В. М. Махмудов “геоботаника” фанидан


Геоботаникадан энг муҳим терминлар изоҳи


Download 145.84 Kb.
bet34/35
Sana24.12.2022
Hajmi145.84 Kb.
#1062827
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
ГЕОБОТАНИКА ДАРСЛИК 2013

Геоботаникадан энг муҳим терминлар изоҳи

Автотроф ноорганик моддаларни фотосинтез натижасида органикмоддаларга айлантириб озиқланувчи ўсимликлар.


Анемахор мева ва уруғларнинг шамол ёрдамида чангланиши.
Ацедофил - нордон, кислотали муҳитдагина яшай оладиган ўсимлик турлари.
Биоценоз - бир хил табиий шароитда тарқалган ва бир-бирларига
мослашган тирик организмлар жамоаси.
Биогеоценоз- ўсимликлар қавми ёки жамоаси (фитоценоз) ва унда
тарқалган ҳайвонлар (зооценоз) нинг маълум бир табиий
шароитда бир-бирига мослашиб, комплекс ҳолда мавжуд
бўлиши биотоп фитоценоз, зооценоз ва геомуҳитлардан
иборат мураккаб ценоз.
Биотоп - муайян организмларнинг яшаши учун мос бўлган ўзига хос
шароитли майдон. Мисол: ботқоқлик ёки ўрмон майдони.
Биоценология - организмларнинг бир-бирига ва табиий
шароитга бўлган муносабатини ўрганадиган фан.
Геоботаника- ўсимликлар жамоасининг ва ундаги қавмларнинг (фитоценозларнинг) тузилиши, таркиби ва тараққиётини тупроқ, иқлим ҳамда бошқа омилларга боғлаб ўрганувчи фан.
Гигрофитлар - сувга бой шароитда ўсишга мослашган ўсимликлар.
Гидрофитлар - сувга танасининг ярмидан кам қисми ботганлиги билан фаркданадиган ўсимликлар.
Гидотофитлар - танасининг ярмидан ошиқроқ қисми ёки бутунлай сувга ботиб ўсадиган ўсимликлар.
Голофитлар - шўр ерда яхши ўсувчи ўсимликлар.
Доминантлар - ҳар бир ярус ва ўсимлик ассоциациясида устинлик қилувчи ўсимлик турлари.
Индеферент - тупроқ таркибига фарқсиз ўсимлик турлари. .
Калькафоб - тошли муҳитда яшай олмайдиган ўсимликлар.
Калькофил - тошлоқ ерларда яхши ўсадиган ўсимликлар,
Кальцифил - оҳакга бой бўлган муҳитда (ишқорли) яхши ўсувчи ўсимликлар.
Кальцефоб - оҳакли муҳитда яшай олмайдиган ўсимликлар.
Криофит - совуққа чидамли ўсимликлар.
Консумент - органик моддалар билан озиқланувчи организмлар.
Лиана - бошқа ўсимликларга ўралиб ўсувчи ўсимликлар.
Мезофит - ўртача намли тупроқ ва юмшоқ иқлимли шароитда ўсувчи ўсимликлар.
Макрорельеф - ҳудуд жиҳатдан анча йирик бўлган ернинг паст-баландлиги.
Микрорельеф - кичик бир жойнинг паст-баландлиги, рельефи.
Олиготроф - ўзи ўсаётган субстратдан кам озиқ моддалар талаб этадиган ўсимликлар. Улар кам озиқли тупроқларда ўсади.
Продуцентлар - оддий анорганик таркибий қисмлардан органик модда ишлаб чиқарадиган автотроф ва хемотроф организмлар.
Псаммофит - қумли жойларда ўсишга мослашган ўсимликлар.
Редуцент - асосан бактерия ва замбуруғлардан иборат организмлар бўлиб, ўлик органик моддаларни минераллаштиради.
Синузия - экологик жиҳатдан ўхшаш ҳаётий формаларни бирлаштирувчи ўсимликлар ассоциасининг бир бўлаги.
Субдоминант фитоценоздаги устунлик қилувчи (доминант) ўсимликларнинг иккинчи даражалилари.
Суккулент барча органларида сув сероб бўлган ўсимликлар.
Сукцессия - бир фитоценознинг шу жойнинг ўзида бошқа бир фитоценоз билан алмашиниши, яъни ўсимлик жамоасининг галланиши.
Сциофитлар - соясевар ўсимликлар.
Скелерофитлар - қурғоқчил шароитда яхши ўсишга мослашган, қаттиқ, қалин тукларга ўралган ўсимликлар.
Флора - маълум мамлакат ёки бир географик пункт ёки ҳудудидаги ўсимлик турларининг мажмуи, уларнинг ҳар томонлама тасвирланган умумий рўйхати,
Фитоценоз ўсимликлар қавми бпрлашиб яшовчи ўсимликларнинг табиий гуруҳи. У ўзига хос турлари, структураси, муҳити билан хароактерланади.
Фотопериодизм куннинг узун ва қисқа бўлишига ўсимликларнинг муносабати. Ёруғлик стадиясининг ўтиши.
Эпифит - ўсимликлар танасида (кўпинча дарахтларда) текинхўрлик қилмасдан яшайдиган ўсимлик турлари.



Download 145.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling