3-маъруза минераллар. Минералларнинг пайдо бўлиши тўғрисида тушунча. Тоғ жинс ҳосил қилувчи минераллар


Download 57.7 Kb.
bet1/5
Sana17.06.2023
Hajmi57.7 Kb.
#1533345
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3-маъруза тайёр


3-маъруза


МИНЕРАЛЛАР.
Минералларнинг пайдо бўлиши тўғрисида тушунча.
Тоғ жинс ҳосил қилувчи минераллар.

Минерал – бу Ер қобиғида ва унга ёндош атроф қобиқларда (гидросфера, атмосфера, биосфера) содир бўладиган ҳар хил физик, химик ва биохимик жараёнлар натижасида вужудга келувчи бир ёки бир қанча химиявий элементлардан ташкил топган, у ёки бу тоғ жинсларининг асоси бўлган, кристалл ёки аморф ҳолатдаги табиий химик бирикма.


Минераллар ўзларининг пайдо бўлиш шароитига қараб магматик, чўкинди ва метаморфик гуруҳларга бўлинади.
Магматик гуруҳга кирувчи минераллар, ернинг чуқур қатламларидан ниҳоятда муракаб таркибга эга бўлган силикатли магма массасининг Ер қобиғи бўйлаб кўтарилиши, совиши ва ана шу совиш жараёнида магмани ташкил қилувчи химиявий элементларни ўзаро реакцияга кириши натижасида пайдо бўлади.
Бу гуруҳга кирувчи минераллар магманинг совиб қотишига қараб қуйидаги босқичларда вужудга келади:
биринчи босқич – юқори ҳароратли (1100-12000С) магма моддасининг ўта чуқурликда совиши жараёнида;
иккинчи босқич – пневматолит ва пегматитли босқич бўлиб, магманинг сўниш жараёнида ажралиб чиқувчи учувчи элементларнинг эриган моддага таъсир этиши натижасида;
учинчи босқич – гидротермал босқич бўлиб, бунда биринчи ва иккинчи босқичлар давомида эриган моддаларни янада совиши ва ундан пайдо бўлган иссиқ сувли эритмани магма атрофидаги тоғ жинслари дaрзлик ва ёриқларига кириб қотиши жараёнида;
тўртинчи – вулқонли босқич - ­бунда магма 700-800 0С ҳароратда Ер юзига оқиб чиқиши ва қотиши, ўз таркибидаги учувчи компонентлардан (газ ва б.қ.) соқит бўлиши натижасида пайдо бўлади.
Пневмотолит босқичида – вольфрам, маргимуш, молибден, висмут, олтин, галенит, сфалерит, киновар, пирит ва б.қ. минераллар, пегматит босқичида – кварц, слюда, пъезокварц, ортоклаз минераллари ва б.қ., гидротермал босқичда – кварц, флюорит, кальцит ва б.қ. минераллар, вулқонли босқичда – оливин, роговая обманка, авгит, кварц, дала шпати ва б. минераллар ва улардан ташкил топган тоғ жинслари ҳосил бўлган.

Download 57.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling