Ва радиокомпонентлар
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
РМваРК Практика
- Bu sahifa navigatsiya:
- Поливинилхлорид
- Полиметилметакрилат
- Полиэтилентерефталат (лавсан).
вари- ант 2 масала 3 масала 4 масала 5 масала 6 масала 7 масала I , мА R,Ом R, Ом E, В/м t, 0 С n=R1/R2 R , Ом 0 10 10 12,2 20 600 2 100 1 15 13 15 21 500 3 200 2 14 12,5 13 23 550 1,9 250 3 17 11 13,5 22 400 1,5 300 4 16 9,5 11,5 24 450 2,2 280 5 11 12 13,6 25 100 2,5 350 6 13 8 10 26 150 1,8 50 7 18 9 11 27 250 2,2 80 8 9 14 15,5 28 350 1,7 120 9 12 13,5 15 29 350 1,9 220 6 2- Амалий иш Мавзу: РАДИОКОМПОНЕНТЛАР УЧУН ДИЭЛЕКТРИК МАТЕРИАЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ПАРАМЕТРЛАРИНИ АНИҚЛАШ Полистирол стиролнинг суюқ мономери С 8 Н 8 ни полимерлаш натижасида олинади. Полистиролнинг юмшаш температураси +(70-85) 0 Сни ташкил этади. Унинг камчилигига паст температураларда мўрт бўлиши, ёриқларнинг юзага келиши, эритгич таъсирига бардошсизлиги ва унча катта бўлмаган иссиқлик бардошлиги киради. Полиэтилен ва полистирол нополимер диэлектриклар ҳисобланади, шу сабабли улар юқори элеткр изоляция хоссаларга ва паст гигроскопликка эга. Зичлиги 1,05 М 2 /м 3 , tg δ =0,0001-0,0005, ε =2,4-2,6, ρ =10 14 -10 15 Ом·м. Поливинилхлорид – газсимон мономер - винилхлорид Н 2 С=СН-Сlнинг полимерлаш натижасида олинган қаттиқ маҳсулот. Тузилишининг ассиметриклиги натижасида қутбли диэлектрик ҳисобланади ва қутбсиз полимерларга нисбатан пастроқ (ёмонроқ) хоссаларга эга. Поливинилхлорид сув, ишқор, майдаланган кислота, мой, бензин ва спирт таъсирларига бардошли. У симлар изоляцияси, кабелларни ҳимоя қобиғи ва шунга ўхшашларни ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Зичлиги 1,4-1,7 М 2 /м 3 , tg δ =0,03-0,08, ε =3-5, ρ =10 13 -10 14 Ом·м. Полиметилметакрилат – метакрил кислота метил эфирининг (метилметакрилат) полимери - СН 2 - С(СН 3 )(СООСН 3 ). Полиметилметакрилат органик шиша ёки плексиглас номи билан машҳур. Рангсиз шаффоф материал бўлиб, совуқ, мой ва ишқорга нисбатан юқори бардошликка эга. Унга электр ёйи таъсир эттирилса катта миқдорда газ ажралиб чиқади (СО, Н 2 , СО 2 ), натижада ёй сўнади. Шунинг учун органик шишалар юқори кучланиш разрядникларида юзага келадиган ёйларни тезлик билан сўндиришда қўлланилади. Зичлиги 1,2 М 2 /м 3 , tg δ =0,02-0,08, ε =3,5-4,5, ρ =10 11 -10 12 Ом·м. Полиэтилентерефталат (лавсан). Икки атомли спирт (гликол) НО-СН 2 - СН 2 - ОН ва терефтал кислота НООС- С 6 Н 4 - СООНларни поликонденсация маҳсулоти. Молекуляр массаси 30000 тартибда бўлган лавсан етарли механик пишиқлик ва юқори юмшаш температурасига (260 0 С) эга. Улар синтетик толалар, эмалланган симлар изоляцияси учун 7 эгилувчан пардалар тайёрлашда қўлланилади. Чет элда «майлар», «дакрон» номи билан чиқарилади. Зичлиги 1,1-1,45 М 2 /м 3 , tg δ =0,002-0,02, ε =3-4,5, ρ =10 11 -10 14 Ом·м. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling