В. М. Каримова, Н. Шомуродова. Этнопсихология. Олий юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Тошкент, 2012


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/23
Sana29.03.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1306889
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23
Bog'liq
2615-Текст статьи-6515-1-10-20200706

Нечоғлик сабот бор ёвқур Широқда 
Эр йигит ов тўпга кўксин босар жим. 
Раҳимов ғанимга ташланган чоқда 
Алпомиш шиддатин пайқамаган ким?! 
Машҳур ёзувчилар, бастакорлар ва бошқа ижодкорлар халқ ҳаётини 
яқиндан бўлганликлари учун ҳам халқ ҳаётини тасвирловчи ажойиб образлар 
яратилган. Зеро, жаҳон маданиятининг нодир асарлари доимо ўз миллий 
заминига эга бўлади. Кимки Фурқат ва Ойбек асарларини чинакамлиги 
ўрганар экан, деб ёзади қозоқистонлик этнопсихолог Н.Жондильдин, сўзсиз у 
ўзбек характерига, ким Абай ва Ауезов асарларини чуқур сингдирса қозоқ 
характерига дуч келади. 
Ижтимоий-сиёсий, 
табиий-географик 
шарт-шароитлар 
дастлаб 
кишиларнинг ҳис- туйғуларида, таъб ва дидларида, фикр ва характерларида, 
яъни уларнинг миллий психологик хусусиятларида акс этиб, ундан кейин 
миллий маданиятнииг ўзига хос хусусиятларида шаклланиб қолади. Шунинг 
учун ҳам миллий маданиятда шу халқнинг табиат гўзалликларини қандай 
идрок этиши, ижтимоий тартиблари, тарихий тараққиётнинг турли 
даврларидаги туйгу ва истаклари, мушоҳада қилиш усули ва характери акс 
этади. Бу хусусияглар маданиятда мустаҳкам ўрнашиб, шу миллатнииг 
ҳозирги вакилларига ва келажак авдоддарга аждодларнииг руҳий 
хусусиятлари тўғрисидаги ахборот сифатида доимо таъсир этиб туради. 
Хорижлик этнопсихологлар у ёки бу миллат ва халқнинг этнопсихологик 
хусусиятларини ўрганишда, айниқса, бадиий адабиётдан кўп фойдаланишган. 
Зеро, адабиётда турли жиҳатлар, миллат вакилларининг характерлари типик 
холатда, уни шакллантирувчи ҳамма шарт шароитларни очиб кўрсатган 
холда тасвирланади. 
Америкалик этнопсихологлар Д.Макгренп ва А.Уейнлар немислар ва 
америкаликларнингг этнопсихологик хусусиятлари Германия ва АҚШ да бир 


76 
неча йиллар давомида қўйилиб келаётган 45 та машҳур пьесада қандай
намоён бўлганлигини ўрганишган. Текшириш якунларини таққослаб, ажойиб 
натижаларга дуч келишган. Пьэсаларнинг сюжети қуйидаги мавзулар: севги, 
аҳлоқ, идеалларни яратиш, хокимият учун кураш, маисабпарастлик ва 
ҳуқуқларнинг қай даражада ёритилгьан бўлишлигига қараб ўрганилган. 
Текшириш якунлари қўйидагича бўлган: 
1. 
Идеаллик, фалсафий ва тарихий мавзулар немис пьэсаларида 
Америка пьэсалариса қараганда кўпроқ ёритилган; 
2. 
Немис пьесаларидаги қаҳрамонлар жамиятдан узоқроқ туришга 
ҳаракат қилган холда, америкаликларнинг пьесаларидаги қаҳрамонлар оддий 
кишилар бўлиб кўринишга ҳаракат қилишади; 
3. 
Америка пьесаларига аёллар образи немис пьесаларидагига 
қараганда кўпроқ киритилган; 
4. 
Америка пьесаларида аҳлокий тенденциялар, немис пьесаларида идеал 
тенденциялар хукмрон бўлган; 
5. 
Ҳар иккала мамлакат пьесаларида ҳам халқнинг хокимиятдан 
норозилиги кайфияти хукм сурган. 
Ҳар бир халқда эстетик идрок қилиш ва ҳиссий холатларни кечириш 
ўзига хос равишда ўтади. Агар ўзбек адабиёти ва санъатида асосан кўм-кўк 
водий ва воҳалар, серунум далалар, деҳқончиликнинг асоси бўлган сув, 
пахтакор деҳқоннинг машаққатли ва олийжаноб меҳнати куйланса, қўшни 
қозоқ ва қирғиз санъатшунослари бепоён чўл-адирларнинг фусункорлиги, 
чўпон ва йилқичиларнинг меҳнати, Олой тоғларининг гўзаллиги тўғрисида 
куйлашади. Чунки ҳар бир киши учун дунёга келган кунидан бошлаб, унга 
бутун умр бўйи ҳамрох бўлиб юрган варсалар гўзал бўлиб кўринади. 
Академик А.П.Баранников ўзининг "Хинд поезиясниинг тасвирий усули", 
деб номланган тадқиқотида, хинд поезиясида турли ҳайвонлар, айниқса, 
сигир, фил, асалари кабиларлинг образлари кўп учрашлигини кўрсатади. 
Маълумки, Хиндистонда сигир меҳр-муҳаббатга лойиқ ҳайвон сифатида 
эъзозланади. Энг гузал аёлларни, хатто маликани ҳам мақташганда сигирга 


77 
тақлид қилишади. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling