3-маъруза минераллар. Минералларнинг пайдо бўлиши тўғрисида тушунча. Тоғ жинс ҳосил қилувчи минераллар


Тоғ жинс ҳосил қилувчи минераллар


Download 57.7 Kb.
bet3/5
Sana17.06.2023
Hajmi57.7 Kb.
#1533345
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-маъруза тайёр

Тоғ жинс ҳосил қилувчи минераллар
Тоғ жинслари массасининг энг кўп қисмини ташкил қилувчи минераллар тоғ жинс ҳосил қилувчи минераллар деб аталади. Бу минераллар Ер қобиғида энг кўп тарқалган бўлиб, уларни дала шпати (59,7%), кварц (12,6%), темирли-магнезиал (шох алдамчиси (роговая обманка), авгит, пироксенит, оливин, змеевик ва б.қ.) силикатлар (16,8%), слюдалар (4%), карбонатлар (1,8%), хлоритлар, сульфитлар, гил минераллари ташкил қилади (3.1-жадвал). Демак, у ёки бу тоғ жинсларини асосий манбаи бўлиб, улар таркибидаги мавжуд минералларнинг тури ва миқдори ҳисобланади. Тоғ жинсларини ташкил қилувчи минераллар, ўзларининг миқдорий ўринларига, яъни кўп-озлигига қараб асосий ва иккинчи даражали – акцессор минералларга ажралади. Бу минераллар баъзи тоғ жинсларини ташкил қилишда асосий эътиборга эга бўлмаса-да, баъзи бировлари учун жинс тузувчи минерал бўлиши мумкин. Жумладан, оливин минерали передотит жинси учун муҳим жинс тузувчи минерал бўлса, таркибида дала шпати бўлмаган асосий магматик жинслар учун иккинчи даражали минерал бўлиб ҳисобланади (О.Содиқов, 1958).
3.1-жадвал

Асосий тоғ жинс ҳосил қилувчи минераллар ва уларни зичлиги


(В.Д.Ломтадзе бўйича, 1984)



Минераллар

Зичлиги г/см

Минераллар

Зичлиги г/см

Кварц

2,65-2,66

Гидрослюдалар

2,00-2,75

Хальцедон

2,55-2,65

Каолинит

2,58-2,60

Опал

1,90-2,59

Монтмориллонит

2,04-2,52

Кальцит

2,71-2,72

Пироксенлар

3,20-3,60

Доломит

2,80-2,99

Волластонит

2,79-2,91

Магнезит

2,90-3,10

Авгит

3,20-3,60

Сидерит

3,00-3,90

Диопсид

3,20-3,38

Ангидрит

2,50-2,70

Амфиболлар

2,99-3,47

Гипс

2,30-2,40

Роговая обманка

3,00-3,47

Апатит

3,15-3,27

Тремолит

2,9-3,1

Ортоклаз

2,50-2,62

Оливин

3,18-4,35

Микроклин

2,50-2,57

Гранатлар

3,50-4,33

Плагиоклазлар

2,60-2,78

Циркон

3,80-4,86

Альбит

2,60-2,69

Сфен

3,29-3,56

Лабрадор

2,67-2,72

Эпидот

3,07-3,5

Анортит

2,70-2,78

Кордиерит

2,57-2,78

Нефелин

2,55-2,65

Дистен

3,59-3,68

Мусковит

2,50-3,10

Андалузит

3,1-3,2

Биотит

2,69-3,40

Силлиманит

3,23-3,25

Серпентин

2,50-2,65

Рутил

4,18-4,30

Хлорит

2,60-2,90

Шпинель

3,5-3,7

Магматик, чўкинди ва метаморфик2 тоғ жинсларини асосан кварц, дала шпати (ортоклаз, микроклин), оливин, авгит, қора рангли плагиоклазлар (алобит, анортит, андезит, лабрадор, битовинит) ташкил этади. Чўкинди жинслар ўз минерал таркибига кўра энг кўп жинс ҳосил қилувчи минераллардан ташкил топганлиги билан ажралиб туради. Бу жинсларнинг таркибидаги минераллар ана шу жинсларни ҳосил қилиб турувчи минерал зарраларнинг катта ёки кичиклигига, яъни фракцион таркибига қараб 100 га етиши мумкин. Лекин гил жинсларида, жумладан лёсс жинсларида булардан 40-60 таси энг асосий жинс ташкил қилувчи минераллар ҳисобланади. Бу минераллар ўзларининг пайдо бўлиш шароитига қараб кластоген, юқори дисперсли ва типоморф минералларга бўлинади (Ананьев, Коробкин, 1980).


Кластоген минераллар тоғ жинсларининг физик нураши оқибатида вужудга келган минерал кристалларидан ташкил топган бўлади (3.2-жадвал). Улар чўкинди (лёсс) жинслар массасининг 60% дан ортиқ қисмини ташкил қилади.

3.2-жадвал


Лёсс жинсларидаги кластоген минералларнинг классификацияси
(В.П.Ананьев бўйича, 1980)



Класс

Гуруҳ

Минералларнинг турлари

Силикатлар

Дала шпати

Ортоклаз, микроклин, плагиоклазлар

Слюда ва слюдасимон минераллар

Мусковит, биотит, глауконит, хлоритоидлар



Хилоритлар

Хлорит

Эпидот гуруҳи

Эпидот, циозит, клиноциозит

Пироксенлар

Диопсид, авгит, энстатит, гиперстен

Амфиболлар

Базальтли роговая обманкалар, термонит, актинолит, глаукофан, арфведсоит

Дистен гурухи

Дистен, силлимонит, андалузит

Ставролит гуруҳи

Ставролит

Циркон гуруҳи

Циркон

Гранат гуруҳи

Гранат

Сфен гуруҳи

Сфен

Оливин гуруҳи

Оливин

Топаз грухи

Топаз

Бошқа силикатлар

Турмалин, аксинит, лейкоксен, дюмортьерлар

Оксидлар ва гидрооксидлар

Кварц гуруҳи

Кварц, халцедон, опал, вулқон ойнаси

Ильменит гуруҳи

Ильменит, гематит

Шпикеллар гуруҳи

Шпикель, магнетит

Рутил гуруҳи

Рутил, брукит, анатаз

Фосфаст оксидлар ва гидрооксидлари

Апатит гуруҳи

Апатит

Моноцит гуруҳи

Моноцит, ксенотим

Карбонатлар

Кальцит гуруҳи

Кальцит

Сульфатлар

Гипс гуруҳи

Гипс, ангидрид



Юқори дисперсли минераллар чўкинди жинслар таркибидаги гил фракциялари (<0,005 мм) нинг асосий қисмини ташкил этади. Бу фракцияга кирувчи минераллар ўзларининг вужудга келишларига кўра гил (каолинит, гидрослюда, монтмориллоинт, галлуазит, мусковит, бейделлит ва б.қ.) ва гил бўлмаган юқори дисперс минераллар (кварц, опал, халцедон, кристобаллит, гидрогетит, гетит, диаспор, гидрогилит, кальцит, доломит, гумус гуруҳидаги органик бирикмалар)га бўлинади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, <0,005 фракциялар таркибида учровчи гил бўлмаган минераллар юқори дисперс минералларнинг 10% дан ортиқ кисмини ташкил этади (Ананьев, Коробкин, 1980).
Типоморф минералларга карбонатлар, сульфатлар, темир, алюминий ва марганец оксидлари, гидрооксидлар гуруҳига кирувчи минераллар ҳамда темир-марганец ҳосилалари (3,5 мм юпқаликдаги минерал зарралар туркуми) киради (3.3-жадвал). Бу минераллар ўзларининг сувда эриш даражасига қараб ёмон эрувчан (карбонатлар, темир, алюминий, марганец оксид ва гидрооксидлар), ўртача эрувчан (сульфатлар) ва яхши эрувчан (галлоидлар) гуруҳларига бўлинади (Ананьев, 1986).
3.3-жадвал
Лёсс жинслари ҳосил қилишда қатнашувчи типоморф минераллар классификацияси (В.П.Ананьев бўйича, 1986)



Класс

Гуруҳ

Минераллар

Карбонатлар


Кальцитлар

Кальцит, доломит

Сульфатлар



Гипс

Гипс, ангидрид, эпсомит

Тенардит

Тенардит, микробиллит

Галоидлар





Галит

Галит

Темир бирикмалари

Гетит, гидрогетит, гематит, гидрогематит, лпидокрокит

Оксид ва гидрооксидлар



Алюминий бирикмалари

Диаспор, бемит, гидроаргиллит

Марганец бирикмалари

Пиролюзит

Органик-минерал ҳосилалар




Гумус ва унга ўхшаш ҳосилалар



Метаморфик тоғ жинсларини ҳосил қилувчи минералларга дала шпати, роговая обманка, кварц, слюда, хлорит, хальцедон, тальк, кальцит, серпентин, гил минераллари киради. Бу минералларнинг асосий манбаи магматик, чўкинди жинслар ва уларни ташкил этувчи минераллар ҳисобланади. Метаморфик минераллар магматик ва чўкинди жинсларини ташкил қилиб турган минералларнинг ўзига хос шароитида, яъни юқори ҳарорат ва ниҳоятда катта босим ҳамда уларга маълум таркибдаги сув эритмаларининг ва газларнинг таъсири натижасида ўзгариши жараёнида вужудга келади. Бир хил минералларнинг химиявий таркибини суюқ эритмалар ва газлар таъсирида, бошқа хил химиявий элементлар билан алмашиш жараёнини фанда метасоматизм ёки гидротермал метоморфизм жараёни деб юритилади. Бу жараёнлар туфайли баъзан кварц, тальк, хлоритга тўйинган темирлар вужудга келади. Шунингдек, кучли босим таъсирида магматик, чўкинди жинслар таркибидаги минераллар япроқсимон, қат-қат кўринишдаги слюда, тальк, хлоритлар, игнасимон шаклдаги роговая боманка, дистен ва б.қ. минераллар пайдо бўлади.
Тоғ жинс ҳосил қилувчи минераллар бир-бирлари билан нафақат таркиби билан фарқ қилади, балки нураш жараёнига бўлган мустаҳкамлик даражаси, физик, механик, сейсмик хосса ва хусусиятлари билан ҳам фарқ қилади. Минераллар нураш жараёнига бўлган мустаҳкамлигига қараб: ўта мустаҳкам, мустаҳкам, ўрта мустаҳкам, кам мустаҳкам минералларга (3.4-жадвал) ҳамда маълум куч (босим) остида сиқилиши даражасига қараб: кам сиқилувчан, ўртача сиқилувчан, сиқилувчан, ўта сиқилувчан гуруҳларга бўлинади (3.5-жадвал). Бунда олмос, корунд, топаз, гранатлар ҳажмий кам сиқилувчанлиги билан, галит, графит, сильвин минераллари эса ўта сиқилувчанлиги билан бир-бирларидан фарқ қилади.
3.4-жадвал
Тоғ жинсларини ҳосил қилувчи минералларнинг нураш процессига мустаҳкамлиги (В.А.Приклонский бўйича, 1952)

Минераллар

Нураш жараёнига мустаҳкамлик даражаси

Минералларнинг нураш жараёнига учрагандан кейинги маҳсулотлари

Кварц

Ўта мустаҳкам

Ўзгармайди

Мусковит

Ортоклаз

Мустаҳкам

Каолинит, серецит ва бошқа гил минераллари

Альбит

Каолинит ва бошқа гил минераллари

Нордон плагиоклазлар

Ўрта мустаҳкам

Каолинит, серецит ва бошқа гил минераллари

Амфиболлар

Лимонит, нонтронит ва бошқа гил минераллари

Пироксенлар

Лимонит, кальцит, нонтронит ва бошқа гил минераллари

Биотит

Лимонит

Асос плагиоклазлар:

Кам мустаҳкам




Фельдшпатоидлар

Каолинит, серицит ва бошқа гил минераллари

Оливин

Лимонит

Пирит

Лимонит

3.5-жадвал

Download 57.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling