В. М. Каримова, Н. Шомуродова. Этнопсихология. Олий юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Тошкент, 2012
МИЛЛИЙ ДИД (ТАЪБ) ВАУНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
2615-Текст статьи-6515-1-10-20200706
МИЛЛИЙ ДИД (ТАЪБ) ВАУНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ Идрок этилаётган воқеалар ва ташқи оламдаги нарсаларни билишдан вужудга келадиган ҳиссий-руҳий реакция турли халқларда ўзига хос равишда намоён бўлади. Этнос яшаётган турфа хил табиий шароитлар - ўрмон, чўл, даштлик, тоғ, сув ҳавзалари, водий ва воҳалар, шунингдек тарихий тараққиётдаги ўзига хослик халқларнинг борлиқ оламни, унинг неъматларини, воеалар ва ходисаларни идрок этишига ўз таъсирини кўрсатади. Миллий дид - бу халқ ва миллатнинг кўпчилик вакилларида тарихий жиҳатдан вужудга келган гўзаллик ва хунуклик тўғрисида бериладиган баҳодир. Миллий дид ўзида миллий ўзига хосликни мужассамлантирган бўлиб, ҳиссий ва руҳий жиҳатдан миллий психологик қиёфанинг характерли хусусиятларидан бири сифатида намоён бўлади. Шунииг учун ҳам уни халқ ҳаёти ва турмушидан ажратиб тушуниб бўлмайди. Маълум миллий муҳитда яшаб ва вояга етар экан, ҳар бир шахснинг руҳий хусусиятлари миллатнинг психологик хусусиятларидан "кўчирма" олади. Шахс аждодлар томонидан тўпланган маданий меросларни ўзлаштириб боради ва уни ўраб турган миллий замин таъсири остида унда атроф-муҳит, иқлим шароитлари, наботот ва ҳайвонот оламини идрок этишга нисбатан махсус дид ва ҳис-туйғулар шаклланади. Одам энг аввало уни илк болалик давриданоқ ўраб тўрган, унга ҳар кун, ҳар соат сайин таъсир этиб турган, унинг амалий мақсадлари ва моддий эҳтиёжларини қондирадиган нарсаларнинг хусусиятларини бошқа халқ вакилларига нисбатан чуқурроқ идрок этишга ўрганади. Шунииг учун ҳам 68 табиат ва жамиятдага бирор нарса ва ходиса бир миллат ва элат вакилларида кучли хиссий-руҳий реакцияни келтирган холда, бошқа миллат ва элат вакиллари учун бефарқ бўлиб қолиши мумкин. Масалан, чўл қозоқ халқи учун бир неча юз йиллар мобайнида ҳаёт кечириш манбаи, уларнинг табиий бойлига бўлиб келган. Шу боисдан қозоқ халқида уни идрок этишга нисбатан ўзига хос дид вужудга келиб, чўл чуқур ҳурмат билан куйланиб келинади. Қозоқ халқининг атоқли ёзувчиси М.Авезов ўзининг "Абай" романида Абайнинг чўлга бўлган меҳр-муҳаббатини бундан тасвирлайди: "Абай ўзи туғилган ва болалиги ўтган атроф-оламга чексиз қирлар, кенгликлар, тепаликларга меҳр ва ҳаяжон билан қараб турар, уларни қучгиси ва бағрига босгиси келар эди" (М.Авезов. Абай, 21б.). Денгиз ва океан ёки ўрмон ва водийларда яшаб ўсган одамлар учун чўл манзараси ҳам қандай ижобий ҳиссиёт туғдирмаслиги, аксинча, зериктирувчи таъсир этиши мумкин. Халқнинг яшаш тарзининг кундалик ҳаёт эхтиёжлари тарихий жиҳатдан гўзаллик тўғрисида маълум тушунчани вужудга келтирган. Шу асосда шахс билан жамоа ва шахслараро муомала муносабатларида ҳам маълум нормалар вужудга келган. Бу нормалар маиший ҳаётда доимо ошкор намоён бўлавермаса ҳам, лекин шу жамоа вакиллари ва ҳар бир давр кишилари томонидан энг мақбул ва тўғри йўл сифатида, баъзи бир тузатишлар билан қабул қилиниб, амалда кучланиб борилади. Шунинг учун ҳам бир халқ вакили бошқа халқ орасига тушиб колганда, уларда мавжуд бўлган ўзаро муносабатларни кўриб таажжубланиши мумкин. Чунки бу нарсалар унга қандайдир ғайри табиий бўлиб кўринади. Қуддусни (Паластинни) истеьло қилиб олган французлар арабларнинг кўп хотинлик одатига нафратланишиб қарашган, араблар эса француз хонимларинииг очиқ юз билан юришини ҳаёсизлик деб ҳисоблашган, деб ёзади Л.Н.Гумилёв эпиграфида. ХХ асрнинг йирик ёзувчиси Ч.Айтматов асарларини ўқисак, унда қирғиз ва қозоқ халқларидаги одати - қиз олиб қочиш ходисаси тавсифланганлигини кўрамиз. "Сомон йўли" қиссасида Қосим ўз овулига қайтишида севгани 69 Аминани олиб кетади. "Сарв қомат дилбарим"да Илёс Асални, "Жамила"да Дониёр Жамилани ўзи билан олиб қочиб кетади. "Қиз олиб қочиш" удуми гуруҳий никоҳнинг барҳам топиши ва экзогам никоҳга ўтиш даврида вужудга келган, деб ҳисобланади. Гуруҳий никоҳда уруғдаги барча аёллар шу гуруҳдаги барча эркакларга тегишли бўлган. Бошқа гуруҳдан бегона эркакнинг аралашиши қаттиқ тақиқланган ва жазоланган, экзогам никоҳга ўтиш билан уруғдаги аёлларга бошқа гуруҳдаги эркаклар эгалик қила бошлайди. Аёл мансуб бўлган гуруҳдаги эркаклар бу ҳуқуқдан маҳрум бўляпти. Албатта бу хил психологик холат-стереотипнинг бузилиши эса осонлик билан бўлмайди. Агар бу стереотип бир неча асрлар давомида шаклланган ва амал қилиб келинган бўлсак уни бузилиши учун ҳам маълум вақт керак бўлади. Шунинг учун аёл мансуб бўлган уруғ эркаклари қуда томон билан келишилган холда, уларга кизни олиб қочиш учун имконият беришган. Маълум вақтдан кейин "сезиб қолишгач", ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун "рақибларини" қувишга, шу йўл билан ўз ҳуқуқларини химоя қилиш амалларини қилишган. Кейинчалик бу нарса урф-одат тусини олган. Албатта бундай анъаналарга эга бўлмаган халқлар учун бу хил ҳатти- ҳаракатлар ғайри табиий кўриниши мумкин. Лекин ҳар бир урф-одат ва анъаналарнинг вужудга келишида юқорида айтганимиздек, маьлум иқтисодий, ижтимоий омиллар таъсир этган бўлади. Масалан, Марказий Осиёда яшайдиган кўчманчи ва ярим кўчманчи халқларда қиз олиш учун жуда катта миқдорда "қалин" тўлаш керак бўлган. Бунинг натижасида айрим юкчил кишилар бутун умр бўйи уйланмасдан қолиб кетган холда, моддий жиҳатдан бақувват кишиларнинг бир нечтадан хотини бўлган. Иқтисодий, сиёсий тенгсизлик ҳукм сурган даврларда севишиб, бир-бирига талпиниб турган икки ёш қандай қилиб бўлса ҳам бир-бирига етишиш учун юқоридаги чорани қўллашга мажбур бўлишган. Ҳозирги кунда иқтисодий, сиёсий тенгсизлик барҳам топган даврда қиз олиб қочиш учун ҳеч қандай зарурат қолмади. Лекин у этник анъана сифатида, рамзий тарзда айрим халқларга сақланиб қолган. 70 Нарса ва ходисаларни ўзига хос равишда идрок қилиш ёки тушуниб олиш инсоннинг туғма хусусияти эмас, балки бу хусусиятларни фақат яшаш жараёнида, тажриба асосида ҳосил қилади. Фаолият жараёнида вужудга келадиган миллий дид миллатнинг ҳам моддий, ҳам маънавий эҳтиёжларида намоён бўлади. Кишиларнинг моддий эхтиёжларини қондирилиши асосан ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражаси билан белгиланади. Шунинг билан бирга табиий-географик шарт-шароитларнинг хусусиятлари ҳам моддий истеъмол характерига таъсир кўрсатади. Ейиш ва ичишнинг қандай бўлиши шу халқнинг хўжаликни қайси тури билан шуғулланишига, уни ўраб турган наботот ва хайвонот оламига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Ҳеч бир одам ўзи қурмаган ёки ҳали мазасини татиб кўрмаган нарсаларга нисбатан эҳтиёж ҳосил қилмайди. Шу нарсаларга доир унда табъ ва дид ҳосил бўлмайди. Хўжалик юргизиш шаклларидаги ўзига хослик ҳам халқ табъига таъсир кўрсатади. Шу жойга хос бўлган маълум маҳсулотларни узоқ асрлар давомида доимий истеъмол қилиниши, унга ўрганиш ва ўзига хос диднинг вужудга келишига олиб келади. Дехқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланадиган республикамиз аҳолисининг асосий овқати гуруч, сабзавот ва мевалар ҳисобланади. Шунга кўра, уларда қишлоқ-хўжалик ва ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, улардан турли-туман озиқ-овқат муҳсулотлари тайёрлашга нисбатан малака ва одатлар ривожланган бўлиб, шунга мос равишда табъ ва дидлар ҳам шаклланган. Чорвачилик билан шуғулланувчи халқларда гўшт ва гўшт маҳсулотларига нисбатан эҳтиёж ва дид шаклланган. Айрим халқларда ўз чанқоқ ва очлигини янги сўйилган ҳайвонларнинг қони билан қондириш, эҳтиёжларни қондиришнинг энг мақбул йўли ҳисобланади. Бундай табъ бошқа муҳитда яшаётган ва қон умуман биологик эҳтиёжларни қондириш воситаси ҳисобланмаган кишилар учун бутунлай қарама-қарши туйғуларни келтириб чиқаради. Миллий эстетик диднинг ўзига хослиги миллат маънавий ҳаётнинг кўп сохаларида намоён бўлади. Айниқса, улар меъморчилик қурилишларида, тасвирий санъатда, мусиқада, рақсларда, 71 адабиётда, миллий кийимларда ва унинг безакларида, аёлларнинг ҳушрўйлигида ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларида ўз ифодасини топади. У объектив ва субъектив идрокнинг умумлашмаси сифатида турли миллатлар томонидан ўзига хос равишда идрок ва тасаввур этилади. Австралиядаги айрим қабилалар ўз қизларининг кўзларини ёшликданок ғилай қилишга ҳаракат қилиб, бош кийимини чекка томонига ялтироқ нарса осиб қўйишар экан. Чунки бу ерда ғилай кўзли аёл гўзаллик белгиси ҳисобланади. Одам маълум табиий-географик шароитда ва ижтимоий муҳитда яшар экан, у доимо таъсир этиб турувчи нарса ва ходисаларнинг символик хусусиятларини бошқа муҳит одамларига қараганда чуқурроқ билиб олишга ўрганади ва бошқа табиий ва ижтимоий муҳитга тушиб қолганда, у ердаги нарсаларни ва ходисаларни ҳам ўзида шаклланиб қолган "механизм" орқали идрок этади. Шунинг учун ҳам гўзаллик тўғрисидаги тушунча ҳам турли табиий-географик ва тарихий шароитларда яшаётган халқларда ҳар хил бўлади. Россия подшоси Анна Ивановна саройига балга таклиф қилинган Хитой элчилари, маликанинг шу ерда ҳозир бўлган хонимлардан қай бирини улар энг гўзал, деб ҳисоблайдилар, деб берган саволига Петрнинг қизи Елизавета (бўлажак подшо)ни афзал кўрганликларини айтишади. Елизавета дарҳақиқат, жуда гўзал бўлган. Буни ҳамма замондагилари бир оғиздан эътироф этишган. Лекин элчилар назокатлик Шарқ халқларига хос бўлган хушмуомалик билан, агар Елизаветанинг кўзи шахло бўлмай, сал қисиқроқ ва қамбарроқ бўлганда эди, у ўз гўзаллиги билан ягона ва ҳар қандай кишини бир қарашда хушини олиб қўядиган бўлар эди, деб қўшиб қўйганлар. Тарихий тараққиётдаги ўзига хослик ижтимоий ҳаётдаги турли синфларнинг, қатламларнинг таъсирига қараб миллий табъ ҳам турлича шаклланиши ва ўзгариши мумкин. Маълумки, ислом дини хукмронлик қиладиган мамлакатларда хайкалтарошлиқ рассомчилик билан шуғулланиш ман эгилганлиги сабабли, санъатнинг бу тури ривожланмаган. Бунинг натижасида кишиларнинг тасвирий санъатни идрок этишга нисбатан эстетик 72 диди ҳам ривожланмасдан қолиб кетган. Ўзбекистан халқ рассоми Чингиз Ахмаров журналистга берган интервьюларидан бирида: "...Чамамда, Ўрта Осиёда тасвирий санъатни оммавий идрок этиш бирмунча суст, деган гапда жон бор. Хусусан, республикамиз ахолисининг жуда кўп қисми, айниқса, бадиий ташвиқот кучсизроқ бўлган қишлоқ жойларда профессионал тасвирий санъат намуналарини кўргазма ва музейларга махсус бориб кўришга одатланмаганлар. Мен, Москва, Ленинград каби шаҳарларда ташкил қилинган тасвирий санъат кўргазмаларига кириш учун қор, ёмғир остида турнақатор бўлиб навбатда турган одамларни кўрганман. Афсуски, бизда бундай эмас..." ("Гулистон" журнали, 1977 й. № 1). Одамларнинг санъатни бу турига нисбатан бўлган эхтиёжларини қондирилмаслиги эвазига, уни тўлдириш учун Шарқда, хусусан, республикамизда наққошлик, ўймакорлик, геометрик орнаментлар билан ишлаш каби санъатнинг бошқа бир тури ривожланиб кетган. Самарқанд ва Бухоро, Хива ва Қўқон, Шаҳрисабз ва Тошкент шаҳарларидаги тарихий обидаларга туширилган турли-туман нақшлар, ёғочга ва деворга ўйиб ишланган ганжлар киши ақл-идрокини, тасаввурини ҳозир ҳам лол қолдиради. Бу ўринда мунозарали бўлса ҳам яна бир нарсани айтиб ўтиш жоиз. Худди тасвирий санъат сингари бизда рақс саньатинининг гултожиси бўлган балет ўйинларини "идрок қилишимиз бир мунча суст". Бу ходисани ўзбек халқининг бундай нодир санъат асарини "ҳазм" қилишга лаёқатсизлигини, бадиий савиясининг, дидининг пастлиги билан эмас, балки, халқимиз тарихий тараққиётидаги, ижтимоий ҳаётидаги ўзига хос жараёнлар билан тушунтириб бериш мумкин. Ўзбек санъатида хореография (рақс) тури вокал (ашула) турига нисбатан янги ва унчалик ривожланган эмас. Бунинг сабабларидан бири, ўзбек аёлларининг авваллари кўпчилиик олдига чиқиб ўйнаши мутлақо мумкин бўлмаган. Аёлларимиздаги мавжуд ўйин санъаги фақат тор доирадагииа - хотин-кизлар ўртасида намоён этилиб, кўпчилик, айниқса эркаклар бундан 73 баҳраманд бўла олишган эркаклар ўйини эса халқ ичида унчалик расм бўлмаган. Шу боис йигитларимиз томонидан ижро этиладиган ўйинларимиз эса, тан олиш керакки, Кавказ эркакларида эркаклар ижро этадиган ўйинларчалик ранг-баранг эмас. Балет санъатининг оммавий бўлмаганлигига яна бир сабаб, ўзбек аёлларининг ўйинларида, балет рақсидагидек чархпалак бўлиб айланиш, сакраш, оёк учида юриб ҳаракатланиш каби динамик ҳаракатлар анча кам. Бутун жозиба ва назокат юз ва кўз ифодаларида, қўлнинг нозик ҳаракатларида, ҳар бир ҳаракати маълум маънони ифодаловчи нозли ва иболи юришларда намоён бўлади. Натижада бизнинг кўпчилигимизда, ҳатто зиёлиларимиз орасида ҳам хореография санъатини, унинг гултожиси бўлган балет рақсларини чуқур идрок этиш кўникмалари ва билимлари ҳали етарли даражада, деб бўлмайди. Аксинча, Шарқда, Ислом дунёсида маданиятнинг бошқа бир тури - шеърият бениҳоя даражада ривожланган. Шарқ шоирларининг шеърияти хатто Европанинг гениал шоирлари - Гёте, Байрон, Шекспир, Пушкин кабилар учун ҳам илҳом манбаи бўлган. Шунинг учун халқимиз назмни жони- дилидан севади. Шоирлар, ёзувчилар билан бўладиган ҳар қандай учрашувлар талабчан, юксак дид соҳиблари бўлган кўплаб назм мухлисларини доимо ўзига жалб қилади. Шулардан кўринадики, санъатнинг у ёки бу турини тўғри тушуниш ва тўла идрок етилиши учун унинг миллий заминида нечоғлик илдиз отган бўлиши, унга нисбатан халқда қанчалик табъ ва диднинг шаклланган бўлишига боғлик бўлар экан. Лекин бўлардан зинҳор ва зинҳор хайкалтарошлиқ рассомлиқ хореография каби санъат турлари биз учун тушунарсиз, нокерак нарсалар экан, деган фикр туғилмаслиги керак. Аксинча, инсоният тафаккурининг маҳсули бўлган бу ноёб санъат турлари, айниқса, хореография санъати кейинги йилларда бизда кенг ривожланиб бормокда. Лекин ҳали ҳам кўпчилик томонидан миллий рақсларни тамоша қилганчалик завқ-шавқ билан қабул қилинаётгани йўқ. Меҳнат фаолияти, иқтисодий юксалиш ва яшаш шароитлари асосида 74 вужудга келадиган миллий дид бу шароитларнинг ўзгариши билан маълум даражада ўзгаришларга учрайди. Лекин қадимий таъб ва дидлар бутунлай изсиз йўқолиб кетмайди. Чунки узоқ вақт кишилар истеъмолида бўлган у ёки бу таъблар, халқ ҳаётинииг маънавий ва моддий томонларида ўзининг чуқур илдизнни қолдирган бўладики, уларнинг ўзгариши ёки йўқолиб кетиши, янги дид ва таъбларнинг шаклланиши учун ўн ва юз йиллар керак бўлади. Кейинги ўн йилликлар давомида мамлакатимиз ижтимоий хаётида содир бўлган иқтисодий, сиёсий ўзгаришлар иатижасида мавжуд бўлган таъб ва дидлар ҳам ўзгара бошлади. Бу моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ соҳаларга дахлдордир. Халқимизнинг миллий кийиниши, таомлар тайёрлашида миллий андозалар билан бирга бошқа халқлардан кириб қолган янги таомлар, ширинликлар ва уст-бошлар ҳисобига ўзгариш бўлди. Буларнинг ҳаммаси миллий дидга ўз таъсирини кўрсатади. Этнопсихологиянинг хилма-хил хусусиятларини уларнинг объекив жиҳатдан намоён бўлиши орқали ўрганиш мумкин. У ёки бу халққа хос психологик хусусиятларни ўрганишни, барча етакчи тадқиқотчилар аввало уларнинг маънавий ижодиётини таҳлил қилишдан бошланганлар. Чунки халқ ўз тарихини, турмуш тарзини, орзу-истакларини моддий ва маънавий маданият намуналарида акс эттириб келган. Миллий санъат ва бадиий асарларда халқнинг воқеликни ўзига хос идрок қилиши натижасида хосил бўлган тасаввурлари, туйғулари, таъб ва дидлари, тафаккур хусусиятлари, темперамент ва характерлари акс этади. Этнопсихологик хусусиятлар айниқса, халқ оғзаки ижодиёти достон ва эртакларда, мақол ва маталларда, мусиқа, қўшиқ ва рақсларда тўла намоён бўлади. Халқимиз Гўрўғли, Алпомиш, Тўмарис, Широқ образларида ўз маънавий фазилатини, куч-қудратини, орзу-истагини, ақл-заковатини мужассамлантирган. Миллий заминда вояга етган бу қаҳрамонлар миллат вакиллари онг шуурига чуқур кириб, руҳий жиҳатдан таъсир этиб туради. Янги авлод бу қахрамонларга ўхшашликка, улардан намуна олишга, улар қилган қахрамонликларни такрорлашга ҳаракат қиладилар. Атоқли 75 шоиримиз Абдулла Орипов "Генетика" шеьрида шундай ёзади: Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling