Ва радиокомпонентлар
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
РМваРК Практика
12 4- Амалий иш Мавзу: ЯРИМЎТКАЗГИЧ МАТЕРИАЛЛАР, УЛАРНИНГ ПАРАМЕТРЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ, ХОССАЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ Нормал шароит ва доимий кучланишда солиштирма каршилиги Ом*м оралиғида жойлашган моддаларнинг катта гуруҳи яримўтказгичларга таалуқлидир. Яримўтказгичларнинг электр ўтказувчанлиги ташқи энергетик таъсирларга, шунингдек, ҳусусий яримўтказгич таркибидаги турли киришмалар концентрациясига жуда юқори даражада боғлиқ. Яримўтказгичлар электр ўтказувчанлигининг ҳарорат, ёруғлик , электр майдон таъсирига боғлиқлиги мос равишда терморезисторлар (термисторлар), фоторезисторлар, ночизиқли резисторлар (варисторлар) ва шунга ўхшашлар ишлаш принципининг асоси қилиб олинган. Яримўтказгичларда икки хил электрон (n) ва ковакли (p) электр ўтказувчанликнинг мавжудлиги p-n ўтишли яримўтказгич асбоблар (диодлар, транзисторлар, тиристорлар ва ҳоказо) яратиш имконини беради. Яримўтказгичда бир вақтнинг ўзида эркин заряд ташувчилар деб аталувчи ўтказувчанлик электронлари ва коваклар мавжуд. Хусусий яримўтказгичда эркин заряд ташувчилар концентрацияси унинг ҳарорати ва таъқиқланган зонаси кенглиги билан аниқланади. Бу ерда N c ва N B мос равишда ўтказувчанлик ва валент зонадаги эффектив энергетик ҳолатлар зичлиги. Хона ҳароратида донор киришмалар концентрацияси N g бўлган яримўтказгичда электронлар ва коваклар концентрацияси қуйидаги ифода билан аниқланади. , Акцептор киришмалар концентрацияси хона хароратида N a га тенг бўлган яримўтказгичда электронлар ва коваклар концентрациясига мос равишда қуйидагича бўлади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling