В. М. Каримова, Н. Шомуродова. Этнопсихология. Олий юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Тошкент, 2012


ЭТНОПСИХОЛОГИЯ РИВОЖЛАНИШИДА ИЛМИЙ


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/23
Sana29.03.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1306889
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
2615-Текст статьи-6515-1-10-20200706

ЭТНОПСИХОЛОГИЯ РИВОЖЛАНИШИДА ИЛМИЙ 
ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ ЎРНИ 
 
Этнопсихология муаммоларни ўрганишда 20-30-йиллари бир мунча 
ёндошиш бўлса ҳам, лекин бу масалани ўрганишдаги субъективизм ва айрим 
фан олимларининг ирқчилик ва миллатчилик назариялари бу фанни кенг 
жамоатчилик олдида обрўсизлантириб, фаннинг ривожига соя солиб қўйган 
эди. Шунинг учун ҳам 20-асрларнинг ўрталарига келиб "Этнопсихология", 
"Миллий психология", "Миллий характер", "Миллий психологик қиёфа" 
терминлари фақат маърифий маънода ишлатиладиган бўлиб қолди. Шунинг 
учун ҳам бу масалани ўрганишга яқин даврларгача яхши диққат-эьтибор 
берилмасдан келинди.
Этнопсихологик тадқиқотларнинг иккинчи босқичи, асосан, ўтган 
асрнинг 60-йиллардан бошланди. Ижтимоий-сиёсий ҳаётда бўлган катта 
ўзгаришлар, миллий онгнинг ўсиши, миллатлараро интеграциянинг 
кучайиши натижасида этнопсихологик хусусиятларни ўрганишга бўлган 
қизиқиш бир мунча кучайди. Бунинг натижаси ўлароқ, маиший ҳаётдаги 
миллатга оид психологик хусусиятларни ўрганаётган олимларнинг бир
қатор илмий асосланган, фан учун муайян аҳамият касб этган, қизиқарли ва 
муаммоли илмий мақолалари, китоблари нашр етилди. Бир қатор эътиборли 
илмий журналларда миллат ва унинг психологик хусусиятлари тўғрисида 
олимларнинг баҳс-мунозаралари ташкил етилди. Айниқса, 1966-1970 йиллар 
ичида Россияда чоп этилган "Вопросы истории" журналида миллат ва унинг 
белгилари тўғрисида олимларнинг мубоҳасаси уюштирилдики, бу 


25 
мубоҳасада фаннинг турли жабҳаларида иш олиб бораётган мутахассислар, 
тадқиқотчилар фаол иштирок этишди. Мубоҳасада баҳс асосан миллатнинг 
психологик қиёфаси тўғрисида борди. Бўлиб ўтган бахс мунозаралар 
олимларнинг этник психология ва миллий психологик қиёфа масалаларига 
қизиқиб караётганликлари маълум бўлди. Шунинг билан бирга мубоҳаса 
миллий воқеликдаги ходисалар, миллий психологик қиёфани тушунишда 
олимлар ўртасида турли қарашлар ва ёндошишлар борлигини, ҳатто 
терминалогик чалкашликлар, ноаниқликлар мавжудлигини кўрсатди. 
Бўлиб ўтган мубоҳаса қатнашувчиларини шартли равишда икки гуруҳга 
бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳ қатнашчилари этнопсихологик хусусиятларни 
ижтимоий психологиянинг реал воқелиги ва миллатнинг белгиси сифатида 
тан олишди. Бу гуруҳ олимларга А.Г.Агаев, С.М.Арутюнян, В.М.Воҳидов, 
А.И.Горячева, М.С.Жунусов, А.Собиров ва бошқаларни киритиш мумкин. 
Иккинчи гуруҳ вакиллари эса, этнопсихологик хусусиятларни ижтимоий 
воқелик сифатида мавжудлигини инкор этади - булар Т.Ю.Бурмистрова, 
С.Т.Калтахчян, В.И.Козлов, П. М. Рогачей, М.А.Свердлин ва бошқалар. 
Этнопсихологик хусусиятлар ва унинг асосий элементи миллий 
психологик қиёфани миллат белгиси сифатида ўрганиш муҳолифларидан 
П.М.Рагачев са М.А.Свердлинларнииг фикрича, бу тушунчалар миллий 
муносабатлар таҳлилига мужмаллик беради ва социологиядаги асосий 
тушунча - синфийлик ва байналминалчиликка соя солади. С.Калтахчян 
фикрига кўра, агар миллий психологик қиёфани миллатнинг белгиларидан 
бири сифатида кабул қилинадиган бўлса, у вақтда миллатни ижтимоий-
тарихий ходиса сифатида эмас, табий ва доимий ўзгармас ходиса сифатида 
эьтироф этишга тўғри келади. Мубоҳасада қатнашган Т.Бурмистрова ҳам 
миллатнинг таърифини берганда миллий психологик қиёфани унинг 
белгилари қаторига киритмайди. Унинг ёзишича, рус ва украин, грузин ва 
армян, немис ва француз ва шунга ўхшаш халқлар психологиясидаги 
фарқларни белгилаш умуман мумкин эмас. Айрим халқлар, миллатлар 
психологиясида муҳим тавофутлар борлигини тасдиқлаш, исботлаб 


26 
бўлмайдиган, қуруқ гап холос ва бу ирқчиларга мурувват кўрсатилиб, бир 
миллатни иккинчи миллатга қарши қўйиш учун хизмат қилади. Рус олими
В.Козлов, бу тушунчаларнинг ишлатилавериши жамоатчилик фикрида 
чалкашликларни, иллюзияга ўхшаш бир холатни келтириб чиқариши 
мумкин, деган хулосага келади. Профессор С.Калгахчян фикрига кўра 
эса, катта гуруҳлар ўрганилганда фақат синфий психология ўрганишга лойиқ 
тоифадир. Уларнинг фикрича, этник хусусиятлар ва миллий психологик 
қиёфа тўғрисида сўз бўлиши ҳам мумкин эмас.
Бу каби хавотирли хулосаларга сабаб бизнингча, ўша тоталитар совет 
тузуми даврида этнопсихологик тадқиқотларнинг айрим натижалари аниқ 
таъқибга учраши, чет элларда олиб борилган этник психологик тадқикотлар 
ва улардан олинган натижаларда ирқчилиқ элементлари бўлиши мумкин эди. 
Чунки айрим тадқиқотларнинг натижалари ва хулосаларида ирқлар, 
миллатлар, этник гуруҳларнинг руҳий жиҳатдан тенг эмаслиги, баъзи 
халқларнинг бошқалардан устун туришлиги "илмий" жиҳатдан асослашга 
ҳаракат қилинди. Масалан, этнопсихолог Р.Линтон ва А.Кординерлар англо-
сакслардан бўлмаган ҳамма бошқа халқлар ўзининг руҳий хусусияти билан 
етук эмас, деган ноилмий ғояни илгари суришади. Худди шунга ўхшаб ўша 
даврларда Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги айрим халқларни руҳий 
жиҳатдан етук эмаслигини "исботловчи" қатор тадқиқотлар ўтказишган. 
Албатта бу хилда қилинаётган "кашфиётлар" олимлар ўртасида ташвиш ва 
хавотирлик туғдириши табиий. Муҳолифларнинг яна бир эътирози миллий ва 
синфий психология ўртасидаги муносабат масаласи бўлди. Унга кўра типик 
синфий жамиятда ишлаб чиқариш муносабатларига қараб синфий 
табақаланиш мавжуд бўлади ва улар ижтимоий мавқега, статусига, ғоявий 
маслагига кўра бир-биридан фарқланувчи синфларнинг психологиясини 
шакллантиради. Лекин бир миллатнинг шу икки ижтимоий бирлигида 
психологик хусусиятлар ва маънавий хислатларнинг маълум бир умумийлиги 
мавжуд. Зеро, маълум бир миллий муҳитда яшаётган хар бир кишида фақат 
ижтимоий-синфий хислатлар шаклланиб қолмасдан, шунингдек этник 


27 
хусусиятлар ҳам шаклланган бўлади. 
Этнопсихологик хусусиятларни ўрганувчи тадқиқотчиларнинг аксарият 
кўпчилиги, уни ижтимоий-тарихий категория эканлигини эътироф 
этадиларда, уни ўрганиш "қийин объект" эканлигини таъкидлашади. 
Дархақикат, бу масала текшириш ва ўрганиш учун мураккаб ва тушуниш 
билан бирга энг долзарб, кам ўрганилган муаммо ҳамдир. 
Илмий манбаларда келтирилишича, этнопсихологик хусусиятларни 
ўрганишдаги қийинчиликлар қўйидагилардан келиб чиқади: 
а) 
миллий психологик қиёфани ўрганувчи этнопсихология фанининг 
бошқа психология тармоқларига нисбатан суст ривожланаётганлиги ва 
ҳанузгача унинг умумий масалаларини тадқиқ этишнинг методологик 
тамойиллари тўла ишлаб чиқилмаганлиги; 
б) 
этник хусусиятлар кўзга яккол ташланиб тўрган холда, уни ташкил 
этувчи руҳий хислатларнинг яширин эканлиги, уни бевосита эмас, бавосита, 
яъни, уларнинг маҳсулларига қарабгина баҳо бериш мумкинлиги; 
в) 
юқорида зикр қилинганидек айрим олимларнинг ушбу масалалар 
борасида бир биридан фарқ қилувчи муносабатларга эга эканлиги; 
г) этнопсихологиянинг фан сифатида узоқ вақт мобайнида ижтимоий-
гуманитар фанлар тизимида ўз ўрнини топа олмаганлиги.
Лекин шунга қарамай, муайян кийинчиликлар миллий психологик 
қиёфа, миллий характер каби миллатнинг руҳий хусусиятлари мавжуд 
эканлигини психология фани, унинг таркибий қисми бўлмиш ижтимоий 
психология ўрагниб келмоқда. Бу соҳада муваффаққиятли иш олиб бориш 
учун илмий текширишлар методикасини такомиллаштириш ва қатор фан 
вакиллари-файласуф, тарихчи, этнолог, социолог, психолог, адабиётшунос, 
санъатшунослар ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар. 
Миллий масалалар ва этнопсихология буйича йирик мутахассис 
М.Жунусовнинг хақли равишда таъкидлашича, миллатнинг муҳим бел-
гиларидан бўлган психик қиёфани инкор этиш назарий жиҳатдан асоссиз 
бўлиб, амалиётда катта хатоларга олиб келиши мумкин. 


28 
Бахс таҳлили шуни кўрсатадики, бу масалада қатор терминологик 
чалкашликлар ҳам мавжуд экан. Масалаи, айрим бахс қатнашувчилари 
"миллий психологик қиёфа", "этник психология", "миллий характер" каби 
тушунчаларни айнан бир нарса, деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун бу 
тушунчаларпинг бир-биридан фарқ қилувчи томонларини кўрсатмасдан 
туриб, уларнинг мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари тўғрисида фикр юритиш 
мумкин эмас. 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ўтказилган психологик 
тадқиқотларнинг бир қисми айнан оила шароитида, оилада сақланиб 
келинаётган удумлар, қадриятлар, одатлар доирасида ўтказилган бўлиб, 
биринчи ижтимоий-психологик ҳамда этнопсихологик тадқиқот юртимизда 
ХХ асрнинг 70-йиллари охири 80-йилларнинг бошида И.Ёқубов
6
томонидан 
ўтказилган. У оилавий муносабатларнинг барқарорлиги ва эр-хотин 
ижтимоий ролларининг мувофиқлигини таъминловчи ижтимоий-психологик 
омилларни ўрганди. Тадқиқот натижасида шу нарса аниқландики, оила 
аъзоларининг роллар борасидаги мувофиқ ўзаро муносабатлари оилавий 
ҳамжиҳатликнинг муҳим шартидир. Оилавий мажоролар эса, асосан ҳозирги 
замон ўзбек аёлининг ижтимоий меҳнат билан бандлиги ҳамда оилавий 
муносабатларда эскилик сарқитларининг сақланиб қолганлигидадир.
Кейинчалик шу каби оила ва оилавий муносабатларнинг ижтимоий-
психологик ва этнопсихологик феноменларга бағишланган тадқиқотлар 
ўзбекистонлик олимлар Ғ.Б.Шоумаров ва унинг издошлари, шогирдлари 
ишларида ривожлантирилди. Масалан, Ғ.Шоумаров ва Е.А.Моршиналарнинг 
1986 йилда ўтказган тадқиқотларида оилада болалар тарбиясига бевосита 
таъсир кўрсатадиган ижтимоий-психологик омиллар ўрганилди, чунончи, 
унда ота ва она, эр ва хотин, ота-она ва фарзандларнинг ўзига хос ўзаро 
муносабатларидаги анъанавий миллий ва замонавий муносабатларнинг 
хусусиятлари очиб берилган.
6
Якубов Ю.А. О рассогласованности ролевого поведения супругов как фактор дестабилизации брака // 
Тезисы докл. к 6-му Всесоюзн. Съезду Общества психологов.-М., 1983.- С.923-924 


29 
Оилавий муносабатлар психологияси хусусида ўтказилган муҳим 
тадқиқотлардан бири Н.Соғиновнинг ўзбек оиласига хос бўлган никоҳ ва 
оила муносабатлари-никоҳдан қониқиш, никоҳ мотивлари, оила қуришнинг 
ўзбекларга хос бўлган ёш хусусиятлари, ёш ўзбек оилаларидаги психологик 
можаролар ва ажралишларнинг сабабларини систематик тарзда ўрганган 
илмий ишидир. Бу тадқиқотда илгари хеч ўрганилмаган илмий маълумотлар 
тўпландики, уларга кўра, ўзбек оиласининг қурилишига сабаб бўладиган 
асосий мотив – бу “фарзандли бўлиш”, (биринчи ўринда), иккинчи ўринда 
“жамоатчиликнинг гап-сўзига қолмаслик”, учинчи ўринда “ота-она ва қавми-
қариндошларнинг истакларини бажо этиш” ва ҳоказолар аниқланди. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling