В. М. Каримова, Н. Шомуродова. Этнопсихология. Олий юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Тошкент, 2012
ЭТНОПСИХОЛОГИЯДА ФОЛЬКЛОРНИНГ ЎРНИ
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
2615-Текст статьи-6515-1-10-20200706
ЭТНОПСИХОЛОГИЯДА ФОЛЬКЛОРНИНГ ЎРНИ
Этнопсихологик хусусиятларни ўрганишда фольклор ҳам маълум аҳамият касб этади. Қадимий афсона ва ривоятларни халқ ўзининг бутун тарихий тараққиёти давомида, турли ижтимоий укладлар даврида яратади. Шунинг учун халқнишг бугун кечмиши, унинг хоҳиш-истаклари, келажак билан боғлиқ буюк орзулари, фикр-туйгулари, ахлоқий ва ижтимоий тушунчалари, яшаш учун олиб борган кўп асрлик тажрибаларини ўзида мужассамлаштирган фольклорни ўрганиш шу халқнинг психологик қиёфасини вужудга келиши йўлларини тушунишга ёрдам беради. Миллий маданият ва миллий психологиянинг хусусиятлари, унинг ички эмоционал томонлари мақол ва маталларда, ўҳшатиш ва нутқда яққол намоён бўлади. Ҳар бир халқ ўзининг ўткир мақолларига, тасвирий иборасига эга. Тилдаги бу тасвирлилик бевосита халқнинг ҳаёти ва маиший турмуш тарзи, унинг тарихи ва табиати билан боғлиқ бўлади. Бу ерда халқ борликни ўзига хос равишда идрок этувчи санъаткор сифатида намоён бўлади. Мақол ва маталлар, хикмагли гаплар бир неча асрлар, неча авлодларнинг ақл-заковат чиғиригидан ўтиб сайқалланган халқ донолигидир. Аждодларимиз яратган хикматли гаплар неча авлодларнинг маьнавий эҳтиёжларини қондириб келган. Ўзбек халқига хос бўлган кексаларни ҳурмат қилиш, меҳмондўстлиқ меҳнатсеварлик каби хусусиятлар улар яратган кўпгина мақолларда ўз аксини топган. Масалан, ота-она ва кексаларни ҳурматлаш тўғрисида яратилган мақоллар: “Оталар сўзи- ақлнинг кўзи”, “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганни пари билмайди”, “Ёш келса ишга, қари келса, ошга”, “Олтиннииг эскиси бўлмас, ота-онанинг баҳоси” ва шу каби. Ёки меҳмондўстликка доир мақоллар ва маталлар ҳам кўп: “Меҳмон отангдек улуғ”, “Меҳмон келар эшикдаи, ризқи келар тешикдан”, “Меҳмонга 78 ош қўй, икки қулини бўш қўй” , “Буғдой нонинг бўлмасин, буғдой сўзинг бўлсин” ва шу каби. Меҳнатсеварликка доир: “Элга хизмат - олий ҳиммат; Иш иштаҳа очар, дангаса шундан қочар. Меҳнат, меҳнатнинг таги - роҳат; Яхшидан боғ қолар, ёмондан доғ қолар; Олтин ўтда, одам меҳнатда синалади. Миллий туйғулар, кайфият ва темперамент айниҳса, миллий рақсларда ва мусиқада ёрқин намоён бўлади. Айни санъатнинг шу турларида, айрим тадқиқотчилар айтган "қулга тушмас" ва "англаш қийии бўлган" этнопсихологик хусусиятлар "мана, мен", деб кўзга яққол ташланади. Зеро, рус халқ куйини хинд мусиқасдан, ёки ўзбек рақсини украин халқ рақсидан фарқлаш учун санъат соҳасида чуқур билимга эга бўлиш шарт эмас. Этнопсихологик хусусиятлар халқ ҳаётииинг бутун борлиғида намоён бўлибгина қолмасдан, шунингдек, шу миллатга мансуб бўлган шахсларнинг кундалиқ муомаласида, хатти-ҳаракатларида ҳам маълум даражада ўз ифодасини топади. Чунки ҳар бир инсон боласи маълум бир Ватан фарзанди, шахс сифатида муайам бир жамият мевасидир. Бизнинг дунёни билишдаги турли-туман тасаввур ва тушунчаларимиз ҳам шу жамиятнипг ва этник муҳитнинг бизга кўрсатаётган таъсири остида вужудга келган. Мана шу ўзига хосликни ўрганиш ва тушунтириб бериш этнопсихология фанининг асосий вззифаларидандир. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling