В. М. Махмудов “геоботаника” фанидан
Геоботаника фанининг намоёндалари
Download 145.84 Kb.
|
ГЕОБОТАНИКА ДАРСЛИК 2013
Геоботаника фанининг намоёндалари.
ГЕОБОТАНИКА ФАНИНННГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ Геоботаника фан сифатида XVIII аср охири XIX аср бошларида ривожлана бошлади. Бу фаннинг ривожланиш тарихи ўсимликлар географияси ҳамда экологияси билан чамбарчас богланган. «Ўсимликлар географияси» фани А. Гумбольдтнинг 1805 йилда нашр этилгаи “ Идей географии растений” ( Ўсимликлар географияси тўгрисида ғоялар) асарида тўлиқ берилган. Шу билан бирга, асарда геоботаникага оид фикрлар ҳам баён этилган эди. XIX аср бошларида Ғарбий Европанинг ўсимликлар қопламини географик йўналишда ўрганиш ишлари бошланди. Академик Франц Иванович Рупрехт (1833-1878) ва унинг ҳамкасби Киев Университети профессори Илья Григорьевич Боршов (1814-1870) 1857-1858 йилларда Орол денгизи қирғоқларига ва Сирдарё ҳавзасига экспедиция ташкил қилади. Ушбу экспедициядан мақсад Орол бўйи ўсимликлари қопламини ўрганиш бўлган. Ушбу экспедициянинг ташкилотчиси Рупрехт эди. Боршов ушбу экспедицияда йиғилган материаллар асосида 1865 йил “Материалы для ботанической географии Арало-Каспейского края” номли йирик асарини нашр этирди. Ушбу асар геоботаника йўналишдаги дастлабки ишлардан бўлсада, аммо бунда геоботаника, ўсимликлар қоплами, ўсимликлар жамоаси, ўсимликлар формацияси каби сўзлар қайд этилмаган эди. 1866 йилда Рупрехт «Геоботанические исследования о черноземе» номли йирик асарини нашр эттирди. Рупрехт биринчи марта ушбу асарида г е о б о т а н и к а сўзини ишлатди. Мазкур иккита йирик асар Россияда геоботаника фанининг ривожланишига ва тадқиқот ишларининг жонланишига асос бўлдииб хизмат қилди. 1849 йилда швед ботаниги Турман флора ва ўсимликлар қопламида ҳар хил флора ҳамда ҳар хил турдаги ўсимликларни кўриш мумкин деб таъкидлади. XIX аср охирида ўсимликлар қопламини ўрганиш тез суръатлар билан ривожланди. 1866 йидда немис ботаниги Л. Гризебах биринчи бўлиб фанга «геоботаника» терминини киритди. Геоботаниканинг фан сифатида шаклланишида рус академиги Ф, Рупрехтнинг ҳиссасини алоҳида таькидлаш лозим. Ўсимликлар қоплами систематикасига оид дастлабки маълумотларни австриялик олим Карнер ўзининг “Жизнь растений Дунайских стран” номли асарини ёзиб, у ўсимликлар қопламини формацияларга ажратишни фанга киритди. Тупроқшунос олимлардан В. В. Докучаев, П. А, Костучев, ботаник географ олимлардан А. Н. Краснов, Г. И. Танфильев, С. И, Коржинский, П. Н. Крылов, И, К. Пачоскийнинг хизматларини алоҳида такидлаб ўтиш зарур. Докучаев 1880 йилларда бир группа мутахассис олимлар билан бирга (тупроқшунос, геоботаник, метериолог) дашт чўл минтақасининг тупроғини комплекс ўрганди. XIX асрнинг сўнгги йилларида геоботаник тадқиқотлар кенг миқёсда олиб борилди. Иосиф Кондратьевич Пачоский “Стадии развития флоры” (1891) асарида ҳозирги геоботаника термини ўрнига «флорология» терминини қўллади. 1896 йилда Пачоский ўзининг «фитосоциология» терминини киритди. Бу сўз ҳам фанда узоқ турмасдан даниялик олим Гамс (1918) таклифи билан «фитоценология» терминига айлантирилди. Бу сўз ҳозирги кунда геоботаниканинг синоними сифатида кенг қўлланилиб келинмоқда. В. Н. Сукачев ўзининг 1904, 1908 - йилларда нашр эттирган геоботаник йўналишдаги ишларида, геоботаника янги йўналиш бўлиб, янги билим беришга асослангандир,- деб таъкидлади. Фитоценологиянинг алоҳида фан бўлиб шаклланишида рус олими В. Н. Сукачевнинг “Растительны сообщества” (1913) китоби катта роль ўйнади. Геоботаника соҳасига бағишланган дастлабки, илк ўқув қўлланмасини 1902 йилда А. Флеров ва Б. Федченколар яратди. Бу дарслик узоқ вақт геоботаникадан асосий манба бўлиб хизмат қилди. 1934 йилда Москвада Фанлар Академиясининг Ботаника инстутида «Что такое фитоценоз» - деган мавзуда кенг кўламли мунозара бўлиб ўтади. Мунозара натижасига кўра В. В. Алёхин, В. Н. Сукачев, А. П. Шенниковлар геоботаника алоҳида фан ва у ўз ривожланиш босқичида турибди деб кўрсатди. Уларнинг бундан кейинги мақолаларида бу баҳсга якун ясалди. XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўрта Осиё, Кавказорти, Узоқ Шимол ўлкаларини ўзлаштириш мақсадида йирик ҳажмли геоботаник йўналишдаги текшириш ишлари олиб борилди. Йирик университетларда геоботаника кафедралари ташкил этилди. Е. М. Лавренко бошчилигида «Полевая геоботаника» номли кўп жилдли асарнинг биринчи жилди 1959 йил нашр эттирилди. Ўзбекистонда ҳам геоботаника фанининг ўзига хос босқичлари бўлиб, ўзбекистонлик олимларнинг бу соҳадаги илмий ишлари дунё геоботаника фанига қўшилган ҳиссадир. Ўзбекистон ва Ўрта Осиёда унга ёндош ҳудудларда дастлабки ботаник-географик ва геоботаник текширишлар Х1Х асрда бошланди. Аликсандир Леман 1841 йилда Бухора ва Самарқанд атрофларида, Зарафшон дарёсининг юқори оқимидан кўплаб ботаник материаллар тўплади. Ушбу йиғилган материалланга асосланиб И.Г.Боршов 1865 йилда Зарафшон водийсини алоҳида ботаник географик районга ажратди. Ўрта Осиё чўллари шимолий районларининг ўсимликлар формацияларини ўрганиш натижасида,ўсимликлар қоплами мустақил,автохтон йўл билан пайдо бўлиб ривожланганлигини исботлади. О.А.Федченко Зарафшон водийсида 1868-1871 йилларда текширишлар олиб бориб, бир ярим минга яқин ўсимлик турларини аниқлади. А.Б.Бунаковский 1873-1874 йилларда Чирчиқ дарёси водийсида ўрмон ўсимликлари қопламини ўрганди. Франциялик олимлардан Г.Капю ва Бонвола 1881 йилда Ўзбекистон ҳудудлари ва Ғарбий Тён Шоннинг ўсимликларини ўрганди. Машҳур олим В. И. Липиский 1887-1896 йилларда текшириш ишларини олиб бориб “Горная Бухара” (1902)-(Тоғли Бухоро), “Ўрта Осиё флораси”номли йирик асарларини яратди. Ўзбекистон ҳудудларининг ўсимликлар қопламини ўрганишда С.И. Коржинскийнинг хизматлари анча салмоқли. Унинг 1898 йилда ёзилган йирик асари, “Очерк растительности Туркестана”дастлабки геоботаник иш эди. Йигирманчи асрнинг 30-60- йилларида Ўзбекистонда геоботаник йўналишдаги илмий ишлар академик Е. П. Коровин бошчилигида олиб борилди ва 200 га яқин геоботаник мутахассислар таёрланди. Булардан С. Н. Кудряшов, И. И .Гранитов, М. М. Орифхонова, А. Я. Бутков, В. К. Пазий, М. М. Набиев, Т. А. Адилов, П. К. Зокировлар Ўзбекистон геоботаникаси фанига муносиб ҳисса қўшди. Йирик геоботаник олим Е. П. Коровин ўзининг «Растителъность Средней Азии и Южного Казахстана» (1940) номли йирик асарида Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг ўсимликлар қоплами ҳақида тўлиқ маълумот берган. И. И. Гранитов бошчилигида 1931 йилда биринчи марта Ўзбекистон ўтлоқзорларини геоботаник жиҳатдан ўрганиш бошланди. Натижада 1936 йилдан бошлаб кенг кўламли хариталаш ишлари бошлаб юборилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон олимлари томонидан қуйидаги йирик геоботаник ишлар амалга оширилган. И. И. Гранитов «Растительность Узбекистана» (1956), «Растительного покров Юга западных Кизилкумов» (1964; 1967), Қ. 3. Зокиров “Флора и растительность бассейна реки Зеравшана” (1955; 1968), “Опыт типологии растительности земного шара на примере Средней Азии” (1978), П. Қ. Зокиров “Растительного покров Нуратинских гор” (1967), М. М. Орифхонова «Растительность Ферганской долиный (1967), А. Я. Бутков “Высокогорная растительность Запедного Тянь-Шаня и его хозяйственное значение” (1969), М. М. Набиев “Ботаника атлас луғати” (1969) каби йирик геоботаник асарлардир. Умумжамоа меҳнати ва изланишлари натижасида Ўзбекистонда энг йирик “Растительный покров Узбекистана” номли тўрт жилдлик, “Флора Узбекистана” номли олти жилдлик, кўп томлик “Определитель растений Средней Азии” номли асарлар нашр этдирилди. Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” (1998) Ўзбекистон фан арбобо, профессор Ў. Пратов умумий таҳрири остида нашр эттирилди. Шунингдек Аболин Р.И, Акжигитова Н. И., Бахиев А. Б., Бочонцов В. П., Введенский А. И., Верник Р. С., Гаевская Л. Г., Кудряшев С. Н., Культиасов М. В., Момотов И. Ф., Попов М. Г., Пратов У. П., Ашурметов О. А.,Тойжонов К. Т., Ҳасанов Ў., Хожиметов Қ.Ҳ., Рахимова Т., Алланазорова Ў., Камолов Ш., Норбобоева Т.ларнинг хизматлари катта. Ҳозирги кунда ЎзРФА “Ботаника институти ва Ботаника боғи” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг “Геоботаника” лабораторияси ва бир қатор олий ўқув юртларининг ботаника кафедраларининг бир қанча илмий ходимлари томонидан илмий ишлар олиб борилмоқда. Download 145.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling