Тасдиқлайман” Қўштепа туман хтб мудири: З. Тожибоев Қўштепа тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 47-умумий ўрта таълим мактабининг 2021-2022 ўқув йили учун Режа мактаб педагогик кенгашининг 2021 йил 30 августдаги 1-сонли қарори билан қабул
Download 0.92 Mb.
|
мактаб иш режа 2021-2022 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мактаб директорининг 2020-2021 ўқув йили бўйича хисоботи, янги 2021-2022 ўқув йили режалари хақида
- Ш. М. Мирзиеёв
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Қўштепа туман ХТБ мудири: _____________ З.Тожибоев Қўштепа тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 47-умумий ўрта таълим мактабининг 2021-2022 ўқув йили учун Режа мактаб педагогик кенгашининг 2021 йил 30 августдаги 1-сонли қарори билан қабул қилинган. Мактаб директори: Ж.Юлдашев Мактаб директорининг 2020-2021 ўқув йили бўйича хисоботи, янги 2021-2022 ўқув йили режалари хақида. « Энг мухим ва долзарб масалалардан бири юксак маънавиятли, замонавий билим ва касб-хунарларга , ўз мустақил фикрига эга бўлган ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар рухида тарбиялашдан иборат » Ш. М. Мирзиеёв Президентимиз ташаббуси билан фарзандларимиз камолини ўйлаб амалга оширилаётган таълим-тарбия тизимидаги кенг кўламли ислохотлар бугунги кунда ўз самарасини беряпти. Бу тизимдаги рўй бераётган улкан ўзгаришлар ҳар бир устоз номи ила таълим бераётган ҳар бир ўқитувчига замон талаби асосида янгича таълим беришга ундайди. 2023-2024 ўқув йилида ташкил этилган педагогик ишлар "Умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда, таълим сифатини янада яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилган "Дарс мукаддасдир", “Ўрган – ўргат” деб номланган мурожаатнома асосида амалга оширилди. Ўқув йили шиоридан келиб чиққан ҳолда барча педагог ходимлар ДТС талаблари асосида иш режалар туздилар. Бу режалар асосида ҳар бир дарс, ҳар бир машғулот мазмунига бугунги кун талаби сингдирилди. Ўтган ўқув йилида 19 та синф хонаси, 2 та лаборатория, 1 та устахона ва спорт зални таъмирдан чиқариб, 29 та синф, 883 нафар ўқувчи билан иш бошладик. Мактаб кузги-қишки мавсумга барвақт тайёрланди. Қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилди. Мактаб мулкини сақлаш бўйича турли танловлар ўтказилди. Мактаб атрофини ободонлаштириш ишлари юқори савияда олиб борилди. Гулзорлар ташкил этилди. Экилган арча, соя берувчи дарахтлар парваришига алоҳида эътибор берилди. Техникаси хавфсизлик қоидаларига амал қилинди. Кутубхона бойитилди. 2000000(Икки миллион ) сўмликдан ортиқ бадиий китоблар сотиб олинди. Бунга битирувчи синф ўқувчилари ўз хиссаларини муносиб қўщдилар. Дарсликлар билан таъминланиш 100 % ни ташкил этди. Педагогик сохада бир қатор ишлар амалга оширилди: Дарс тақсимоти ўқитувчиларни қобилиятларига қараб ўтказилди. Дарс жадвали ХТВ кўрсатмаси асосида тузилиб назорат қилинди. Ўқитувчиларнинг иш режаси ва ўқув юкламаси шартнома асосида мустаҳкамланди, бажаралиши мунтазам назоратда бўлди. Фан ойликлари ва метод бирлашма йиғилишлари ўз вақтида ўтказиб борилди. Фаол иштирокчилар алоҳида рағбатлантирилди. Малака ошириш ишлари тўлиқ бажарилди ва курсдан кейинги назорат ишлари жорий этилди. Ўқувчилар ўртасида "Хуснихат", "Сиз қонунни биласизми?", "Ёш ихтирочилар", "Баҳор маликаси", "Балли йигитлар" “Камалак билимдонлари”,”Зукко китобхон ”каби танловлар ўтказилди. Ўқув жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари талабларинининг амалга оширишни назорат қилиш учун педагогик кенгашда, методик кенгашда, директор хузуридаги йиғилишларда, фан услубий бирлашма йиғилишларида, ота-оналар йиғилишларида ишлаб чиқилди ҳамда расмийлаштирилди. Молиявий хисобот ишлари белгиланган тартибда юритилди. Смета ҳаражатлар белгиланган тартибда сарфланди. Молиявий ишлар тафтишдан ўтказилди, ҳужжатлаштиришда аниқланган айрим камчиликлар бартараф этилди. ММТБ нинг 2023-2024 ўқув йилига мўлжалланган ўқув режаси тўла бажарилди. Ўзлаштириш 100 % давомат 99 % ни ташкил этди. IX-синфни 58 нафар ўқувчи тамомлади, бошқа мактаблардан 2 нафар ўқувчи келиб қўшилиши натижасида 60 нафар ўқувчи 10 синфга , 58 нафар ўқувчи 11 синфга жалб қилинди. Кам таъминланган оилаларнинг 52 нафарига кийим бош, мактабга илк қадам қўйган биринчи синф ўқyвчиларининг 84 нафарига Президент совғалари берилди. Янги ўқув йилида мактабимизга Сармозор мфй ҳудудидаги 96 нафар мактаб ёшига етган болалар 1-синфга қабул қилинадилар ҳамда уларга Президент совғалари бериш режалаштирилган. Ўқув-тарбия сохасида бошқа мактабларга ўрнак бўларли қуйидаги ишлар амалга оширилди: Барча фанлар кадрлар билан таъминланиб уларга иш шароити яратилди. 6 та фан услуб бирлашмалари тузилди, улар ўз режаларига эга бўлди. Йиғилишлар ўз вақтида ўтказилди. Чиройли ёзув танловида 2 А синф ўқитувчиси Икромова Ойдинхон, 1 д синф ўқитувчиси Юлдашева Ферузахонлар қатнашиб туманда 1 ўринни олди вилоятда фахрли 2 ўринни олди. туманнинг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланишди . Ўзаро дарс кузатиш, фикр алмашиш ишлари ташкил этилиб, кузатилган дарслар услубий кенгашларда таҳлил, мухокама қилиб борилди. Тарбиявий сохада хам катта ютуқларга эришдик. Аввало ўқув йили давомида жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этилмади. 6 марта туман прократураси ходимлари билан, 16 марта ИИБ ходимлари билан, 4 марта адлия бошқармаси ходимлар билан учрашувлар ўтказилди. Турли саналарга бағишланган тадбирлар ташкил этилди. “Мустақиллик” ва "Билимлар куни", "Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун", "Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун", "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун", “Саводхонлик байрами ” "Ватан химоячилар куни", Алишер Навоий, Захриддин Мухаммад Бобур туғилган кунлари, "Халқаро хотин-қизлар байрами", "Наврўз байрами",”Амир Темур ” туғилган куни, “Хотира ва қадрлаш ” куни "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" кўтаринки рухда нишонланди ва мактаб тарихига мухрланди. Маънавий-маърифий ишларни амалга оширишда Вазирлар Махкамасининг 451-қарори талаблари асосий йўналиш қилиб олинди. Бу борадаги ишларни ташкил этишда синф рахбарлари. фан ўқитувчилар муносиб хисса қўшдилар. Хозирда барча таълим муассасалари замонавий компютер ва телекоммуникация технологиялари билан жихозланмокда. Таълим мазмуни ва сифати масалалари жамиятда устувор йўналиш сифатида кўрилмокда. Таълимни ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш йўллари изланмокда, таълимда янги ахборот технологияларнинг жорий этиш масаласи оммалашмокда. Ёш авлодни баркамол, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда уларнинг келажаги хақида қайғуриш шу куннинг долзарб муаммоси хисобланади. Бу борада юртбошимиз Ш.Мирзиёев ўзининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг XII - сессиясида сўзлаган нутқида шундай деганлар: "Барчангиз яхши биласизки, келажак авлод хақида қайғуриш, соғлом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир. Инсоннинг инсоний фазилатлари, энг аввало, наслдан ўтади. Бу фазилатлар инсон яшаётган мухитда мустахкамланади ва тарбия оркали бошқарилади. Бу мараккаб жараён иштирокчиси бўлмиш одам боласи оилада, ўқув юртларида ва ижтимоий ҳаётда синовдан ўтади. Ҳаёт бизлар ўйлаганчалик оддий эмас. Бола дунёга келгач, барча болалар каби бир хил шакл ва мазмун эгаси бўлади. Кейинги хаёт уни ё яхши йўлга, ё ёмон йўлга олиб кириб кетади. Мамлакатимизда барча фуқаролар учун бир ҳилда Конcтитуциявий хуқуқ ва бурч белгиланган. Буни ҳамма ҳам бир хил англамаслиги оқибатида кимдир насл қурбони, кимдир муҳит қурбони, кимдир тарбия қурбонига айланади ва оқибатда айрим инсонлар ҳаётдаги жиддий тўсиқларга учрайди. Шундай экан, бундай ёшлар тарбияси барчамизнинг асосий вазифаларимиздан биридир”. Ушбу мақсадни кўзда тутган холда шуни таъкидлаш жоизки, тарбия ислоҳоти бугуннинг энг долзарб, эртанги такдиримизни хал қилувчи масаладир. Ҳалқимизда шундай гап бор: “Нимани эксанг шуни ўрасан”. Шундай экан, биз устозлар ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол қилиб ўстиришимиз зарур. Уларнинг нафақат жисмонан, балки маънан ўсиб-улғайишида, ривожланишида, барча мураббийлар, ота-оналар, қариндош-уруғ ва махалла жуда мухим ўрин тутади. Маънавий-маърифий хаёт, ўтмишимиз, миллий қадриятларимиз ва унинг барчага баробар етказиш ҳаётий эхтиёждир. Бундай дейишимизнинг мухим жихати шундаки, мустаҳкам йўли, қадриятларга эга бўлган давлатнинг ушбу йўлдаги ҳаракати эса маънавий жихатдан мустаҳкамлигини шу куннинг талаб ва эхтиёжларидан келиб чиқишини таъкидлашимиз зарур. Тарбиянинг янада юксак асоси давр рухи билан ҳамнафас бўлишига миллатимиз урф-одатлари, анъналари, илмга бўлган саъй-ҳаракати шу кундаги таълим тизими унинг тўғри йўлга қўйилиши ҳам мақсад йўлини белгилайди. Маҳалла ўз-ўзини бошқарувчи давлат органи хисобланиб, барча маҳаллага оид вазифаларни, муаммоларни бажарувчи маскан ҳисобланади. Маҳалла масъулларининг вазифаси лоқайдликдан чекинган холда, ҳамда расмий вазифаларни бажарибгина қолмай, ёш авлоднинг таълим-тарбиясига эътибор қаратиши энг муҳим вазафалардан бири деб хисоблайман. Ўзбекистон ахолисининг кўп фоизини ёшлар ташкил этиши барчамизга маълум. Шундай экан, ёш авлод тарбияси биз учун жуда муҳим. Фарзанд илк тарбияни ота-онасидан олади, ундан сўнг маҳалла, қўни-қўшни, қариндош уруғнинг ҳам роли катта. Халқимизда шундай гап бор: "Бир болага етти махалла ота-она".”Ўз болангни ўзинг асра” Дархакикат, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол, етук бўлиб тарбия топишида маҳалла жамоатчилигининг ҳам ўрни муҳим. Мактабдан келган мактаб ўқувчиси нима билан шуғулланиши ҳақида қайғуришимиз ва тўғри хулосага келишимиз ўта муҳим. Тўгараклар, клублар, чет тилини ўргатувчи курслар, бичиш-тикиш, халқ амалий санъат сирлари, спорт ва шу каби ўқувчилар онгини ижобий томонга йўналтирувчи, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган жамоатчилик жойларини ташкил қилишимиз мақсадга мувофиқдир. Тарбия, юқорида таъкидлаганимиздек, масъулиятли вазифадир. Фарзандларимизни тарбия қилаётган ёш ота-оналарнинг ўзлари ҳам аввало яхши тарбияланган бўлишлари зарур. Уларга ҳам маҳалла раислари ва масъулиятли шахслар ҳар хил тарбияга оид масалаларда мутахассисларни, экспертларни, тажрибали мураббийларни йиғиб, тез-тез тушунтириш ишлари олиб боришлари ва улар онгига етказиши зарур. Ўқувчи шахси унинг обрў ва нуфузи моддий ва маънавий қўллаб қувватланиши бугунги кунда ҳавас қилса арзигулик. Чунки, "Кадрлар тайёрлаш миллий дарстури" ва унинг узвий давоми бўлган "Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури" ижроси натижасида мактабларимизда фарзандларимизнинг ҳар томонлама чуқур ва пухта билим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди. Бугунги кундаги асосий вазифамиз таълим-тарбия жараёнини мазмунан такомиллаштириш, уни сифат жихатидан тамоман янги босқичга кўтарищдан иборатдир. Хулоса ўрнида барчангизга машаққатли ишларингизда зафарлар, оилаларингизга тинчлик хотиржамлик тилаган ҳолда, қуйида белгиланган вазифаларни барчамиз баробар бир тану бир жон бўлиб бажаришимиз кераклигини таъкидлаб ўтаман: Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling