В. М. Махмудов “геоботаника” фанидан
БИОГЕОЦЕНОЗ, БИОЦЕНОЗ, ФИТОЦЕНОЗ ҲАҚИДА
Download 145.84 Kb.
|
ГЕОБОТАНИКА ДАРСЛИК 2013
БИОГЕОЦЕНОЗ, БИОЦЕНОЗ, ФИТОЦЕНОЗ ҲАҚИДА
УМУМИЙ ТУШУНЧА Биогеоценоз “Биогеоценоз” терминини дастлаб 1948 йилда Владимир Николаевич Сукачев илмий муомилага киритган. В. Н. Сукачев биогеоценозга шундай таъриф берган:-“Биогеоценоз-ер юзасининг муайян масофасидаги бир хил табиий ҳодисалар (атмосфера, тоғ жинслари, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва микроорганизмлар дунёси, тупроқлар ва гедрологик шароитлар) нинг мажмуасидир. Бу мажмуа уни ташкил этувчи компонентлар ўзаро таъсирининг ўзига хос хусусиятларига ҳамда компонентлар орасида табиатнинг бошқа ҳодисалари билан модда ва энергия алмашинувининг муайян типига эга” (1964). В. Н. Сукачевнинг биогеоценозга берган таърифида, унда модда ва энергия алмашинувини ўзига хос типининг, компонентларни диалектик бирлигининг ҳамда узлуксиз ривожланишининг мавжудлиги таъкидланади. Биогеоценознинг характерли хусусияти шундаки, у банд этган ҳудуд (ёки акватория) бўйлаб бирор-бир муҳим биоценотик, тупроқ-геокимёвий, геоморфологик ёки микроиқлимий чегара ўтмайди. Бу хусусият туфайли биогеоценознинг яхлитлиги, бир хиллиги таъминланади. Н. В. Тимофеев-Ресовский ва А. Н. Тюрюканов (1966) биогеоценозни биосферанинг элементар бирлиги деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрича, биосферанинг энг кичик бирлиги бўлган биогеоценозда биосферанинг биокимёвий иши ва моддий-энергетик айланма ҳаракати содир бўлади. Биогеоценознинг бирорта қисми ҳам бундай айланма ҳаракатни амалга ошира олмайди. Биогеоценоз гр. вios - ҳаёт, geo-ep, koinos- умумий деган маънони билдиради. Ўсимликлар қавми (фитоценоз) ва ҳайвонлар қавми (зооценоз) нинг муайян шароитда бир бирига мослашиб, комплекс ҳолда яшашидир. Биогеоценоз фитоценоз, зооценоз, геомуҳит ва биотопдан иборат бўлади. Бу термин 1948 йилда В. Н. Сукачев томонидан фанга киритилиб, биогеоценологияни ўрганадиган фан деб таърифланган эди. Биогеоценоз сўзи мазмун жиҳатидан Д. Д, Докучаев, Г. Ф, Морозов, В. М. Вернадскийлар томонидан бойитилган. Баъзи олимларнинг фикрича, биогеоценоз сўзи экосистема сўзининг маъносини ҳам беради. Аммо биогеоценознинг ўзи биоценоз яшаётган организм билан муҳитни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, муҳит ва биосфера, ер юзининг тузилиши тирик организм учун асосий манба деб қарашга асос бўлади, Биогеоценознинг тирик компонентларига ўсимликлар олами, ҳайвонот дунёси, микроорганизмлар, ер юзасининг атмосфера қатлами ва у ерда бўладиган газлар алмашиниши, иссиқлик манбаи, қуёш энергияси, тупроқ ва унинг таркиблари киради. Биогеоценоздаги тирик организмларнинг энергия қабул қилишига қараб икки группага бўлиш мумкин: а) а в т о т р о ф организмлар- қуёш энергиясидан фойдаланувчи хлорофилли яшил ўсимликлар.(фототроф ўсимликлар). Бу группага кирувчи ўсимлик турлари озиқланиши учун керакли органик моддаларни ўзлари тайёлайди. Булар ҳам ўз навбатида учга бўлинадилар. а) яшил автотрофлар; буларга қуруқлик,денгиз,океанлар ва барча чучук сувларда яшовчи яшил ўсимликлар киради. б) хлорофилсиз автотрофлар; хлорофилсиз ўсимликлар бўлиб, улар олтингугурт, темир бактериялари ҳамда эркин азотни ўзлаштириб азот тўпловчи бактериялар бўлиб, ўзлари учун керакли органик моддаларни ўзлари синтез қилади (хемоситез) в) паразит ва сапрофитлар – булар эволюцион жараён натижасида хлорофилини йўқотган, паразит ҳаёт кечиришга мослашган ўсимликлар. Сапрофитлар эса фақат ўсимлик ва ҳайвон қолдиқларида чириндилар ҳисобига ҳаёт кечиради. Сапрофит ва паразит турларни баъзан гетеротрофларга ҳам қўшиб ўрганилади. б) г е т е р о т р о ф организмлар - булар тайёр органик моддалардан нергия ҳосил қилиб олади яъни автотроф ўсимликлар томонидан тайёрланган органик моддаларни парчалаб минерал моддаларга айлантиради. Юқоридаги икки группа ўсимликлар иштироки асосида табиатда биологик модда алмашиниш жараёни кечади. Биогеоценозда баъзи бир компонетларнинг ўрни асосий бўлмасада ўзига хосдир. Биогеоценознинг тузилишида асосий ролни яшил ўсимликлар эгаллайди. Айниқса, бу ҳолат ўрмонларда яққол кўзга ташланади.Яшил организмлар бирламчи органик моддалар ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқарган энергияни, аввал, яшил ўсимликларнинг ўзлари ва гетеротроф организмлар ҳамда бошқа қисмларга етказиб беради. Яшил ўсимликлар фотоцентез ва нафас олиш жараёнида атмосферадаги кислородни ҳамда угли кислота газларининг балансни таьминлайди. Транспирация жараёнида табиатда сув баланси тартибга тушиб туради, тупроқ таркибидаги химиявий элементлар микдори мувофиқлаштирилади. Яшил ўсимликлар жамоаси (фитоценоз) биогеоценознинг тарқалиш чегарасини, биогеоценоздаги ҳайвон ва микроорганизмларнинг тузилишини, энергия манбаини белгилайди. Биогеоценоздаги гетеротроф организмлар, айниқса, ҳайвонот дунёси к о н с у м е н т ва р е д у ц е н т л а р дан иборат бўлади. Замбуруғ ва бактериялар д е с т р у к т о р л а р деб аталади. Биогеоценозда бундай организмлар турли хил органик моддаларни истеъмол қилади. Биогеоценоздаги гетеротроф организмлар газлар алмашунивида иштирок этади. Тупроқнинг ҳосил бўлишида катта роль ўйнайди. Тупроқ таркибидаги умуртқасиз ҳайвонлар с а п р о ф а г л а р деб аталиб, ўсимликлар қолдиқларини парчалайди ва чиринди ҳосил бўлиш жараёнида фаол иштирок этади. Гетротрофларга кирувчи замбуруғ ва сапрофит бактериялар органик, мураккаб минерал моддаларни парчалайди. Буларнинг фаолияти тупроқнинг ҳосил бўлиши, тупроқ аралашмаси ва ўсимликларнинг озиқланиш шароитига боғлиқ бўлади. Биогеоценознинг мажмуаси ер юзасининг биогеоценотик қопламини ёки биосферасини ташкил этади. Биосфера организмлари ўзига хос тизимларни-ҳаётий туркумларни ҳосил қилади. Биогеоценознинг бир қисми биоценоз бўлиб бу-ҳайвон ва ўсимликларнинг йиғиндисидир. Биогеоценоз ҳақидаги тушунчани биринчи бўлиб фанга киритган академик В. Н. Сукачев, биогеоценоз тушунчаси билан у ер юзасининг маълум бир бўлагида ўзаро ўхшаш шароитларнинг мавжудлиги ва шу шароитда микро организимлар,ҳайвон ва ўсимликларнингбиргаликда яшаши натижасида бир бирига нисбатан таъсир кўрсатишини кузатиш ҳамда ўрганиш кераклигини қайт қилади. Соддароқ қилиб айтганда, ўлик табиат билан тирик табиат ўртасидаги муносабатларни б и о ц е н о л о г и я ўрганади. Download 145.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling