В" ва "С" тойфадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш фанининг 2-босқич 1-семестр якуний нозарат иши


Ёнғин хавфсизлиги ва ёнғин чиқишининг олдини олиш учун


Download 68 Kb.
bet5/5
Sana19.06.2023
Hajmi68 Kb.
#1608772
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 курс 1 сем якуний саволлар кирилл

17. Ёнғин хавфсизлиги ва ёнғин чиқишининг олдини олиш учун
қандай асосий қоидаларга риоя қилиш керак:
1. Ёқилғи қуйиладиган жойларда чекиш, ўт ёқиш, ёқилғи қуйиш қопқоғини
металл предметлар билан уриб очиш тақиқланади;
2. Даврий равишда электр жиҳозларининг ҳолатини назорат қилиш керак,
чунки учқун чиқиши ёнғин пайдо бўлишига сабаб бўлади;
3. Совуқ пайтларда двигателни очиқ олов билан қиздириш ман этилади;
4. Агар нефть маҳсулотлари ўт олиб кетса, уни ўт ўчириш асбоблари билан
ўчириш, қум, тупроқ билан кўмиш, брезент билан ёпиш керак бўлади;
5. Нефть маҳсулотларини сув билан ўчириш қатъиян ман этилади;
6. Барча жавоблар тўғри.


18. Двигатель қандай носозликлар сабабли ишга тушмаслиги мумкин?
1. Ёнилғи аралашмасини тайёрланиши учун таъминлаш тизимининг
ёнилғи бакидан бензинли двигателларда карбюраторга ёки инжекторга
бензин етиб келмаяпти;
2. Дизель двигателларида юқори босимли насосга дизель ёнилғиси етиб
келмаяпти;
3. Бензинли двигателнинг ўт олдириш тизимида юқори кучланишли
токдан учқун ҳосил бўлмаяпти;
4. Бензинли двигателларда карбюраторга ёки инжекторга бензин ёнилғиси
етиб келмаслиги ёнилғи найчалари ва тўрли, майин ёнилғи
фильтрларининг кирланиши;
5. Ёнилғи насосининг носозлиги (ёнилғи насосининг диафрагмаси
йиртилиши, клапанларининг ейилиши ёки кирланиши; насос
қисмларининг бир-бирига зич маҳкамланмаганлиги туфайли
диафрагмалар устидаги бўшлиққа ҳаво сўрилиши);
6. Инжекторли электрон ёнилғи пуркаш тизимида электрли насоснинг
носозлиги;
7. Ўт олдириш тизимига тааллуқли электрон бошқариш блокига ишора
берадиган датчиклардан бири носоз;
8. Барча жавоблар тўғри.


19. Двигателни ишлашида турли хил шовқинларни қандай бартараф
қилиш керак:
1. Кривошип-шатун механизми деталлари гильзалари йўниб
кенгайтирилади, поршень гуруҳининг деталлари поршень, поршень
халқалари, поршенлар, поршень бармоқлари алмаштирилади, тирсакли
вал ўзак ва шатун бўйинлари силлиқланади, ўзак ва шатун бўйинлари
подшипниклари (вкладишлари) алмаштирилади. Газ тақсимлаш
механизмининг клапанлар юритмасидаги иссиқлик тирқишлари
ростланади.
2. Совитиш тизимидаги суюқликлар алмаштирилади.
3. Аккумлятор батареяси алмаштирилади.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарорига асосан Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги 60 км/соатгача чекланди. Бугунги кунгача шаҳарда рухсат этилган тезлик 70 км/соат эди.

Шунингдек, қуйидаги кўчаларда тезлик соатига 50км. гача чекланади:


-Алишер Навоий;
-Маҳтумқули;
-Амир Тимур;
-Кичик ҳалқа автомобиль йўли;
-Ислам Каримов;
-Тарас Шевченко;
-Бобур ва Фурқад кўчаларининг бир қисми;
-Амир Темур хиёбони айланма йўли.
Ушбу чора ўз самарасини берса, келажакда шаҳардаги барча кўчаларда тезлик пасайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2022 йил №298ғқарорига мувофиқ:


-01.09.22 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 10 йилгача (ўнинчи йил ҳам) бўлган жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифасидаги транспорт воситалари техник кўрикдан ихтиёрий равишда, 11-14 йил бўлганлари икки йилда бир маротаба, 15 йилдан юқорилари ҳар йили мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
-М1 тоифадаги автотранспортларнинг орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинади.
-Жисмоний ва юридик шахсларнинг М1 тоифадаги автотранспорт воситалари олд ён ойналарини тусини ўзгартириш (қоратиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори БҲМнинг 8 барабари этиб белгиланади.
-Юридик шахслари транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтканлиги тўғрисидаги сертификати ЎзР ВМ 22.07.2022й. №393-қарорига кўра талаб қилинмайди.
Download 68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling