В. М. Каримова, Н. Шомуродова. Этнопсихология. Олий юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Тошкент, 2012
ЭТНОЦЕНТРИЗМ, ЭТНИК СТЕРЕОТИПЛАР ВА МАДАНИЯТ
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
2615-Текст статьи-6515-1-10-20200706
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этноцентризм
- Стереотиплар
- этник стереотиплар
ЭТНОЦЕНТРИЗМ, ЭТНИК СТЕРЕОТИПЛАР ВА МАДАНИЯТ МАСАЛАЛАРИ Юқорида таъкидлаганимиздек, бирор бир халқ, миллат ва элатнинг муштараклигини англатиш учун этнопсихологияда этнос ибораси ишлатилади. Психологлар ушбу иборани турли миллат вакиллари ўртасидаги муайян фарқларни тушунтириш мақсадида ишлатадилар. Миллат ёки миллийлик эса бирор инсоннинг у ёки бу миллат вакили ёки муайян мамлакатнинг вакили сифатидаги хусусиятларини тавсифлаш мақсадида қўлланилади. Мамлакатдаги яшовчи инсонлар қайси миллат вакили бўлишидан қатъий назар ушбу мамлакатдаги маданият ва маданий қадриятларнинг эгаларидир. Турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги фарқларнинг мавжудлиги фанда аниқланган факт. Мана шу фарқлар мавжудлиги ўз навбатида баъзан муайян муаммоларни келтириб чиқаради. Яъни, ҳар бир миллат вакили бошқа бир миллат вакили билан мулоқот қилганда, ёки унинг маданиятини, миллий қадриятларини ўрганганда, уларга назар солганда, табиий бир холат юз беради. Ўзгалар маданиятини баҳолаш жараёнида ўзидаги қадриятлар, ўз маданий бойликлари, афзалликлари ва билган нарсаларини ўзгаларни тушуниш учун восита сифатида ишлата бошлайди. Масалан, конкрет вазиятда бирор ўзга миллат вакилининг хулқ атворини тавсифлаш учун ўзимизнинг маданиятимиз нуқтаи назаридан солиштириб баҳолаймиз. Шундай шароитларда биз очиғи ҳамиша ҳам унга нисбатан холис, объектив 85 бўла олмаймиз. Чунки унинг маданий қадриятларини билмаган холда ўзимизнинг билганларимизни унга қўшиб (ёки айириб) фикр юритамиз. Чунки барибир ўзимизникини яхшироқ биламиз ва ўзгаларни билмаслигимизни бўйнимизга олгимиз келмайди. Шу тариқа этнопсихологияда ишлатиладиган ва ўрганиладиган “этноцентризм” ходисасига дуч келамиз. Олимлар этноцентризмни “атрофдагиларнинг хулқ атворини шахсий маданий фильтрлари орқали ўтказиб, тушунтириш ва баён этиш” 17 дир деб таърифлашади. Айнан шу холатни барча бошқа миллат вакиллари билан мулоқот қилганда назарда тутиш лозим эканлиги таъкидланади. Психологик лўғатларда 18 “Этноцентризм - ўз этник гуруҳи ва унга оид хулқ андозаларини амалда бошқаларга баҳо бериш учун асос сифатида қабул қилишнинг намоён бўлишидир” дейилади. Бунда инсон ўз миллатига тегишли хулқ стандартларини ўзгаларникидан устувор этиб қўйишга интилади. Яъни, этноцентризм амалда бегона маданият ва тузум, миллат вакилларига нисбатан нохолис муносабатнинг шаклланишишини изоҳлаш учун қўлланиладиган тушунчадир. Бу тушунча моҳиятан шахсга хос бўлган эгоцентризмнинг этник аналогидир. Профессор Г. Андреева этноцентризмни “ўз этник гуруҳининг қадриятларини афзал били, бошқа холатларни айнан шу нуқтаииназардан туриб баҳолаш, ўзининг миллий сифатларини таъкидлашга интилиш” 19 тарзида таърифлайди. Т. Стефаненко эса, “этноцентризм ҳар доим ҳам ўзга миллатларнинг қадриятларини камситишни назарда тумайди, чунки у ўзгаларга нисбатан ҳайриҳохлик ва тоқатн ҳам назарда тутади” 20 , деб огоҳлантиради. Шу ўринда савол пайдо бўлади: ҳўш, этноцентризм салбий холатми ёки ижобийми? Фикримизча, ушбу масалага толерантлилик нуқтаи назаридан 17 Мацумото, Д. Человек, культура, психология. Удивительнқе загадки, исследования и открытия \ Дэвид Мацумото.- СПб: Прайм-ЕВРОЗНАК, 2008.- 56 с. 18 Большой толковый психологический словарь \ Артур Ребер. Том 2: П-Я.- М.: Вече-Аст, 2003 – С.523 19 Андреева Г.М. Социальная психология.- 162 б. 20 Стефаненко Т. Этнопсихология. – М.: Академический проект, 1999 – С. 237 86 ёндашмоқ лозим. Биринчидан, ўз миллий маданиятини, қадриятларини, миллий ўзлигини билиш аслида позитив холат. Иккинчидан, бошқа ўзга маданият вакилларининг маданий қадриятларини тўла билмаслигимиз ва била олмаслигимиз ҳам тайин гап. Учинчидан, этноцентризмни миллатчилик ёки миллий манқуртликка тенглаштириш ҳам хатодир. Демак, биз аввало юқорида олимлар таъкидлаган “филтр”имизнинг тоза бўлиши учун курашишимиз ва уни жуда юқори қўйиб юборишдан сақланишимиз лозим. Чунки ўзгалар билан муносабатда фақат ўзимизникини таъкидлаб, ўзгаларни билмаганимиз боис камситиш бу миллатчиликка ва миллий адоватга олиб келиши муқаррар. Этноцентризм феномени иккинчи бир тушунча - стереотиплар билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Стереотиплар – бу у ёки бу гуруҳ аъзолари онгида, тасаввурлари ва установкалари мужассам бўлиб, қотиб қолган шундай онг маҳсулларики, улардан шу гуурҳ аъзолари аввало ўзларини, қолаверса, ўзгаларни баҳолашда тайёр “қолиплар” сифатида фойдаланадилар. Америкалик Э. Аронсон стереотипларга тавсиф бераркан, уларнинг муайян ижтимоий гуруҳнинг барча вакилларида бор бўлган сифатлар тарзида эътироф этилиши, шу билан бирга аслида ҳар бир гуруҳнинг алоҳида аъзосида ўзгиа хос хусусиятлар мавжудлигини инкор қилинишини таъкидлайди 21 . Айнан бу холат аслида бизнинг фикримизча, этноцентризмни келтириб чиқаради. Чунки стереотиплар реал, конкрет сифатлар асосида шаклланган бўлиши муқаррар, масалан, ўзбекларнинг соддалиги – бор нарса. Лекин ҳамма мутлоқ шундай дейиш ҳам – нотўғри, унинг ёнига яна бошқа сифатларни уйдирма сифатида тиркаш ундан ҳам нотўғри тасаввурларни ҳосил қилади. Айниқса, ўзга миллат вакиллари, ўзимизни ҳам баҳолаганда, “яхши-ёмон”, “тўғри-нотўғри”, “юқори - паст” каби дихотомиялардан, солиштиришлардан огоҳ бўлиш лозим. Шундай қилиб, этник стереотиплар нисбатан барқарор психологик тузилмалар бўлиб, турли этник гуруҳ вакилларининг ахлоқий, ақлий, 21 Э. Аронсон. Психологические законы поведения человека в обществе.- СПб: Прайм-Еврознак, 2008 87 жисмоний, шахсий хусусиятлари тўғрисидаги тасаввурларини ифодалайди. Этник стереотипларнинг мазмунида одатда ўзгаларга муайян сифатларни қўшиб айтиш, баён этиш хос бўлади. Шу нуқтаи назардан олимлар этник стереотипларни иккита тоифага бўладилар: - этник автостереотиплар; - этник гетеростереотиплар. Автостереотиплар – муайян этник гуруҳ аъзоларининг ўз қавми, яъни, этник гуруҳига нисбатан шаклланган фикрлари, баҳолари, муносабатларидир. Одатда автостереотиплар мазмунан кўпроқ ижобий сифатларни ўзида мужассамлаштирган бўлади. Гетеростереотиплар аксинча, ўзга миллат ва элат вакиллари тўрисидаги баҳолар, муносабат ва қарашлар бўлиб, улар ижтимоий тарихий тараққиёт давомида халқларнинг ўзаро ҳамкорлик муносабатлари характерига кўра ҳам ижобий, ҳам салбий бўлиши мумкин. Этник стереотипларнинг мазмунида энг ўзгармас ва барқарор тузилма – бу у ёки бу баҳоланаётган миллатнинг: а) ташқи қиёфаси (тоғли халқларга нисбатан уларнинг басавлат, соғлом бўлиши); б) тарихан келиб чиқиши (масалан, тарихан миллатнинг ҳамиша ғолиб келиши); в) турмуш тарзи (кўнглиочиқ ёки жангари); г) меҳнат малакалари (меҳнаткаш ёки танбал); д) мулоқандмандлик сифатлари (очиқ, киришувчан ёки тунт); е) ахлоқий жиҳатлари (андишали) кабилардир. Шу каби сифатларнинг (ижобий ёки салбий стереотиплар) ўзгариши энг аввало шу халқлар ўртасида маълум вақтларда ўзаро борди-келди ва шахслараро алоқаларнинг ўзгариши, яхши ёки таранглашишига боғлиқ бўлади. Масалан, шохлар ва давлат раҳбарларининг сиёсий қарашларига мос равишда бошқа алоқалар (савдо–сотиқ, маданий, дипломатик)нинг завол топиши миллат вакиллари онгидаги ўша барқарор стереотипларни 88 “ўчириши” (вақтинча бўлса ҳам) мумкин. Масалан, бир умр бири биридан қиз олиб, қиз бериб юрган, қуда–андачилик ривожланган бўлишига қарамай, бирдан – ғаним миллатнинг қизлари “унчалик яхши бўлмай қолиши” ҳам мумкин. Шундай қилиб, этник стеротипларни ҳамиша ҳам холис, объектив дейиш қийин. Этник стереотипларнинг барқарорлашувидан айрим халқлар чўчийдилар ҳам. Шунинг учун америкаликлар турли миллат вакилларидан иборат жамиятни “демократия жамияти” деб атаб, миллатларни ҳам ягона “америка миллати” деб атайдилар. Бу уларнинг фикрича, этник стереотипларга барҳам берармиш. Лекин оддий халқ ҳеч қачон ўз илдизларини унутишни хоҳламагандек, этник стереотиплардан ҳам холи бўла олмайди. Чунки бора–бора этник стереотиплар мустаҳкам ва ҳаракатчан, яъни, анчагина динамик характерга эга бўлган этник установкаларнинг шаклланишига ҳам туртки беради. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling