В. М. Каримова, Н. Шомуродова. Этнопсихология. Олий юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Тошкент, 2012
ЭТНОПСИХОЛОГИЯ ЎРГАНАДИГАН АЛОҲИДА КОМПОНЕНТЛАР
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
2615-Текст статьи-6515-1-10-20200706
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миллий психологик қиёфа
47 ЭТНОПСИХОЛОГИЯ ЎРГАНАДИГАН АЛОҲИДА КОМПОНЕНТЛАР ЭТНИК ҚИЁФА Этник психология нисбатан кенг тушунча бўлиб миллий психологик қиёфага қараганда воқеаликдага кўпрок ходисаларни ўз ичига қамраб олган бўлади. У этник хусусиятларни миллат вакиллари онгида акс этиши сифатидагина намоён бўлиб қолмасдан, шунингдек дунёни билиш қуроли ва шакли бўлиб ҳам намоён бўлади. Этник психологияда халқнинг яшаш шароитларидан келиб чикадиган ижтимоий ва маиший одатлар, миллий характер, анъаналар, миллий туйғулар, миллий - таъб - дид, миллий онг ва миллий ўзини англаш каби хусусиятлар акс этади. Миллий психологик қиёфа этник психологиянинг асосий компо- нентларидан ҳисобланиб, миллий онг билан биргаликда этнопсихологияни ташқил қилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, яқингача, "миллий психологик қиёфа" ва "миллий характер" терминларини синоним сўзлар сифатида ишлатиб келинди. Маълум даражада улар мазмун жиҳатидан ва руҳиятнинг асосий хусусиятларига тааллуқлиги билан бир-бирига яқин келса ҳам, лекин улар айни бир тушунча эмас. Шунга қарамасдан айрим муаллифлар (Ш. Ботиров, Н. Жондильдин, Кломидзе), хориждаги деярли барча муаллифлар "миллий характер"ни миллатнинг бутун психологик хусусиятларини ифодалаш учун қўллашади. "Миллий психологик қиёфа" "миллий характер"га қараганда кенгроқ тушунча бўлиб, "миллий характер" унинг таркибий қисмига киради. "Характер" махсус термин сифатида кўпинча, барқарор руҳий хусусиятлар мажмуаси сифатида тушуниладиган "миллий психологик қиёфа"га қараганда торроқдир. Бундан ташқари миллий характер этник психологиянинг миллий психологик қиёфага қараганда анча ҳаракатчан, ўзгарувчан элементидир. Миллий характер асосан этник бирликнинг миллат сифатида шаклланган даврида вужудга келган бўлса, миллий психологик қиёфа этник бирликнинг барча тарихий босқичларига ҳам тааллуқлидир. Тадқиқотчилар томонидан 48 миллий психологик қиёфанинг нафақат табиати ва моҳияти таҳлил қилиниб, шарҳланиб қолмасдан, шунингдек унинг тузилмаси (структураси) ҳам ўрганилиб, бу ҳақида турлича карашлар мавжуд. Миллий психологик қиёфанинг ички тизими ва тузилмаси масаласи А.И.Горячева, С.М.Арутюнян, А.Баграмов, С.М.Жунусов, Б.Д. Паригин, Ф.Н.Филатов ва бошқа тадқиқотчилар асарларида, илмий ишларида атрофлича ёритилган. Бу муаллифлар миллий психологик қиёфанинг ижтимоий ҳаётнинг реал воқеалиги, миллатнинг белгиларидан бири эканлигини тан олишда ҳамфикр бўлсалар ҳам лекин унинг структурасини белгилашда турли-туман қарашларга эгалар. А.И.Горячева фикрича, миллий психологик қиёфа тизимига миллий характер, одатлар, дид, анъаналар киради. Миллий психологик киёфа тизимининг Н.Сарсенбаев ўзига хос равишда талқин қилиб беради. Унинг фикрича, миллий психологик қиёфада ўзаро боғланган ва бир-бирини тақозо этувчи учта таркибий қисм мавжуд. Бу таркибий қисмга: а) миллий характер б) миллий миллий урф-одатлар в) миллий анъаналар киради. Бизнинг фикримизча, миллий психологик қиёфа, аввало миллий характер, миллий урф-одат ва анъаналар, сўнгра миллий туйғулар ва анча барқарор бўлган миллий дид (таъб) каби элементларда тўла намоён бўлади ва миллий онг билан биргаликда этник психологиянинг бетакрор ва ўзига хос хусусиятларини ташкил этади. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling