В. М. Каримова, Н. Шомуродова. Этнопсихология. Олий юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Тошкент, 2012


ЭТНОПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРНИНГ НАМОЁН ҚИЛУВЧИ


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/23
Sana29.03.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1306889
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23
Bog'liq
2615-Текст статьи-6515-1-10-20200706

ЭТНОПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРНИНГ НАМОЁН ҚИЛУВЧИ 
ОМИЛЛАР 
 
Этнопсихологик хусусиятлар ўзининг келиб чиқиши жиҳатидан 
халқлинг бутун ўтмиши, ҳаёт тарзи ва тарихи билан боғланиб кетган бўлиб, 
бу хусусиятлар миллат шаклланмасдан аввалроқ вужудга кела бошлаган 
бўлади. Маълумки, миллат этник бирлик миллат тараққиётининг энг юқори 
босқичида вужудга келади. Этнопсихологик хусусиятларнинг айрим 
белгилари кишилар бирлигининг ҳамма тарихий даврларига, яъни халқ, 
қабила, элатларга ҳам хосдир. Этнопсихологик хусусияглар айрим 
тадқиқотчилар кўрсатганидек фақат бир омил - табиий муҳит таъсири 
билангина вужудга келиб колмай, унинг вужудга келишида яна учта муҳим 
омиллар таъсир кўрсатади. Биринчи омил бу - сиёсий-иқтисодий ва жамият 
ҳаётида бўлаётган ижтимоий жараёнлар тизими бўлса, иккинчисига, шу 
этник бирлик яшаб тўрган табиий-географик муҳитнинг хусусиятлари 
киради. Учинчи омилга эса халқ ҳаётида бўлиб ўтган муҳим тарихий ходиса 
ва воқеалар киради. 
Лекин шуни таъкидлаш мумкинки, этнопсихологик хусусиятлар 
тизимида одамлар руҳиятининг мазмунини, аввало биринчи омил – 
мамлакатдаги 
сиёсий-иқтисодий, 
ижтимоий-мафкуравий 
ўзгаришлар 
белгилаб беради. Табиий-географик омил эса асосан этнопсихологик 
қиёфанинг ташқи ифодаларини белгилайди. Шунинг учун ҳам бу омил 


37 
кузатаётган инсон назарига биринчи омилга қараганда яққол намоён бўлади. 
Халқ ҳаётида бўлиб ўтган муҳим тарихий воқеалар сўзсиз унинг 
психологик қиёфасида ўчмас из қолдиради. 
Табиатдаги айни бир воқеликларнинг доимий таъсири натижасида 
кишилар бу воқеликдаги хусусиятларни бошқа шароитда яшаётган этник 
гуруҳ вакилларига қараганда чуқурроқ идрок қилишга ўрганиб қоладилар. 
Чунки ташқи муҳит бизнинг сезги аъзоларимизга беҳисоб ахборотлар, яъни 
хилма-хил таассуротлар юбориб туради. Натижада эволюцион тараққиёт 
давомида, танамизда шу ташқи муҳит билан адекват, яъни, унга мутаносиб 
муносабатни таъмин эттирувчи нейро-физиологик механизм шаклланади. У 
кишиларнинг сезги ва идрокларида намоён бўлади. Шунинг учун у ёки бу 
халққа хос стереотип ҳатти-ҳаракатларни, идрок хусусиятларини ташқи 
муҳитга мослашувининг олий кўриниши, деб ҳисоблаш керак. 
Ташқи муҳитнинг доимий таъсирида вужудга келган руҳий хусусиятлар 
бу таассуротларнинг бутун системаси (тизими) ни эмас, балки унинг учун 
муҳим бўлган ва ўтмиш тажрибасида синалган, мустаҳкамланиб қолган 
томонларнигина акс эттиради. Олимларнинг эътироф этишича, ташки олам 
таьсири инсон миясида ўрнашиб қолган ҳис-кечинмалар, фикрлар, хоҳиш, 
иродани намоён бўлиши, хуллас, идеал орзу-тилак тарзида акс этади ва худду 
шу кўринишда, идеал кучлар бўлиб қолади. 
С.И.Королевнинг 
ёзишича
8

“Миллат 
руҳиятида 
шаклланган 
этнопсихологик хусусиятлар маълум даражада айни шу миллат вакилларини 
муҳофаза қилувчи механизм ролини ҳам ўйнайди. У худди ғалвирдек ёт 
нарсаларни ажратиб, уни ё қабул қилади ёки шу халқда мавжуд бўлган 
нормалар асосида қайта ишлаб беради, ёхуд уни инкор этади”. 
Атрофдаги воқеликни, ходисаларни ўзига хос равишда идрок қилиш, 
тасаввур ва фикр қилиш ва уларни таъб ва туйғулар, урф-одат ва анъаналар, 
характер тарзида намоён бўлиши этнопсихологиянинг қайтарилмас, бетакрор 
хусусиятлари ҳисобланади. 
8
Коралёв С.И. Вопросқ психологии, 9 с.


38 
"Японияга биринчи марта келиб қолган европаликни, - деб ёзади 
И.С.Кон, - японияликнинг фақат хурсанд бўлгандагина эмас, ҳатто ўнта 
танбеҳ берганда ҳам, ёки сизга бирор қайғули нарса, масалан, ўлим 
тўғрисида гапираётганда ҳам кулимсираб гапириши, таажжубга, ҳатто 
ҳижолатга тушириб қўяди. Тажрибасиз одам буни беорлик, сурбетлик ёки 
раҳмсизлиқ деб ҳисоблайди. Аслида кулимсираш бу элда бошқача рамзий 
мазмунга эга - бу билан у оғир вазиятни енгиллаштириш, қийинчиликларни 
бартараф этишнинг уддасидан чиқа олишликка тайёр эканлигини таъкидлаш 
ва шу каби мазмунни билдиради"
9

Маълум бир миллат вакилларининг нарса ва ходисаларни ўзига хос 
идрок этиши, фикрлаши ва орзу-истакларини, яъни олий руҳий 
хусусиятларини тушуниш ва тушунтириш, унинг намоён бўлиш сабабларини 
организмнинг, 
миянинг 
тузилишидан 
эмас, 
балки 
юқорида 
таъкидлаганимиздек, халқнинг тарихий тараққиёти, уни ўраб тўрган табиий 
муҳитнинг шарт-шароитларидан қидириш керак. 
Турли ижтимоий тизим ва иқтисодий ютуқлар тараққиёти билан боғлиқ 
бўлган амалий фаолият шакллари турли руҳий жараёнлар тизимининг 
шаклланишини белгилаб беради. Шунинг учун ҳам турли тарихий даврларда, 
турлича ижтимоий тузумда яшаётган халқлар бир-биридан фақат онгнинг 
мазмуни билангина фарқланиб колмасдан, балки фаолият шаклининг 
тузилиши, мазмуни жиҳатидан ҳам фарқланадилар. 
Кўп сонли ижтимоий психологик экспериментлари билан машҳур 
бўлган таниқли рус нейропсихологи А.Р.Лурия кўп руҳий жараёнлар, 
айниқса, олий руҳий фаолият жараёнлари - тасаввур ва мавҳумлаш, ижодий 
хаёл инсонларнинг биологик хусусиятлари билан боғлиқ бўлмай, балки анча 
тараққий этган ижтимоий-тарихий тараққиёт маҳсули эканлигини кўрсатиб 
берди. У ўз изланишларида амалий кўргазмалилик усули бўлган ҳатти-
ҳаракатлар бир мунча содда ижтимоий-иқтисодий тузум шароитларида 
тафаккур ҳам содда амалий фаолиятни акс эттириш характерига эга 
9
Кон И.С. К вопросу национального характера \\ В книге “история и психология” – М., 1980 –130 с. 


39 
эканлигини кўрсатиб берди. 
Ўтказилган кўплаб тадқиқотлар, илмий изланишлар, кузатишлар шуни 
кўрсатадики, фақат мураккаб билиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган руҳий 
жараёнларгина эмас, балки нисбатан олий жараёнлар ва функциялар ҳам 
ҳаётий тажрибалар ва ижтимоий-тарихий жараёнлар асосида вужудга келар 
эди. Мия ўз-ўзидан, ташқаридан келаётган ахборотларсиз фикрлай олмайди. 
Рус психологи П.П.Блонский таъкидлагаидек, "Бўм-бўш бошда фикр 
бўлмайди". Ижтимоий-тарихий, иқтисодий шарт-шароитлар бош мия 
фаолиятини белгилайди. У эса ўз навбатида руҳий жараёнлар ва онгнинг 
мазмун ва моҳиятини белгилайди. Турли даврларда, замонларда яратилган 
меҳнат маҳсулотларида ўша давр ва замон одамларининг билимлари ва 
имкониятлари ўз аксиии топган бўлади. Зеро, меҳнат жараёнида субъект 
объектга кўчади, инсоннинг куч ва қобилиятлари у яратаётган нарсаларда 
гавдаланади. Шунинг учун ҳам психологлар турли тарихий даврларда яшаган 
кишиларнинг руҳий хусусиятларини, давр руҳини, улар яратиб қолдирган 
фаолият маҳсулотларини ўрганиш орқали билиб олиши мумкин. 
Ҳар бир халқнинг тарихи ва такдири ўзига хос кечади. Айнан халқ 
тарихини ва унинг психологик хусусиятларини бир-бирига солиштирсак биз 
этнопсихологик хусусиятлар халқ тарихини чуқур акс эттиришини кўрамиз. 
Юқорида 
зикр 
қилганимиздек, 
этнопсихологик 
хусусиятларнинг 
шаклланишида табиий муҳит ҳам маълум таъсир кўрсатади. Географик ва 
иқтисодий шароитларнииг ўхшаш ўхшамаслиги, этник жиҳатдан бир-бирига 
яқин бўлган икки қўшни ва қадрдон халқлар - ўзбеклар билан қозокларнинг 
психологик қиёфасида маълум тафовутларни вужудга келтириб чиқарди. 
Маълумки, ўзбекларнинг асосий қисми дехқончилик ва боғдорчилик билан 
шуғуллаиш имконияти мавжуд бўлган воҳаларда жойлашганлар. Ерга 
хусусий мулкнинг вужудга келиши, ердан интенсив равишда фойдаланиш, 
дехқончилик маҳсулотларини кўплаб этиштиришга олиб келди. Бундан 
ташқари ўзбеклар яшайдиган йирик шаҳарларнинг ғарбдан шарққа, жанубдан 
шимолга ўтувчи катта карвон йўлларида жойлашган бўлишлиги, бу ерларда 


40 
фақат дехқончиликни эмас, шунингдек пул-товар муносабатларини, турли 
хил хунармандчиликни, қўшни халқлар билан савдо-сотик ишларини 
ривожланишига олиб келди. ХV-ХVI асрдаёқ Бухоро, Самарканд, Тошкент, 
Хива, Қўқон, Хўжанд каби йирик шаҳарлар Хиндистон, Хитой, Эрон, Россия, 
Арабистон каби мамлакатлар билан кенг савдо-сотиқ ишларини олиб 
боришар эди. Буларнинг ҳаммаси ўзбек халқининг ҳаёт тарзида ва 
психологиясида ўз аксини топган эди. Қўшни мамлакатлар билан савдо-сотиқ 
ва бошқа иқтисодий-маданий алоқаларни қизғин олиб борилишлиги, улардан 
хушмуомалалик, 
хуштабиатлик, 
меҳмоннавозлик, 
ҳозиржавоблик, 
тадбиркорлик каби хусусиятларни талаб этади. 
Ўзбек халқининг ҳаёти ва турмуш тарзини ўрганган тадқиқотчиларнинг 
барчаси ўзбекларга хос бўлган очиқюзлик ва хушмуомалаликни таъкидлаб 
кўрсатишган эди. Ўзбекларга хос бу хусусиятни қозоқ адабиётининг 
классиги Абай ҳам таъкидлаб кўрсатиб, “...илтифотлилик, хушмуомалалик - 
буларнинг ҳаммаси сартлардадир”, деб ёзган эди. 
Ўзбекларнинг бир неча асрлар дехқончилик билан шуғулланиб келиши, 
ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси бўлган ерга нисбатан уларда 
тежамкорлик ва омилкорликни вужудга келтирган. 
Н.Жондильдин қозоқ халқига хос бўлган айрим вазминлик кам 
суқумликни хўжалик юргизиш хусусиятлари билан боғлиқ деб кўрсатади. 
Улар бутун умр бўйи чорвачилик билан шуғулланиб бу уларнинг хўжалик 
ҳаётининг деярли бутун қисмини ташкил қилиб қолди. Аҳолини тарқоқ ҳолда 
жойлашиши, улар ўртасида алоқа ўрнатишни қийинлаштирар, улар хатто 
узоқ-вақт давомида ҳам яшашликка мажбур бўларди. Бу эса уларда юқорида 
айтилганидек, ўзаро муомалада камгаплик, ҳатто ўзининг энг нозик ва 
қайноқ туйғуларини баён этишда вазминликни кўрсатишни вужудга 
келтирди. 
Шундай қилиб, икки қардош ва қўшни халқлар - ўзбеклар ва қозоқлар 
ўзларининг узоқ иқтисодий ва маданий алоқаларига, этник жиҳатдан 
яқинлигига, тилининг ўхшашлигига қарамай, юқоридаги сабаблар туфайли 


41 
муайян маънода психологиук хусусиятлари билан фарқ қилувчи икки миллат 
бўлиб шаклланди. 
Табиий-географик омилларнинг объектив таъсирларини холислик билан 
ўрганиш, хеч қандай ирқчилик ва миллатчилик назарияларни келтириб 
чиқармайди. Шу нарса маълумки, серунум ер, мўътадил иқлим ва бошқа 
қулай табиий шароитлар, кўп жиҳатдан ишлаб чиқаришнинг ривожига,
аҳоли сонининг ўсиб боришига таъсир кўрсатади. Аксинча, масалан, 
шимолдан ва тропик мамлакатлардаги элатлар ва халқлар тарихий 
тараққиётда нисбатан мўътадил иқлим шароитларга эга бўлган халқлардан 
орқада қолиб кетишган. 
Агар шимолнинг қаттиқ совуқ табиати деҳкончилик қилишга ва 
саноатни ривожланишига монелик қилган бўлса, тропик иқлимдаги 
заминнинг сермаҳсуллиги кишиларни дангаса ва тараллабедодчи қилиб, бир 
энограф сўзи билан айтганда, кишини худди болаларга ўхшаш ожиз, 
номустақил қилиб, унинг тарақкий этишини табий зарурат қилиб қўймайди. 
Шу нарсани пайқаш қийин эмаски, деб ёзади этнограф Ю.В.Бромлей, -
ижттмиоий-иқтисодий, географик ва бошқа шарт-шароитларни таъсири 
иатижасида меҳнатсеварлик каби хусусият ҳамма халқларда ҳам бир хил 
намоён бўлавермайди.Табиий муҳитнинг ўзига хослигига кўра, кишилар 
яшаши 
учун 
зарур 
бўлган 
нарсаларга 
эришишда 
учрайдиган 
қийинчиликларни турлича енгиб ўтадилар. Психолог И.С.Коннинг ёзишича, 
Янги Гвинеянинг ичкарисида ва нисбатан европа таъсири кам етиб борган 
жойларда яшайдиган папуаслар қулай иқлим шароитларига ва табиатнинг 
мўл-кўл неъматига эга бўлганлиги учун ҳам баъзи қийин шароитда 
яшайдиган кишиларга ўхшаб, эртанинг ташвиши билан яшашга 
ўрганмаганлар. Шунинг учун ҳам улар фақат кундалик эхтиёжларини 
қондириш учунгина меҳнат қилишади. Кўплаб нарса ишлаб чиқишига ва 
ғамлаб қўйишга ҳаракат ҳам қилишмайди. Уларнинг наздида ким куйиб 
пишиб кўп ишласа, очкўз ва ёмон одам ҳисобланади. Шунга кўра уларнинг 
иқтисодий, маданий ривожланиши ҳам ишларига яраша даражада. Қаерда 


42 
ишлаб чиқариш юқори савияда ташкил қилинмаган бўлса, меҳнаткашлик 
бўлмаса, у ерда ижтимоий, тарихий ривожланиш ҳам бўлмайди. Ривожланган 
қайси бир мамлакатни олиб кўрманг, шу ерда меҳнатга муносабат, 
меҳнаткашлик жуда юқори даражада эканлигини кўрамиз. Табиий-географик 
муҳитни таъсири қанчалик сезиларлик бўлмасин, бироқ этнопсихологик 
хусусиятларнинг шаклланишида унинг етакчи омил қилиб қўйиш тўғри эмас. 
Шунинг билан бирга, унинг ролини мутлоқ инкор этиш, ёхуд ортиқча 
ошириб юбориш ҳам нотўғри хулосалар қилишга олиб келади.
С.Л.Рубинштейн таъкидлаб кўрсатганидек, "Психологик хусусиятларнинг 
шаклланишини биргина табий шароитлар, ёки ижтимоий муҳит билангина 
асослаб тушунтириш мумкин эмас. Буларнинг бирортасини мутлоқлаштириш 
масаласини барбод бўлишга маҳкум этади"
10

Муаллифнинг фикри билан келишсак бўлади, чунки гап катта ижтимоий 
гуруҳлар, айниқса, яхлит миллат ёки халқ психологияси ҳақида борар экан, 
масалага барча омилларнинг муайян таъсири нуқтаи назаридан ёндашган 
маъқул. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling