76 Қодирова Д. С. Санъатнинг руҳий-эстетик мезонлари 79
Download 411.79 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қодирова Д. С. Санъатнинг руҳий-эстетик мезонлари 79 Каланов К.
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/1 2 Исманжанов А.А. Правовое регулирование информации как объекта гражданского права 76 Қодирова Д. С. Санъатнинг руҳий-эстетик мезонлари 79 Каланов К. Ўзбекистондаги муқаддас жой ва зиёратгоҳларнинг социологик таснифи 82 Қодиров Б.Б. Давлатнинг таълим соҳасидаги сиёсати 85 Курбанов М.У., Тошпўлатова Н.С. “Иқтисодий ватанпарварлик” тушунчаси ва уни ёшлар онгига сингдириш масаласи. 88 Алижонова Н.Р. Олий таълим ва баркамол авлод тарбияси 91 Ли Е.В. Интуиция как способ самопознания в Чань- и Дзэн- Буддизме 94 Маллаева Э. Сиёсий партиялар фаолиятида ёшлар иштироки 97 Мамаджонова М.Қ. Синергетика ривожланиш жараёнида тасодифнинг ўрни 100 Мамажонова Г. К. Биоэтиканинг маданий ходиса сифатидаги фалсафий моҳияти 103 Мардонова Ф.Б. Бағрикенгликнинг қиёсий таҳлили 106 Мираxмедов Ж. Мустақиллик ва тарихий онгдаги ўзгаришлар зарурати 109 Муҳаммадиев Ж.Ў. Ахборот хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш муаммолари 112 Рузиев Б.Р. Интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишда божхона органларининг роли 115 Нишанбаева Э., Абдухалилов А. Ижтимоий шериклик ғояларининг ривожланиш эволюцияси 118 Рузиев Р.Ж. Оилавий - ҳуқуқий муносабатларда жавобгарликнинг ўзига хос жиҳатлари 121 Рўзматзода Қ. Тасаввуф фалсафасининг замонавий аҳамияти 124 Сабирова У. Талаба ёшларнинг ҳаёт режаларини белгилашда социал рақобатнинг ўрни 127 Саидов Ж.Р. Проблемы противодействия международному наркотрафику 130 Салимов Б.Л. Энг кучли нарса зарурият – энг қийин нарса эса бу тасодифдир (Қадимги Грек файласуфларининг тасодиф ҳақидаги қарашларининг таҳлили мисолида) 133 Сапаров Б.Б. Умуминсоний демократик принциплар – миллий ўзликни англаш омили 136 Сапарова Г.А. Формирование понятия личности и религиозных ценностей в национальном самосознании 139 Сатторов А.А. Давлат чегараларини делимитация ва демаркация 141 Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/1 103 БИОЭТИКАНИНГ МАДАНИЙ ХОДИСА СИФАТИДАГИ ФАЛСАФИЙ МОҲИЯТИ Мамажонова Г. К. - НамМҚИ ўқитувчиси Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда ислоҳотлар янги сифат босқичига кўтарилиб, янги мазмун касб этмоқда. Ишлаб чиқариш, саноат, илм-фан, техника миқиёсида оламшумул ўзгариш ва янгиликлар содир бўлмоқда. Биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлидан дадил қадамлар билан бормоқдамиз. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан “2018 йил - фаол тадбироклик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши ҳам бу борада амалга оширилаётган ишлар учун қанот вазифасини ўтамоқда. Шиддат билан ривожланаётган тараққиёт инновацион тараққиёт моделларини жорий этиш, илғор ғоялар, технологияларни экспорт қилишни тақозо этмоқда. Инновацион ғоялар, технологиялар тез суръатлар билан ривожланишнинг асосий омили бўлиб қолмоқда. Барча соҳаларда бўлгани каби айни дамда тиббиётга ҳам инновацион технологиялар кириб келмоқда. Тиббиёт соҳасида оламшумул ўзгаришлар содир бўлмоқда. Тиббиёт сифат жиҳатидан янги шакл-шамойил касб этмоқда. Ўтган асрнинг иккинчи ярмида бошланган фундаментал тиббиёт-биология фанларининг давом этаётган жадал ривожланиши мазкур жараёнга катта таъсир кўрсатмоқда. Инсон геноми тузилишини ўрганиш, генетиканинг янги қирраларининг кашф этилиши, ҳужайра биологиясидаги йирик кашфиётлар мазкур йўналишда эришилган улкан ютуқлар жумласидандир. Фанга янги молекуляр иммунология кириб келди, ҳужайраларнинг бирлашиш механизмлари, иммун системаси медиаторларининг тузилиши ва функциялари кашф этилди. Фармакология, дори препаратларини синтез қилишнинг компьютер усуллари жадал ривожланмоқда. Организмнинг физиологик функцияларини нейро-эндокрин тартибга солишнинг кўплаб механизмлари кашф этилди. Ўтган асрнинг 60-йилларида иммунология ва генетика фанлари туташган жойда трансплантология вужудга келди. Сўнгги йилларда реаниматология ва анестезиологиянинг жадал ривожланиши ҳозирги замон жарроҳлигининг янги соҳалари – юрак, қон томири, тиклаш, пластик, ўпка жарроҳлигининг шаклланишига олиб келди. Трансплантация мақсадлари учун табақалаштирилган тўқималар ва ҳатто айрим аъзоларни етиштириш учун эмбрион ҳужайраларидан фойдаланиш йўлида дадил қадамлар ташланди. Мана шундай кўплаб янги технологиялар ва уларни амалда қўллаш, жорий этиш жарёнида уларнинг ахлоқий моҳиятини ўрганиш масаласига маънан эҳтиёж сезилди. Фалсафа, биология, антропология, ҳуқуқшунослик каби фанлар ушбу масалага эътибор қарата бошлади. Мана шу фанларнинг кесишган нуқтасида янги фан – биоэтика вужудга келди. Биоэтика – илм-фан, медицина тараққиёти ва амалиёти натижасида вужудга келган мураккаб маданий ҳодиса, фанлараро тадқиқотларнинг ривожланиши, замонавий технологияларнинг жорий этилиши натижасида юзага келган фалсафий, аҳлоқий , антропологик муаммоларни тадқиқ этувчи фан соҳасидир. Қадимги юнон тилидан олинган биоэтика (bioethics) атамаси илк маротаба 1927 йили Фриц Жахр тилга олган бўлса, 1969 йили америкалик онколог ва биокимёгар В.Поттер уни муомалага киритди. Ван Ренсселер Поттер ўзининг “Биоэтика – келажакка кўприк” номли асарида гуманитар фанлар ҳамда табиатшунослар, биологлар фаолиятини инсонлар ҳаётини камситмаслик ва ҳайвонларга нисбатан дўстона муомалада бўлишга чақирди. Унинг фикрича, “Яшаб қолиш илми нафақат оддий фан сифатида ўрганилиши, балки ўзида биологик билим ва умуминсоний қадриятларни бирлаштирган янги донолик бўлиши лозим. Шу сабабли мазкур йўналишни биоэтика, деб аташни таклиф этаман”. 1999 йили Косто-Рикада биоэтика масалаларига бағишланган анжуманда В.Поттер нутқ сўзлар экан, “Мен барчангиздан биоэтикани масъулият, компетентлик талаб қилувчи ҳамда барча маданиятларни ўзида мужассам этган ва гуманизмни тарғиб этаётган янги этика таълимоти сифатида қабул қилишингизни сўрардим”, деди. Ҳозирги замон тиббиёти ва амалиётининг ривожланиши кўплаб ижтимоий-руҳий муаммоларни хал этишни тақазо этмоқда. Шиддатли тараққиёт биоэтиканинг олдига репродуктив технологиялар (сунъий уруғлантириш, суррогат оналик), аборт, контрацепция, инсон ва ҳайвонларда тажрибалар ўтказиш, эфтаназия, оилани режалаштириш ва демография масалалари, Download 411.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling