В. М. Каримова, Н. Шомуродова. Этнопсихология. Олий юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Тошкент, 2012


МИЛЛИЙ ОНГ ВА МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/23
Sana29.03.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1306889
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
2615-Текст статьи-6515-1-10-20200706

 
МИЛЛИЙ ОНГ ВА МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ 
Фалсафа, этнология, ижтимоий психологияга оид аксарият ада-
биётларда миллий онг ва миллий ўзини ўзи англаш тушунчалари деярли 
фарқланмасдан, синоним сўзлар сифатида ишлатиб келинади. Тўғри, улар 
ўртасида мазмунан узвий боғликлик ва яқинлик бор. Улар бир жараённинг 
турли босқич ва даражаларидир. Шундай бўлса ҳам уларни алоҳида - алоҳида 


79 
тушунчалар сифатида ўрганиш даркор.
Миллий онг этник тараққиётнинг илк босқичларида вужудга келган 
этник онгнинг давоми бўлиб, ўзининг маълум миллатга (этник бирликка) 
мансублигини англаш ҳисобланади. Миллатнинг ўзини ўзи англаши - этник 
психологиянинг анча кейин вужудга келган мураккаб феномени ҳисобланиб, 
у миллий онг асосида вужудга келади ва унинг тузилмасига киради. Миллий 
ўзини ўзи англаш миллатнинг ўз манфаат, мақсад ва мотивларини англаб 
етиш даражасини билдиради. Шунингдек у, миллат томонидан ўзининг 
ўтмиш тарихи, этник келиб чиқиши, миллий ғоялари, келажаги, жаҳон 
ҳамжамиятида тутган ўрнини билиши бўлиб, ватанпарварлик миллий ғурур, 
шаън, бурч кўринишларида намоён бўлади. 
Агар инсоннинг миллий онги унинг миллий мансубликни англаш 
орқали, миллат ҳаётидаги воқеаларга билдираётган муносабати бўлса, 
миллий ўзини ўзи англаш эса, миллий манфаатларни билиш, англаш 
даражасини билдиради. Бу даража нечоғлик юқори бўлса, миллий ўзини ўзи 
англаш ҳам шунга мос даражада бўлади. 
Миллий онгнинг энг дастлабки кўриниши бўлмиш этник онг йиллар 
давомида эмас, асрлар давомида ягона тил, худуд, ахлоқ ва урф-одатлар 
бирлиги асосида вужудга келади. Бунда айниқса, этнос аъзолари келиб 
чиқишидаги умумийликни англаш муҳим омил ҳисобланади. Этник 
бирликнинг дастлабки кўринишлари ҳисоблаиган уруғчилик ва қабилачилик 
даврларида бу хил тушунчалар бир то мондан қариндош-уруғлар ўртасида 
қуда-андачилик қилиш шаклида намоён бўлган бўлса, иккинчи томондан, 
келиб чиқииши бир ота-онадан (бир асосдан) эканлиги ҳақидаги 
тасаввурларни сақлаш шаклида намоён бўлади. Масалан, чорвачилик билан 
шуғулланувчи халқлар умумий келиб чиқиш бирорта жонивор ( зооморф) 
номи билан боғланади. Буни биз атоқли қиргиз ёзувчиси Ч. Айтматовнинг 
"Оқ кема" қиссасида келтирилган қиргизларнинг бош Онаси -Шохдор, Она 
буғу афсонасида кўришимиз мумкин. Этник онгнинг энг муҳим ижтимоий 
вазифаси - одамнинг маълум этник гуруҳга мансублигини англаш ва ҳис 


80 
қилишини таъминлашцир. Агар этник психологияда этник онг ва этник ўзини 
ўзи англаш каби муҳим компонент (унсур)лар бўлмаганда эди, миллий урф 
одат ва анъаналар, миллий характер, миллий туйғулар ва диднинг бир 
авлоддан иккинчи авлодга ўтиши қийинлашиб қолган бўларди. 
Миллий онг қотиб қолган нарса бўлмай, халқнинг тарихий ри-вожланиши 
жараёнида ўзгариб, юқори босқичга - миллий ўзини ўзи англашга ўтади. 
Юртбошимиз ўзларининг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” 
китобларида ёзганларидек, “Ўз она тилини билмаган одам ўзининг 
шажарасини, ўзининг илдизини билмайдиган, келажаги йўқ одам, киши 
тилини билмайдиган, унинг дилини ҳам билмайди, деб жуда тўғри 
айтишади”
14
.
Миллий ўзини ўзи англаш миллатнинг бирлиги ва жипслигини 
таъминловчи, миллат мавжудлигининг асосий омилларидандир. Миллий 
ўзини ўзи англашнинг тараққиёт даражаси тарихий, ижтимоий, иқтисодий 
шарт-шароитлар билан белгиланади. Бу маълум тарихий даврларда 
миллатнинг ички муаммоларига эътиборнинг кучайиши, ўтмишга 
қизиқишнинг ортиши, ўзининг оғир иқтисодий аҳволи сабабларини англаб 
этишга интилиши каби кўринишларда намоён бўлади. 
Миллий ўзини ўзи англаш миллат ҳаётидаги мураккаб ва зиддиятли 
жараён бўлиб, унинг ривожланишига жамият ҳаётидаги иқтисодий, 
ижтимоий-сиёсий вазиятлар билан бирга халқаро ҳаётдаги воқеа ва 
ходисалар ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Ўзбекистоннинг Миллий 
мустақилликка эришиши хорижий мамлакатлар билан сиёсий, иқтисодий, 
илмий алоқалари миллат вакиллари онгида катта ўзгаришлар бўлишига, 
миллий ўзини ўзи англашнинг ривожланишига ва бойишига олиб келди. 
Миллий ўзини ўзи англашда миллат зиёлилари етакчи роль ўйнайдилар. 
Улар ўз миллий тилида саъат ва адабиётни ривожлантириш, миллий 
қадриятлар учун қайғуриш орқали миллий манфаат ва ғоялар учун курашиб, 
умиллий ўзликни ривожланишига хизмат қиладилар. Бу кураш, айниқса, 
14
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.
– Тошкент, 2011 – 69 б. 


81 
миллий тил, қадриятлар камситилган, миллий манфаатлар хавф остида 
қолган пайтларда кучаяди. Айниқса, мустақилликнинг остонасида 
жамоатчилик вакиллари билан учрашув чоғида ёшлар тарбияси ва унда 
зиёлиларнинг ролини гапириб, муҳтарам Президентимиз жуда ибратли 
фикрни баён этган эдилар: “Мана шу бебаҳо бойлигимизни сақлаб қолиш, 
ёшларимиз тарбияси учун, уларнинг бахтли, тўкин, мазмунли ҳаёти учун ҳеч 
нарсани аямаслигимиз керак. Ёш авлод тарбияси ҳақида гапирганда 
зиёлилармизнинг ўрни алоҳида эканлигини эътиборга олиш керак”
15
.
Миллий ўзини ўзи англашда маълум субъективизм мавжуд бўлиб, у 
муайян тарихий ва ижтимоий даврларда ўз йўналишини ўзгартириб туриши 
мумкин. Баъзан бу йўналиш ўз чегарасидан чиқиб, “миллатчилик", деган 
хавфли, хатарли холатни туғдирадики, миллий ўзликни бошқа этник 
гуруҳларга қарама - қарши қўйиш, миллий маҳдудлик каби номақбул 
кўринишларга айланади. 
Миллий мансубликни англаш билан боғлиқ хусусиятлар анча барқарор 
бўлиб, 
доимо 
ижтимоий-сиёсий, 
тарихий 
ўзгаришлар 
таъсирига 
берилмаслиги ёки нисбатан кам берилиши мумкин. Шунинг учун бўлса керак 
тарих тақазоси билан ўз Ватанидан ажраб бошқа юртларга бориб қолгани ва 
у ерда узоқ вақтлар давомида яшаётган кам сонли миллат вакилларида 
миллий онгнинг шаклланиши ва сақланиши ўзига хос қонуниятлар асосида 
кечади. Уларнинг миллий тилии сақлаш, миллий урф-одат ва анъаналарга 
риоя қилиш имкониятлари, миллий қадриятлар билан бевосита алоқаси 
маълум даражада чекланган бўлади. Бундай шароитда ҳар бир авлод 
вакилида этник онг катта авлод томонидан берилаётган маълумотлар, оила 
аъзолари ва яқин кариндошлар ўртасида сўзлашув воситаси ҳисобланган она 
тил, миллий қадриятлар ҳақидаги билимлар асосида вужудга келади. Турли 
даврларда узоқ ажнабий юртларга бориб қолган миллатдошларимизнинг 
ҳаёти бунга мисол бўла олади. Хусусан, Америкада яшаётган ўзбеклар бир-
бирлари билан яқин муносабатларни сақлаш, ўзаро суҳбатларни она тилида 
15
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.
– Тошкент, 2011 – 141 б. 


82 
олиб бориш, миллий таомлар тайёрлашга ва яна энг муҳими ўзаро қуда-
андачилик қилишга ҳаракат қиладилар. Умуман бир неча ўн ва юз йиллар 
давомида ажнабий юртларда яшаётган миллатдошларимизнинг психологик 
хусусиятларини илмий асосда ўрганиш тадқиқотчига муҳим маълумотлар 
бериши мумкин. 
Этник бирлик каттарок ва кучлироқ этнос қуршовида қолганда ёки 
тазйиққа учраганда, этник онг анъанавий моддий ва маънавий маданиятнинг 
турли шаклларига (тил, дин, урф-одат, қадимий қўшиқлар, миллий кийим ва 
бошқаларга таъсир кўрсатиб, этник хусусиятларни ҳимоялашга, сақлаб 
қолишга ёрдам беради. Шулардан кўриниб турибдики, этник онг этник 
жараёнларнинг маҳсули бўлибгина қолмай, шунингдек этник жараённинг 
маънавий соҳасига таъсир этувчи омил ролини ўйнайди. 
Тоталитар тузум - шўролар даврида ўзбек миллатииинг ўзини ўзи англаши, 
ўз тарихи, маданий мероси, буюк аждодлар ҳаёти ва ижодини ўрганишга 
қизиқишнинг ортишида, миллий тилнинг ижтимоий ва ҳуқуқий 
вазифаларини кенгайтиришдаги ҳаракатларда, моддий ва маънавий 
бойликларни сакқашдаги интилишларда, Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигини 
таъминлаш 
учун 
қилинган 
сиёсий 
сайъ-ҳаракатларда 
кўринди. 
Мустақилликка интилаётган халқимизнинг психологиясини яхши билган 
юртбошимиз мустақилликнинг илк остонасидаёқ, яъни, 1991 йилда Тошкент 
шаҳрида бўлиб ўтган Қурултойда шундай деган эдилар: “Ғурури бор 
одамнинг қадди рост, боши баланд бўлади. Олдимизда турган улкан, жуда 
оғир вазифаларни бажариш, муаммоларни ечиш, катта синовлардан ўтиш – 
буларнинг ҳаммаси халқимизнинг руҳини, миллий ғурурини тиклаш билан 
боғлиқдир”
16
.
Миллий озодлик учун кўрашаётган миллатдаги миллий онг эзувчи 
миллатга нисбатан миллатчилик кўринишида намоён бўлиши табиий жараён 
ҳисобланади. Зеро, миллий ўзини ўзи англашнинг дастлабки босқичларида ўз 
миллатининг тарихи, буюк шахслари билан фахрланиш, уни кўкларга 
16
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.
– Тошкент, 2011 – 325 б. 


83 
кўтариш, ўз эзувчилари бўлган миллатга қарама-қарши қўйиш тарзида 
бўлади. Буни биз барча миллий озодлик ҳаракатини бошидаи кечирган 
халқлар тарихида кўришимиз мумкин. Хусусан, ХХ аср бошларида ижод 
қилган Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон, А. Қодирий, Авлоний каби ижодкорлар 
фаолияти бунга мисол бўла олади. 80-йиллар охири собиқ Иттифоқ аталмиш 
империянинг қулаши арафасида буюк бобомиз Амир Темур номининг 
тикланиши, миллий байроқ мисоли қўлда кўтарилиши, шу байроқ остида 
миллатни бирлаштириш учун ҳаракат қилиниши бежиз эмас эди. Бунинг 
учун бобомиз, ҳаёти ва фаолияти, кахрамонликликлари ҳақида ёзилган 
китоблар чоп этила бошланди. Тарихий хақиқат тикланиб, унинг жаҳон 
тарихидаги ўрнига берилган бахолар билан миллат таништирилди 
миллатнинг эгилган шаъни, ғурури тиклана бошланди. Аллома боболаримиз
Бухорий, Яссавий, Нақшбандий, Нажмиддин Кубро, Замаҳхшарий
кабиларнинг номларини халққа қайтарилиши, улар яратган асарлар ва
китобларнинг чоп этилиши каби жараёнлар миллатнинг ўзини ўзи танишини 
юқорироқ босқичга олиб чиқди. 
Афсуски, ҳозирга пайтгача фанда индивидда ўзининг этник бирликка 
мансублигини англаш, яъни этник онг неча ёшдан вужудга келишлиги ва бу 
жараён қандай босқичларда ўтишлиги аниқланмаган. Швейцариялик 
психолог Жан Пиаже икки юзга яқин болаларни муайян вақт давомида 
кузатиш ва ўрганиш орқали уларда ҳеч қандай миллатчилик ва миллий 
мансубликни англаш каби билим ва хусусиятлар бўлмаслигини, яъни болалар 
ўзларининг энг дастлабки ривожланиш босқичларида "интернационал"
бўлишлиги, этник хусусиятлар ва этник онг кейинчалиқ маълум таълим-
тарбия ва ижтимоий муҳит оркали шаклланишини аниқлаган. Бизнинг 
фикримизча, болалар ўзларининг у ёки бу этник бирликка мансубликларини, 
аввало, ота-оналарининг қайси этник бирликка мансубликларини англаш 
орқали билиб оладилар. Ота-оналари турли миллатга мансуб бўлган болалар 
ота-оналаридан бирининг миллатини қабул қилади. Бу эса шу оила яшаётган 
мамлакатдаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маданий-маиший каби 


84 
бир қанча вазиятларга боғлик бўлади. Кўпинча бунда этник вазиятлар, ота-
она мансуб бўлган этносларнинг сон нисбати ҳам муҳим роль ўйнайди. 
Миллий мансубликни англаш, инсоннинг бутун умри давомида 
сақланиб, бошқа юртларда яшаётганда ҳам унутилмайди. Аксинча, ўз этник 
гуруҳини, юртини соғиниш, қумсаш сифатида намоён бўлади. Шахснинг 
хулқ-атворларига ва бошқа руҳий хусусиятларига таъсир етиб туради. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling