76 Қодирова Д. С. Санъатнинг руҳий-эстетик мезонлари 79
Download 411.79 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕЗЮМЕ
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/1
105 эришилган муҳим натижа 1997 йили ЮНЕСКО Бош конференциясининг 29-сессиясида Инсон гени ва ҳуқуқлари тўғрисидаги умумжаҳон декларациясининг қабул қилиниши бўлди. ЮНЕСКО бош директори Федереко Майорнинг ташаббуси билан махсус бўлинма тузилди, унинг доирасида Биоэтика бўйича халқаро қўмита фаолият кўрсатади. Биоэтика масалалари бўйича асосий ва энг янги ҳужжатлардан бири ЮНЕСКО Бош конференциясининг 2005 йил 19 октябрда бўлиб ўтган 33- сессиясида қабул қилинган Биоэтика ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги умумжаҳон декларацияси ҳисобланади. Ҳар бир давлат ўз миллий қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда мазкур декларациянинг тамойил ва тартиб-таомилларини уларга имплементация қилиши мумкин. 2000 йилдан бошлаб Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида ҳам Этика бўйича миллий қўмита — соғлиқ-саломатликка бўлган ҳуқуққа оид айрим биоэтика нормаларининг бажарилишини назорат қилувчи ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Мазкур қўмита бу борада минтақамизда биринчилардан бўлиб иш бошлаган ташкилотлардан ҳисобланади. Ўзбекистон учун биоэтика янги ҳалқадир, шу боис миллий қонун ҳужжатларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, биоэтика муаммоларини чуқур ўрганиш бугунги замонавий фанимиз олдида турган долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. АДАБИЁТЛАР: 1. Яскевич Я.С., Денисов С.Д. Основы биоэтики. Учебное пособие для студентов «Высшая школа». 2009 2. Christoph Rexmann Sutter, Marcus Duwell, Dietmar Mieth Bioethics in Cultural Contexts. Springer . 2006. 3. Mamajonova G.K. Bioethics is applied ethics//Теория и практика современной науки. – 2018. – №. 1. – С. 741-743. РЕЗЮМЕ Ушбу мақолада янги илмий соҳа бўлган биоэтиканинг муаммолари ва унинг асосий хусусиятлари ҳақида фикр юритилган. Биоэтиканинг маданий ходиса сифатидаги фалсафий моҳияти очиб берилган. Download 411.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling