳида олинган хор 
қатнашчисининг овозига ўхшамаганидек, миллий характер ҳам бирорта 
миллат вакилининг индивидуал характерига ўхшамайди ёки миллат 
характери ҳеч бир миллат вакилида тўлалигича акс этмайди.
Миллий характер ўзгармас, турғун нарса ҳам эмас. У тарихий 


58 
ривожалниш, ўзгаришлар маҳсули. Шунинг учун ҳам уни вужудга келтирган 
тарихий, ижтимоий - иқтисодий шароитларнинг ўзгариши муносабати 
билан у ҳам маьлум даражада ўзгаради, ҳатто бир ижтимоий тизимнинг 
ўзида ҳам у айрим хислатларни йўқотиб, янги хислатларни пайдо қилиб 
туриши мумкин. 
Лекин бундан ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар миллий характернинг 
барча хислатларини ўзгартириб юборади, деб хулоса қилмаслик керак. Унинг 
айрим хислатлари нисбатан барқарор бўлиб, янги ижтимоий шароитларда 
ҳам ўз ворислигини йўқотмайди улар, кейинги авлодларга ўтиши, 
аждодларнинг моддий ва маънавий меросини ўзлаштириб олишлиги учун 
хизмат қилади. Тарих - авлодларнинг бирини ўрнига иккинчисининг 
келишидан иборатдир. Уларнинг ҳар бири аввалги авлодлар қолдирган барча 
материалларидан, бойликларидан, ишлаб чиқарувчи кучлардан фойдаланади. 
Натижада авлодлараро ворислик пайдо бўлади. Миллий хусусиятлар 
умуминсоний қадриятлар билан боғланиб кетган. 
Миллий характер умумбашарий хусусиятларга зид бўлмайди. Шунинг 
учун ҳам уни бошқа миллат ва элатлар характеридан ажратиб қуйиши ёки 
қарама-қарши қўйиш мумкин эмас. Ҳар бир халқ - бошқа халқ билан яқин 
ижтимоий-иқтисодий ва маданий муносабатларга киришганда ундан ўзида 
йўқ нарсаларни олади ва ўзидан ҳам уларда бўлмаган нарсаларни беради.
Лекин бошқа халқлардан олинган бу характер хислатлари, миллат
вакиллари томонидан ўзлаштирилганда, айнан, ўзгаришсиз кўчирма 
олмай, ўзига хос миллий ифодани олади. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling